Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари



Download 1,33 Mb.
bet61/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

Валюта интервенцияси деб Марказий банкнинг миллий валюта курсига таъсир қилиш мақсадида чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш бўйича ўтказадиган операциялари билан валюта бозори фаолиятига аралашувига айтилади. Миллий валюта курсини ошириш мақсадида Марказий банк чет эл валютасини сотади ва аксинча, миллий валюта курсини туширмоқчи бўлганида, у чет эл валютасини сотиб олади. Марказий банк томонидан биринчи валюта интервен-цияси XIX асрдан қўлланила бошланган. XX асрнинг 30 - йилларидан бошлаб бу операциялар ривожланган мамлакатларда миллий валюта курсини тушириш ва шу асосда экспортни рағбатлантириш мақсадида қўлланила бошланган. Бреттон-Вудс валюта тизими доирасида валюта интервенцияси ўзгармас валюта курси ва паритетини таъминлаш воситаси сифатида қўлланилган бўлса, ўзгарувчан валюта курси мавжуд бўлган мамлакатларда миллий валюта курсидаги катта ўзгаришларнинг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Марказий банк валюта курсининг барқарорлигини таъминлаш учун маълум миқдорда халқаро тўлов воситалари (олтип-валюта захиралари, СДР, ХВФнинг захира позицияси) захираларига ёки чет эл заёмларига эга бўлиши керак. Валюта захиралари бу давлатнинг Марказий банкдаги валюта захиралари ҳисобланади.
Девиз сиёсати — мамлакат валюта курсини чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш йули билан бошқариш сиёсати.
Своп операциялари. Валютавий своп операциялари ва гаров эвазига ссудалар бериш билан боғлиқ валюта операциялари Германия Марказий банкининг валюта сиёсатида кенг қўлланилади. Своп бу банк операцияси бўлиб, валюта маълум муддатга нақд сотилади (сотиб олинади) ва бир вақтнинг ўзида валютавий савдо бўйича қарши битим тузилади. Масалан, Марказий банк тижорат банкларидан своп битими бўйича чет эл валютасини сотиб оладиган бўлса, Марказий банк улар ихтиёрига пул маблағларини маълум даврга бериб қўяди, ва аксинча. Марказий банкнинг валюта сиёсатининг муҳим жиҳатларидаи бири шундаки, у орқали кредит инструментларининг ликвидлилигига таъсир кўрсатиш мумкин. Уларнинг ликвидлилигига таъсир кўрсатишнинг муҳим усулларидан бири гаров эвазига ссудалар бериш билан боғлиқ валюта операцияларини амалга оширишдир. Ушбу операцияни амалга ошириш учун тижорат банкларига Марказий банкнинг чет эл валютасидаги активларидан вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Активларнинг ўзи эса Марказий банкнинг мулки бўлиб қолаверади ва шу сабабли унга фоиз ҳисоблаб борилаверади. Жаҳон аматиётида, одатда, Марказий банкнинг валюта операцияларининг асосий қисми своп операцияларига тўғри келади.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish