Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   244
Bog'liq
033-

Блокировкалаш 
қурилмалари. 
М
ашина 
ва 
механизмларнинг ўта хавфли зоналарида хавфсизликни ошириш 
мақсадида 
тўсиқлар 
билан 
биргаликда 
блокировкалаш 
қурилмаларидан ҳам фойдаланилади.
Блокировка – бу машиналар қисмини муайан ҳолатда ушлаб 
турувчи воситалар ва услублар мажмуи ҳисобланади. 
Кўпгина машина ва механизмларда хавфсизликнинг техник 
воситалари комлекс ҳолда ишлатилсада, хавфсизлик тўлиқ 
таъминланмайди. Чунки, кўпгина бахтсиз ҳодисалар ишчининг 
эътиборсизлиги ѐки хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслиги
сабабли келиб чиқади. Масалан, ҳар кандай машина ѐки 
тракторни ўт олдиришдан олдин узатмалар қутиси ажратилган 


156 
ҳолда бўлиши шарт, акс ҳолда турли кўринишдаги бахтсиз 
ҳодисалар содир бўлиши мумкин. Ёки, машиналарнинг
айланувчи ѐхуд бошқа хавфли зоналарига ўрнатилган тўсиқлар - 
ҳимоя кожухлари таъмирлашдан сўнг ишчининг лоқайдлиги 
туфайли ўрнатилмай қолиши натижасида иш вақтида хавфли 
вазиятлар юзага келиши мумкин. Блокировка қурилмалари ана 
шундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида ишлатилади ва 
машина ѐки механизмдан фойдаланиш хавфсизлигини оширади. 
Масалан, машина корпусининг ҳимоя кожухи ўрнатиладиган 
жойига махсус контактлар ўрнатилади. Ҳимоя кожухи ечиб 
олинганда контактлар электр таъминотини узади, натижада 
машина бошқариш пульти орқали қўшилганда ишга тушмайди. 
Фақатгина, ҳимоя кожухи ўрнатилгач, контакт қўшилади ва 
электр таъминоти уланади. Шунингдек, машина ва тракторларга 
шундай махсус мослама ўрнатиш мумкинки, натижада узатмалар 
қутиси қўшилган вақтда машина ўт олмайди. 
Сақлаш қурилмалари. 
Сақлаш қурилмаларининг асосий 
вазифаси назорат қилиниши талаб этиладиган кўрсаткичлар (куч 
миқдори, босим, ҳарорат, силжиш узунлиги ва б.) рухсат этилган 
миқдордан ошган тақдирда, машина ѐки механизмни ишдан 
автоматик равишда тўхтатишдан иборат. Шу сабабли, сақлаш 
қурилмаларининг конструкциялари машиналар ва технологик 
жараѐнларнинг хусусиятларига боғлиқ ҳолда турлича бўлиши 
мумкин. 
Ишлаб чиқаришдаги хавфли омилларнинг ҳосил бўлиш 
табиатига кўра сақлаш қурилмалари 4 гуруҳга бўлинади: 
1. Механик зўриқишлардан сақловчи; 
2. Машиналар қисмларининг белгиланган чегарада 
ҳаракатланишини таъминловчи; 
3. Босим ва ҳароратни рухсат этилган меъѐрдан ошишини 
тақиқловчи; 
4. Электр токи кучини рухсат этилган миқдордан 
ошмаслигини таъминловчи; 
Биринчи гуруҳдаги сақлаш қурилмаларига муфталар, юк 
кўтаришни чеклаш мосламалари, узилувчи штифтлар ва 
шпилькалар, айланишлар сони регуляторлари киради. 
Иккинчи 
гуруҳ 
сақлаш 
қурилмаларига 
машина 
ва 
механизмларнинг ҳаракатланувчи қисмларини белгиланган 


157 
чегарада 
ҳаракатланишини 
таъминловчи 
мосламалар: 
ажратгичлар, таянчлар, тўхтатгичлар киради. 
Учинчи гуруҳ сақлаш қурилмаларига босим остидаги буғ, газ 
ѐки суюқликлар билан ишловчи механизмлардаги сақлаш 
клапанлари ва мембраналар мисол бўла олади. Барча буғ 
қозонлари, гидравлик ва пневматик тизимлар, босим белгиланган 
нормадан ошиб кетганда автоматик равишда ишга тушувчи 
клапанлар 
билан 
жиҳозланади. 
Сақлаш 
клапанларидан 
фойдаланиш етарли бўлмаган шароитларда мембраналардан 
фойдаланилади. Мембраналар юпқа металл пластинкалардан 
тайѐрланади ва босим белгиланган миқдордан ошиб кетганда 
пластинка ѐрилиб, ортиқча босим атмосферага чиқарилиб 
юборилади. Шу сабабли, мембрана пластинкасининг қалинлиги 
тизимдаги босимга мос ҳолда танланади. 
Машина ва механизмларнинг нормал иш режимида электр 
кучланишда бўлиши талаб этилмайдиган қисмларида электр 
токининг юзага келиши турли хил бахтсиз ҳодисаларни келтириб 
чиқаради. Бундай хавфли вазиятлардан ҳамда электр токи кучини 
белгиланган миқдордан ошиб кетишининг олдини олиш учун 
эрувчи сақлагичлар ишлатилади. Бундай сақлагичлар электр токи 
меьерий миқдордан ошиб кетганда эриб узилади ва ток 
таъминотини тўхтатади. Ўта хавфли электр қурилмаларида 
автомат ажратгичлардан фойдаланилади. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish