Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари



Download 1,33 Mb.
bet14/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

1 – савол баёни: Пул назариясининг оламшумул илмий аҳамияти шундаки, у барча иқтисодий фанларнинг базиси ҳисобланади. Ҳақиқатда ҳам бирорта иқтисодий адабиёт мавжуд эмаски, агар пул ёки у билан боғлиқ муносабатларни ўзида акс эттирмаган бўлса.
Пулнинг назарий табиати бир нечта бўлиб, қатор концепцияларда унинг мавжудлигини табиий асослари ва амал қилишининг сабаблари келтирилади. Шартли равишда буни “товарли” ва “товарсиз” концепцияларга ажратиш мумкин23. Товарли концепцияда пулнинг қимматлилигини аниқлашда асосий эътибор реал фойдали ҳисобланган ички қийматига қаратилади. Бу борада жуда кенг тарқалган пулнинг металлилик назарияси эътиборга олинади. Пулнинг товарсиз концепциясида унинг товарни сотиб олиш ҳуқуқини берувчи қиймати, символи, иероглифи, умумий кўриниши каби белгиларига эътибор қаратилади.
Албатта, пул назариясининг кўп қирралилиги ва унинг иқтисодий категория сифатида амал қилиши жуда кўп иқтисодчи олимлар, мутахассислар, экспертлар томонидан эътироф этилган. Эътиборли жиҳати шундаки, иқтисодчи олимлар, экспертлар ва мутахассисларнинг пул назарияси ва унинг иқтисодий категория сифатида амал қилиши ҳақидаги қарашлари, таълимотлари ва ғоялари жуда кўп ҳолларда бир – биридан фарқ қилади. Бунинг асосий сабабларидан бири, бизнинг назаримизда, иқтисодий назариячи олимлар, мутахассислар ва экспертларнинг пул назарияси ҳақидаги асарларининг турли вақтда, турлича ишлаб чиқариш шароитида ва турли ҳудудларда яратилганлигидир.
Пул назарияси эркин рақобат вужудга келган даврдан анча олдин пайдо бўлган бўлиб, кўп асрлик тарихга эга. Бу ерда асосий пул концепцияларини – металлистик, номиналистик ва миқдорий пул назарияларини кўриб чиқамиз. Бу бизга пул назариясининг шаклланиш мантиқи, турли замонавий иқтисодий мактабларнинг тарихий манбаларини тушунишга имкон беради.
Пулнинг металлистик назарияси куртаклари қадимги антик даврда пайдо бўла бошлаган бўлсада, ўрта асрларда тўлиқ шаклланиб бўлган. Бу назариянинг илк намоёндаларидан бири ХIV аср франсуз олими Н.Орем эди. Металлистик назариянинг кейинги ривожланиши бошланғич капитал жамғариш (ХVI–ХVIII асрлар) даврига тўғри келиб, бунда у танга пулларнинг бузилишига қарши курашда маълум бир ижобий рол ўйнади. Бу назария пулни қимматбаҳо металлар, олтин ва кумуш билан изоҳлайди, назария намояндалари (Англияда – У.Стаффорд, Т.Мен, Д.Норс; Францияда – А.Монкретен) тангаларнинг емирилишига қарши чиққанлар. Пулнинг металлистик назариясининг биринчи метаморфозаси ХIХ асрнинг иккинчи ярмига тегишли бўлиб, Германияда 1871–1873-йилларда олтин танга стандартининг киритилиши билан боғлиқдир. Бунда немис иқтисодчилари (К. Книс ва бошқалар) қимматбаҳо металларнигина эмас, балки металлга майдаланадиган марказий банк банкноталарини ҳам пул, деб ҳисоблаганлар. Назариянинг иккинчи метаморфозаси биринчи жаҳон урушидан кейинги даврда бошланди, унинг намояндалари олтин танга стандартини ўрнатиш мумкин эмаслигини тан олганлари ҳолда, олтин монометаллизмининг янги қирқилган шаклларини: олтин қуйма ва олтин девиз стандартини киритиш учун ўз назарияларини асослашга уриндилар.
Пулнинг металлистик назариясининг учинчи метаморфозаси иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврга тўғри келади. Француз иқтисодчилари А.Тулемон, Ж.Рюефф ва М.Дебре ҳамда инглиз иқтисодчиси Р.Харродлар олтин стандартини халқаро муомалага киритиш зарурати ҳақидаги ғояни таклиф қилдилар, Америка иқтисодчиси М.Галперин ва Француз иқтисодчиси Ш.Рист уни ички муомалага киритиш ҳақидаги талабни илгари сурди.
Пулнинг металл назарияси ўзининг энг тугал кўринишида уни миллий бойлик сифатида пул ҳақидаги таълим билан боғлаган меркантилистлар томонидан шакллантирилди.
Меркантелистлар хўжалик ҳаёти учун қатъий, барқарор пул, тўла қийматли тангалар зарурлигини асосладилар, бу товар ишлаб чиқариш талабларига жавоб беради. Меркантилист-металлистлар бойликни пулга, пулни эса қимматли металларга тенглаштирадилар. Улар пул ўз табиатига кўра, олтин, бироқ олтин ўз табиатига кўра пул эмаслигини, қиймат белгилари пулнинг моҳиятини маълум вазифаларида – муомала ва тўлов воситаси вазифаларида намоён бўлиш шакли эканлигини тушунмадилар.
Бизнинг назаримизда, металлизм назариясининг хатолиги шундаки, биринчидан, жамият бойлигининг манбайи меҳнат билан яратилган моддий неъматлар йиғиндиси эмас, балки олтин ва кумуш, деб ҳисобланган; иккинчидан, муомаладаги металл пулларни қоғоз пуллар билан алмаштириш зарурати ва мақсадга мувофиқлиги инкор қилинган.
Бошланғич капитал жамғаришнинг якунланиши билан ташқи савдо бойликнинг ўсишида асосий манба бўлмай қолди. Капитал киритиш ва қўшилган қиймат олиш – бойликнинг ўсиш манбаси сифатида мануфактуралар ва қишлоқ хўжалигининг роли тобора орта бошлади. Саноатнинг ривожланиши ички бозорни ривожланишини талаб қилиши сабабли меркантилизм танқидчилари пулнинг металлистик назариясига ҳам қарши чиқдилар ва ички муомалада муомала харажатларини ошириб юборадиган тўлақонли металл пуллар керак эмас деган хулосага келдилар. Францияда пулнинг металлистик назариясига физиократлар ва уларнинг издошлари қарши чиқдилар (масалан, П.Буагилбер).
Эркин рақобат ва капитализм даврида қоғоз пулларнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши билан металлистик назария тарафдорлари (масалан, немис иқтисодчилари К.Книс, В.Лексие, А.Лансбург ва б.) пул белгиларининг муомалада бўлиш имкониятини инкор этмадилар, бироқ уларни албатта металл пулга алмаштиришни талаб қилдилар. Бунда қогғоз пуллар айирбошлашнинг соф техник воситалари сифатида, олтин ва кумуш эса табиатига кўра пул сифатида кўриб чиқилган. Инфляцияга қарши йўналтирилган пул ислоҳотлари айнан шу тамойиллар билан изоҳланади.
ХIХ асрнинг охирларида халқаро ҳисоб-китоблар ва пул муомаласи амалиётига етакчи мамлакатлар валуталари тобора кўпроқ киритила бошланди, кредит пулларни бевосита олтинга эмас, балки уларни девиз валютасига айирбошлашни назарда тутадиган пул муомаласи олтин-девиз тизими пайдо бўлди. Пулнинг металлистик назарияси тасаввурига Австро-Венгрияда 1879-йил ва Ҳиндистонда 1893-йили жорий қилинган блокланган чеканка тизими ҳам кира олмади. Муомалада бўлган австрия голденлари ва ҳинд рупиялари қиймати, шунингдек, бу валюталар курси уларнинг таркибида бўлган кумуш қийматидан катта эди. Муомаладаги пул қиймати билан унинг таркибидаги металл қиймати ўртасидаги фарқ номинал пул назариясининг ривожланишига туртки бўлди. Империализм даврида бу назария устунликка эга бўлди. Неометаллистларнинг урушдан кейинги даврда пулнинг металлистик назариясини, олтин стандартини қайта тиклаш учун қилган ҳаракатлари муваффақиятли бўлиб чиқмади, чунки бунинг учун на иқтисодий, на сиёсий шароитлар мавжуд эди. Бу пул тизимларини олтин ишлаб чиқаришга боғлиқ қилиб қўйган ва тезаврация хавфини (пулга талаб) яратган бўларди. Жаҳон валюта инқирози ва дунёдаги етакчи мамлакатларда тўлов баланси инқирози ХХ асрнинг 60–70-йилларида пулнинг металлистик назариясига узил-кесил нуқта қўйди.



Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish