Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


 Хавфсизликни таъминловчи техник воситалар



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   244
Bog'liq
033-

 
3.3.3. Хавфсизликни таъминловчи техник воситалар 
Ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминлаш асосан қуйидаги 
тадбирлар ѐрдамида амалга оширилади: 
а) техникаларни хавфсизлик талаблари асосида лойиҳалаш ва 
тайѐрлаш; 
б) хавфдан ҳимояланишнинг инженер-техник воситаларидан 
фойдаланиш; 
в) хавфсиз технологик жараѐнларни татбиқ этиш; 
г) ишчиларни хавфсизлик техникаси бўйича малакали ўқитиш; 
д) хавфсиз иш жойи ва иш шароитини ташкиллаштириш. 


154 
Юқорида таъкидланган тадбирлар амалда комлекс ҳолда 
қўлланилгандагина ижобий натижаларга тўлиқрок эришилади. 
Ваҳоланки, ушбу тадбирларни ишлаб чиқиш, биринчи навбатда 
хавфнинг турини, унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишни 
талаб этади. 
Хавфнинг тури ва келиб чиқиш сабабларига боғлиқ ҳолда 
хавфли омиллардан ҳимояланиш усуллари икки хил: актив ва 
пассив турларга бўлинади. 
Актив ҳимоя хавфли омилларни ҳосил бўлишини ѐки унинг 
таъсир даражасини камайтиришга йўналтирилган бўлади.
Пассив ҳимоя хавфли омилларни инсонга таъсирини бартараф 
этишга қаратилган тадбирлар мажмуидан иборат бўлиб, у ишни 
ташкил этиш, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, 
хавфсизликни таъминловчи техник воситалардан фойдаланиш 
йўллари орқали амалга оширилади. 
Хавфсизликни таъминловчи техник воситалар жумласига
тўсиқлар, сақлаш қурилмалари, блокировкалаш мосламалари, 
сигнализация, масофадан бошқариш жиҳозлари ва тормоз 
қурилмалари киради. 
Тўсиқ қурилмалари.
Тўсиқ қурилмалари ўзининг 
тузилиши жиҳатидан соддалиги ва ишончлилиги сабабли машина 
ва механизмларнинг хавфли зоналаридан ҳимоялашда кенг 
қўлланилади. Улар хавфли омил билан инсон орасида ишончли 
тўсиқ ҳосил қилиб, ишчи ҳаракатининг тўғри ѐки нотўғри 
бўлишига қарамасдан жароҳатланишдан сақлайди. Бундан 
ташқари тўсиқлар иш жараѐнида қўққисдан отилиб кетган металл 
зарралари, детал қисмлари ва инструментлардан, иш жойини 
чангланиш ва газланишдан ҳам сақлайди. 
Тўсиқлар 
конструктив 
тузилишига 
ва 
ишлатилиш 
функциясига кўра турли хил бўлади. Улар доимий ѐки 
вақтинчалик бўлиши мумкин. 
Доимий тўсиқлар машина ѐки механизмларнинг ажралмас 
қисми ҳисобланади. Масалан, узатмалар қутиси, тишлашиш 
муфтаси ва тормоз қурилмаларининг корпуслари доимий 
тўсиқлар таркибига киради. Бундан ташқари, доимий тўсиқлар 
кўзғалувчан ва қўзғалмас кўринишда ҳам бўлади. Қўзғалмас 
тўсиқлар иш вақтида ишчини хавфли омиллардан ишончли 
ҳимоя қилади, улар фақатгина машинани таъмирлаш ѐки унга 


155 
техник хизмат кўрсатиш вақтларидагина, яъни машина 
ишламаѐтган, хавф йўқ бўлган вақтлардагина ечиб олиниши 
мумкин. Бундай тўсиқлар ўрнатилган машина ва механизмларда 
технологик жараѐн боришини кузатиш мумкин эмаслиги асосий 
камчилик ҳисобланади. 
Қўзғалувчан 
тўсиқларни 
эса 
кўшимча 
жараѐнларни, 
жумладан, иш асбобларини алмаштириш, ишлов бериладиган 
буюмни ўлчаш, ростлаш ишларини бажаришда енгил ечиб олиш 
ѐки бошқа томонга суриб қўйиш мумкин бўлади. 
Вақтинчалик тўсиқлар асосан ностационар ишларни 
бажаришда ишлатилади. Қўзғалувчан тўсиқларга кўчма тўсиқлар, 
пардалар ва экранларни мисол қилиш мумкин. Бундай тўсиқларга 
электр пайвандчининг иш жойи тўсиқлари, қудуқлар, ўралар, 
чуқурликлар олдига ўрнатилган тўсиқлар мисол бўлиши мумкин. 
Тўсиқларнинг конструкцияси ва материали у ўрнатиладиган 
механизмнинг конструктив хусусиятлари ҳамда технологик 
жараѐн талабларига боғлиқ ҳолда танланади. Улар қуйма ѐки 
пайванд кожухлар, панжаралар ва темир каркасли тўр 
шаклида бўлиши мумкин. Технологик жараѐн боришини кузатиш 
талаб этилмайдиган хавфли зоналарга ўрнатилувчи тўсиқлар 
металлдан, пластмассадан ѐки ѐғочдан тайѐрланади. Агар 
технологик жараѐн талаби бўйича хавфли зонада бажариладиган 
ишни доимий кўз билан кузатиш талаб этилса, у ҳолда у ерга 
ўрнатиладиган тўсиқлар панжарасимон, тўрсимон шаклда ѐки 
шаффоф материаллардан (органик ойна, триплекс, плексиглас ва 
б.) тайѐрланади.

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish