Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Икки қўлимиздаги бармоқларни бир —бирига бирлаштирамиз. Бармоқларнинг сони тенгми?
2. 1 та машина ва 1 та автобус турибди, уларнинг сони тенгми?
3. Гулдонлардаги оқ ва қизил гулларнинг сони тенгми? Машғулот охирида тарбиячи болаларни рағбатлантиради.
7-МАШҒУЛОТ
Фазовий тасаввур
Мавзу: Юқорида (юқорига), пастда (пастга) деган тушунчаларни аниқлашга ўргатиш
Максад:
• Предметларни юқори ва пастга жойлаштиришни машқ қилдириш.
• Ўйинчоқлар миқдорини (1 та ва кўп) ва қаерда турганлигини (юқорида ва пастда) айтишни ўргатиш.
• Унг қўл билан предметларни олиб, чапдан ўнгга теришни ўргатишни давом эттириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |