Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари


-МАВЗУ. ХАЛҚАРО МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ, УЛАРНИНГ МАҚСАДИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ



Download 1,33 Mb.
bet95/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

21-МАВЗУ. ХАЛҚАРО МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ, УЛАРНИНГ МАҚСАДИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Режа:

  1. Халқаро молия институтлари ва уларнинг вужудга келиши.

  2. Осиё тараққиёт банки, унинг мақсади ва функциялари. Европа тикланиш ва тараққиёт банки, унинг мақсади ва функциялари,

  3. Ислом тараққиёт банки, унинг мақсади ва функциялари.

  4. Халқаро валюта фонди, унинг мақсади ва функциялари.

  5. Жаҳон банки, унинг мақсади ва функциялари.



1 – савол баёни: Ҳозирги кунда мамлакатлар ўртасида иқтисодий алоқаларнинг жадаллашуви жаҳон хўжалиги алоқаларини тартибга солиш зарурияти ва аҳамиятини оширади. Ушбу жараёнларнинг боришида халқаро молиявий ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти алоҳида ҳисобланади. Ўзбекистон ҳам жаҳон ҳамжамиятида мустаҳкам ўрин эгаллар экан, халқаро ҳуқуқнинг мустақил субъекти сифатида тан олиниши ҳамда халқаро молия ва халқаро банк соҳасида тенг ҳуқуқли муносабатларга кириши учун бу соҳаларда барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, мавжудларини янада такомиллаштириш, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидаларига қўшилиш ва уларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш шарт ҳисобланади ва шундай бўлди ҳам.
Халқаро молиявий ташкилотлар жаҳон иқтисодиётида давлатлараро характерга эга бўлган институтлар, келишиб олинган мақсадлар, ваколатлар ва доимий органларга эга. Ушбу ташкилотлар ўз фаолияти давомида халқаро иқтисодий масалаларни тартибга солишда аъзо-давлатлар томонидан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган резолюция ва кўрсатмалардан, ҳукуматлараро даражада тузилган келишувлардан, минтақавий даражадаги ноҳукумат ташкилотларнинг келишув ва шартномаларидан, маслаҳат ва ҳамкорлик каби ўзаро таъсир усулларидан кенг фойдаланади.
Жаҳон иқтисодиётида 3 та йирик тизим мавжуд:

  • ривожланган капиталистик давлатлар тизими;

  • иқтисодий ўтиш даврини бошдан кечираётган давлатлар тизими;

  • ривожланаётган давлатлар тизими.

Ҳозирги кунда ушбу учликда саноати ривожланган капиталистик давлатлар юқори ўринлардан бирида турибди. Халқаро тоифадаги муаммоларни ҳал қилишда миллий дипломатиянинг кучи етарли бўлмай қолгач, давлатлар ушбу йўналишдаги муаммоларни ҳал қилишнинг муносиб услубларини излай бошладилар.
Жаҳон иқтисодиётида ана шу учта йирик тизимга бўлинган давлатлар ўз ҳақ-ҳуқуқлари, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий қарашлари ва бошқа манфаатларидан келиб чиқиб, турли кўринишдаги минтақавий ва халқаро даражадаги ташкилотларни тузиб, ўзлари учун ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни белгилаб, ўзаро муносабатга киришмоқда.
Изланиш ўтказилганда шу нарса аниқландики, илмий адабиётларда халқаро молиявий ташкилотларига аниқ таъриф берилмаган. Интернет тармоғидан олинган маълумотларга кўра, халқаро молиявий ташкилот – бу халқаро молия соҳасида давлатлар ўртасидаги келишув ёки бошқа халқаро ҳуқуқий ҳужжат асосида ташкил этиладиган ташкилот ҳисобланади. Ушбу битим иштирокчиси сифатида давлат ва нодавлат институтлари қатнашиши мумкин.
Халқаро молиявий муносабатларнинг асосий шаклларини тартибга соладиган давлатлараро ташкилот тузиш ғояси 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози таъсири остида вужудга келган. Халқаро молиявий ташкилотлар жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларни ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш мақсадида иштирокчи давлатларнинг молиявий ресурсларини бирлаштириш орқали ташкил этилади. Халқаро молиявий ташкилотларнинг мақсадлари жаҳон хўжалигида ҳамкорликни ривожлантириш, яхлитликни таъминлаш, муаммоли вазиятларни ижобий томонга ўзгартириш, зиддиятларни бартараф этишдан иборат бўлади.
Иккинчи жаҳон уришидан сўнг халқаро молиявий ташкилотлар ўз ваколати ва функциясидан келиб чиқиб, умумий ҳуқуқ доираси кенг бўлган, ихтисослашган ва мувофиқлаштирувчи ташкилотлар сифатида ташкил этилиб, уларнинг сони ўсиб боришини яққол кузатиш мумкин. Бу ҳолат глобал муаммоларни фақат глобал муҳитда ечиш кераклигини яна бир бор исботлаб берди. Жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари ҳукумат органлари замонавий халқаро молиявий муносабатлардаги муаммоларни мустақил ҳал эта олмадилар ва натижада улар қайд этиб ўтилган муаммоларни ҳал этишда биргалашиб ҳаракат қилиш усулларини ишлаб чиқа бошладилар. Ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиётида иқтисодий гуллаб-яшнаш ва жаҳон халқлари фаровонлигини таъминлаш масаласи билан шуғулланувчи юзлаб халқаро ташкилотлар ҳисобга олинган.
Халқаро молиявий ташкилот – бу халқаро ҳуқуқ ва халқаро шартнома асосида, молиявий-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни амалга ошириш учун тузилган давлатлар бирлашмаси бўлиб, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳажми аъзо давлатлар томонидан белгиланади.
Г.Назарова халқаро молиявий ташкилотларнинг шаклланишида муҳим ўрин тутган қуйидаги омилларни келтириб ўтган:
1) инсонлар ҳаётининг бир-бирига боғлиқлигининг янада ўсиши;
2) саноат инқилоби ва илмий ютуқлар инсонларни бир-биридан ажратиб турган масофаларни қисқартириши ва халқаро муносабат ҳамда ҳамкорликни кенгайтириши;
3) халқаро савдо, валюта-молия муносабатлари, капитал бозоридаги умумий иқтисодий ўсиш;
4) давлатларнинг барча соҳада бир-бирларига боғлиқлигининг ўсиши;
5) дуёдаги умумий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг зарурлигини чуқурроқ англаш.
Маълумки, муайян бир давлатнинг халқаро молиявий ташкилотларга аъзо бўлиши ушбу ташкилотнинг ҳар томонлама ривожланиши имкониятларини оширади. Чунки, халқаро молиявий ташкилотларга аъзо бўлиш, унинг бошқа аъзо давлатлари билан ҳам кенг ҳамкорликни йўлга қўйишни таъминлайди.
Халқаро молиявий ташкилотлар топологияси ҳақида гапирганда иккита мезондан, яъни ташкилотлар географик қамровининг кенглиги ва фаолият хусусиятларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Биринчи мезондан келиб чиқиб, икки томонлама, минтақавий ва глобал тузилмалар ажратиб кўрсатилади. Иккинчи мезонни қўллаган ҳолда ихтисослашган ва глобал ташкилотлар мавжуд ҳисобланади. Буларнинг ичида, айниқса, 1945 йилнинг 24 октябрида ташкил этилган Бирлашган миллатлар ташкилоти (кейинги ўринларда БМТ деб юритилади) тасарруфидаги иқтисодий ҳамкорлик органлари алоҳида ўринга эга.
БМТ Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Антигитлер коалицияси аъзолари томонидан ташкил этилган энг универсал, обрў-эътиборли ва сон жиҳатдан энг йирик халқаро ташкилот ҳисобланади. Давлатнинг халқаро молиявий ташкилотларга аъзо бўлиши унинг ҳар томонлама ривожланиш имкониятларини оширади. Чунки, халқаро молиявий ташкилотларга аъзо бўлиш, унинг бошқа аъзо давлатлари билан ҳам кенг ҳамкорликни йўлга қўйишни таъминлайди.
Халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар мақсади ва вазифаларидан келиб чиқиб, уларни қуйидаги 4 гуруҳга бўлишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish