Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари



Download 1,33 Mb.
bet99/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

1. Имтиёзли қарзлар. Кредитлар асосан узоқ муддатли лойиҳаларни молиялаштиришни таъминлаш мақсадида, қишлоқ хўжалиги ва таянч инфратузилмаларни ривожлантириш учун давлат кафолотига эга ҳукуматлар ёки давлат муассасаларига берилади. Бундай қарз бериш шариатга кўра фоизсиз ҳисобланади. Банк ўзининг маъмурий ҳаражатларини хизмат кўрсатиш учун олинган тўлов ҳисобига қоплайди.
2. Техник кўмак. Ушбу ёрдамнинг мақсади аниқ лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш, сиёсатни шакллантириш, ходимлар тайёрлаш ва инсон ресурсларини ривожлантириш ёки муассасавий кўмакни таъминлаш мақсадида техник билимлар олишни молиялаштиришдан иборатдир.
3. Лизинг. ИТБ саноатни молиялаштириш ҳолатларида ишлаб чиқариш линиялари учун зарур бўлган машина ва асбоб-ускуналар, електр енергияси ишлаб чиқариш, кемасозлик ва бошқа шу каби алоҳида ва бир тоифадаги таркибий қисмларни ўзида ифодалайдиган активларни сотиб олади ва кейин маълум бир вақт мобайнида уни олувчига лизингга беради.
4. Бўлиб тўлашга сотиш. ИТБ маълум бир лойиҳа учун зарур машина/ ускуналарни сотиб олади, кейинчалик уларни бенефициар (мижоз)га банк ва бенефициар ўртасида ўзаро келишилган устамани қўшган ҳолда, қайта сотади.
5. Истисно. Ушбу усул аксар инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришда қўлланади.
6. Молиялаштириш линиялари. ИТБ кичик ва ўрта, айниқса саноат секторидаги корхоналарнинг ўсишига кўмаклашувчи миллий тараққиёт молия муассасалари ёки исломий банклар учун молиялаштириш линиялари тақдим этади.
7. Капиталда иштирок этиш. ИТБ иқтисодий ва молиявий жиҳатдан яшовчан ҳисобланган қишлоқ хўжалиги ва саноат ишлаб чиқариши лойиҳаларининг ҳиссадорлик капиталида иштирок этади.
8. Муробаҳа. Ушбу усул ташқи савдони молиялаштириш учун ишлатилади. Банк сўралаётган товарни сотиб олади ва уни бенефициарга қайта сотади. Импортни молиялаштириш ҳолатида молиялаштириш даври 30 ойгачани ташкил етади: експортни молиялаштириш ҳолатида еса ушбу давр 120 ойгача узайтирилиши мумкин.
9. Фойдани тақсимлаш. Фойдани тақсимлаш шерикчилик (мушорака ёки музораба) шаклларидан бири ҳисобланади ва лойиҳани молиялаштириш учун ИТБ ҳамда ҳамкор томоннинг маблағларини бирлаштиришни тақозо етади; ҳар бир шерик корхонадан келиб тушадиган соф фойдадан фоиз олади ИТБ чет еллик тараққиёт молиявий муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда. 2011 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Молиявий назорат юқори органлари ҳалқаро ташкилоти, Бутунжаҳон банки билан ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди.
ИТБ фаолиятининг стратегик муҳим йўналиши мусулмон мамлакатлар аҳолисини малакавий тайёрлаш ва ўқимишлилиги даражасини ошириш ҳисобланади. 2012 йилги фаолият якунлари бўйича ИТБ портфелидаги ижтимоий аҳамиятга ега лойиҳаларда енг катта улушни таълим соҳасидаги лойиҳалар эгалладилар. Юқоридаги ташаббуслар ишсизлик даражасини пасайтиришга ва ИТБ аъзо мамлакатлар меҳнатга қобилиятли аҳолисининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган. ИТБ аъзо мамлакатларда қашшоқликни бартараф этишга алоҳида аҳамият қаратди. Ушбу муаммони ечиш мақсадида микромолиялаштиришдан фойдаланилмоқда. ИТБ шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларга ҳам ёрдам кўрсатмоқда, бунда атроф-муҳит ҳимояси тамойили ҳисобга олинади. Жаҳондаги энг яхши тараққиёт банклари амалиётига мувофиқ, ИТБ инвестицияларининг сезиларли қисми инфратузилмаларни ривожлантиришга йўналтирилган.
2012 йилда ИТБ маблағларини иқтисодиёт секторлари бўйича тақсимланиши энергетик сектор улушининг (28,1 фоиз) юқорилиги билан таърифланади, ундан кейин сув билан таъминлаш ва шаҳар хизмати (18,7 фоиз), қишлоқ хўжалиги (16,9 фоиз), соғлиқни сақлаш (10,9 фоиз), транспорт (10,1 фоиз), таълим (6,5 фоиз), молиялар (5,8 фоиз), саноат ва қазиб олиш (3 фоиз) ҳамда бошқалар (0,02 фоиз) туради.
ИТБга нафақат молиявий вазифани амалга ошириш, балки Мавритания, Малдив, Қирғизистон, Жибути ва бошқа кам тараққий етган аъзо-мамлакатларга техник кўмак бериш юклатилган. Бундан ташқари ИТБ исломий қимматли қоғозлар – сукукни жойлаштириш ташкилотчиси ҳисобланади. (Ислом молиявий институтларининг таърифига кўра, сукук – бу номинал қиймати тенг бўлган сертификатлар бўлиб, улар маълум бир лойиҳанинг моддий активлари, кўрсатилаётган хизматлар, активларга эгалик ҳуқуқининг бўлинмас улушини тасдиқлайди.
Сукук, қарз мажбуриятларидан фарқли ўлароқ, ажратилган моддий активдаги ёки молиялаштирилган лойиҳадаги улушдир. Унинг даромади, облигациядан фарқли равишда, активлар ва хизматлардан фойдаланиш ёки молиялаштирилаётган лойиҳанинг фойдасидан ҳосил бўлади.ИТБ шариат ўрнатган чекловлар доирасида молиявий маблағларни жамлаш учун депозитларни жалб қилиш ҳуқуқига эга. Кредит, бозор ва амалиёт хатарларини ўз вақтида пасайтириш ва баҳолаш мақсадида ИТБ ўз фаолиятида хатарларни бошқариш махсус воситаларидан фойдаланади. Аъзо мамлакатлар ва бошқа қарздорларнинг кредит қобилияти, молиявий барқарорлигини доимий мониторинг қилиш ИТБ кредит хатарини самарали бошқариш имконини беради).
ИТБ шариат ўрнатган чекловлар доирасида молиявий маблағларни жамлаш учун депозитларни жалб қилиш ҳуқуқига ега. Кредит, бозор ва амалиёт хатарларини ўз вақтида пасайтириш ва баҳолаш мақсадида ИТБ ўз фаолиятида хатарларни бошқариш махсус воситаларидан фойдаланади. Аъзо мамлакатлар ва бошқа қарздорларнинг кредит қобилияти, молиявий барқарорлигини доимий мониторинг қилиш ИТБ кредит хатарини самарали бошқариш имконини беради. Ликвидлилик хатари ва мустақил хатарларга алоҳида еътибор қаратилади. Бунинг учун ИТБда хатар – менежменти фаолиятининг самарадорлиги устидан ички назорат тизими, юқорида қайд етилган хатарлар аҳамияти бўйича лимит ва чекловлар тизими жорий этилган.
ИТБ бошқарув органлари ва ташкилий тузилиши. ИТБ аъзо мамлакатлари ўзларининг вакиллари орқали банкни бошқаришда, раҳбарлик органлари – Бошқарувчилар кенгаши ва Ижрочи директорлар кенгашида иштирок этадилар. ИТБни бошқарув юқори маслаҳат ташкилоти Бошқарувчилар кенгаши ҳисобланади. Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишлари вақтида йиллик ҳисоботни баҳолаш, фойдани тақсимлаш, грантлар бериш, Директорлар кенгаши аъзоларини тайинлаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинади. 2003 йилнинг сентябрида ИТБ Бошқарувчиларининг йиллик йиғилиши Олма-Ота шаҳрида бўлиб ўтди. Ижрочи директорлар кенгаши 18 та аъзодан иборат. Ижрочи директорлар кенгаши таркибининг ярми ИТБ капиталида каттароқ улушга эга аъзо-мамлакатларнинг доимий вакилларидан шакллантирилади, қолган ярми эса Бошқарувчилар кенгаши томонидан тайинланади. Қайд этиш лозимки, 2011 йилда Ижрочи директорлар кенгашига биринчи марта Қозоғистон вакили сайланди. Директорлар кенгаши ишига доимий қўмиталар ёрдам беради: Маъмурий масалалар бўйича қўмита, Аудит бўйича қўмита, Молиявий масалалар бўйича қўмита, Амалий фаолият бўйича қўмита. ИТБнинг ташкилий тузилиши 24 та мустақил фаолиятга эга таркибий бўлинмалардан иборат. Халқаро капиталлар ҳаракатини тартибга солишда миллий ва халқаро усуллардан кенг фойдаланиб келинмоқда.
"Исломий молия соҳасининг географик мавжудлиги Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиёдаги анъанавий бозорлардан ташқарига чиқмоқда ва энди Африка, Шарқий Осиё ва Америка қитъалари каби дунёнинг турли минтақаларидан янги ўйинчиларни ўз ичига олмоқда. Ушбу бозорларда саноатнинг ижобий истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, Исломий молия уларни янада ривожлантиришга имкон беради.
Атиги қирқ йил ичида Исломий молия сектори банк, капитал бозорлари ва суғурта секторини (такафул) қамраб олган мустақил ва тўлиқ молиявий тизимга айланди. Бугунги кунда исломий молия соҳасининг умумжахон активлари 2 триллион долларга тенг ва 2018 йилга келиб 3 триллион долларгача ўсиш салоҳиятига эга деб баҳоланади.
Ислом молия соҳасининг жами активлари (2009-2018 молия йиллари)

Бу майдонда энг муҳим ўйинчилар Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик Кенгаши (GCC) мамлакатлари ва Жанубий-Шарқий Осиёнинг айрим мамлакатлари ҳисобланади. Бу ерда йирик корпоратив мижозларга ҳам, аҳолига ҳам хизмат кўрсатадиган ички банк секторининг катта қисми исломий молияга тўғри келиб, бу улуш ўсишда давом этмоқда. Шундай шароитларда Исломий молия учун ноанъанавий бозорлар пайдо бўлмоқда ва ривожланмоқда: Африка давлатлари суверен сукукнинг биринчи чиқарилишини ташкил қилиш билан шуғулланмоқда, Шарқий Осиё мамлакатлари эса ўзларининг ички бозорларини Исломий молиялаштиришга имкон бериш учун иш олиб бормоқда. Бундан ташқари, биринчи суверен сукук ва Исломий "дарчалар" орқали Исломий молиялаштиришга инвестиция қилиш Россия ва Германия ҳудудида Европа банклари томонидан амалга оширила бошлади.
Ислом молия соҳасининг жами активлари (2009-2018 молия йиллари)




Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish