1. 1922 йилда бўлиб ўтган Генуя конференциясида қандайй келишув имзоланди? А. Биринчи жаҳон урушидан кейинги даврда олтин стандарти амал қилиши ҳусусидаги келишув.
Б. Янги олтин девиз стандартини амалиётга киритиш тўғрисидаги келишув.
В. Биринчи жаҳон урушидан олдинги пул тизимини қайта тиклаш ҳусусидаги келишув.
Г. Қоғоз пул – кредит тизимига ўтиш кераклиги хусусидаги келишув.
2. Бреттон – Вудс конференцияси қайси йили бўлиб ўтди ва бу конферециядан кўзланган мақсади нима бўлган? А. 1945 йилда Бреттон – Вудс шахрида, олтин стандартини пул тизимини тиклаш мақсадида бўлиб ўтди.
Б. 1944 йилда Бреттон – Вудс шахрида, урушдан кейинги даврда жаҳон иқтисодиётини тиклаш мақсадида бўлиб ўтди.
В. 1944 йилда Бреттон – Вудс шахрида, олтин девиз стандартини амалиётга жорий этиш мақсадида бўлиб ўтди.
Г. 1944 йилда Бреттон – Вудс шахрида, Халқаро валюта жамғармасини ташкил этиш мақсадида бўлиб ўтди.
3. Девальвация нима? А. Девальвация – бу миллий валюта курсининг чет эл валюта курсига нисбатан расман қонуний асосида пасайтирилиши
Б. Девальвация – бу миллий валюта курсининг чет эл валюта курсига нисбатан расман қонуний асосида оширилиши
В. Девальвация – бу миллий валюта курсининг чет эл валюта курсига нисбатан расман қонуний асосига тенглаштирилиши
Г. Девальвация бу – валюта сиёсатининг бир йўналиши бўлиб, импортни рағбатлантириш учун ўтказилади.
4. Бреттон – Вудс валюта тизимига кўра олтиннинг расмий қиймати қайси валютага бевосита боғланди. А. Долларга, 1 унция олтин = 35 доллар
Б. Франция франкига, 1 унция олтин = 40 франк
В Доллар ва фунт стерлингга, 1 унция олтин = 35 доллар, 25 фунт стерлинг
Г. Германия маркаси, 1 унция олтин = 38 марка
5. Ямайка конференциясига асосан жаҳон валюта тизимида қандай ўзгаришлар рўй берди. А. Фунт стерлинг ва доллар жаҳон валютаси сифатида қабул қилинди.
Б. Олтин қиймати қатъий белгиланган баҳоларда аниқланиши белгилаб олинди.
В. Олтинни долларга нисбатан расмий қийматиэълон қилинди.
Г. Валюта курсларини қатъий белгиланган курси ўрнига, сузиб юрувчи валюта курслари жорий этилди;
6. СДР махсус тўлов бирлиги қандай операцияларда ишлатилади. А. Мамлакатлар ўртасидаги валюта – кредит муносабатларида.
Б. АҚШ ва Европа давлатлари ўртасидаги экспорт – импорт операцияларда
В. Халқаро валюта жамғармасининг хисоб – китоб операцияларида;
Г. Мамлакатлар ўртасида қарз муносабатларида;
7.Дастлабки халқаро тизимининг вужудга келиши қайси йилларга тўғри келади? А. 1830 йилларга
Б.1840 йилларга
В.1850 йилларга
Г.1860 йилларга
8. Миллий валюта тизимининг элементлари қайси жавобда нотўғри келтирилган? А. Миллий валюта
Б. Халқаро валюта
В. Конвертация шартлари
Г. Миллий валюта паритети
9. Миллий валюта тизимининг элементлари қайси жавобда тўғри келтирилган? А.Валюталарни ўзаро конвертирлаш шартлари.
Б. Валюта паритети режимининг регламенти
В. Халқаро валюта
Г. Конвертация шартлари
10. Халқаро валюта тизимининг элементлари қайси жавобда нотўғри келтирилган? А. Халқаро валюта ликвидлигини давлатлараро тартибга солиш усули
Б. Мамлакатнинг халқаро ҳисоб – китоблар регламенти
В.Халқаро кредит маблағлари муомаласини унификациялаш қоидалари
Г. Халқаро ҳисоб–китоблар шаклларини қўллаш қоидалари
11. Банклар ўртасида корреспондент муносабатларда қўлланиладиган “лоро”ҳисорбварақлар: А. Хорижий банкларнинг маҳаллий банклардаги ҳисобварақлари
Б. Маҳаллий банкларнинг хорижий банклардаги ҳисобварақлари
В.Ҳисоб – китобларнинг шакли
Г.Банкларнинг валютадаги даромад ҳисобварағи
12. Банклар ўртасида корреспондент муносабатларда қўлланиладиган “ностро”ҳисорбварақлар: А. Хорижий банкларнинг маҳаллий банклардаги ҳисобварақлари
Б. Маҳаллий банкларнинг хорижий банклардаги ҳисобварақлари
В.Ҳисоб – китобларнинг шакли
Г.Банкларнинг валютадаги харажат ҳисобварағи
13. Халқаро ҳисоб – китобларни амалга оширишда АҚШ долларининг улуши 1982 йилда: А. 40 фоизга етади
Б. 78 фоизга етди
В. 55 фоизга кўтарилди
Г. 5 фоизга кўтарилди
14. 1955 йилда халқаро тўловларнинг олтин билан тўланадиган улуши: А. 45 фоизни ташкил этди
Б. 55 фоизни ташкил этди
В. 65 фоизни ташкил этди
Г. 75 фоизни ташкил этди
15. Халқаро ҳисоб – китобларда энг кўп қўлланиладиган ҳисоб – китоб шакли: А. – аккредитив;
Б. – инкассо;
В. – чеклар билан ҳисоб – китоб;
Г. – банк ўтказмалари
16. Ўзбекистон тижорат банклари қандай валюта операцияларни бажаради? А. Жорий халқаро ва капитал ҳаракати билан боғлиқ операциялар
Б. Капитал ҳаракати билан боғлиқ бўлмаган валюта операциялар
В. Жорий бўлмаган валюта операциялари
Г. Халқаро ҳисоб – китобларни шакллари