Кўр ва заиф кўрувчи болаларнинг идроки.
Идрок предмет ва ҳодисалар моҳиятининг, сифатининг ва образининг онгимизда бутунлигича, тўлалигича пайдо бўлишидир.
Бола ўйинчоқлар, ҳар хил предметлар билан фаолият кўрсатаркан, бу предметларнинг моҳиятини, таркибий қисмларини, томонларини ўрганади.
Аста-секинлик билан боланинг сенсор ривожланиши жараёнида предметлар ва ҳодисаларнинг образи боланинг онгида бутунлигича шаклланиб боради. Одатда кўрув, эшитув, сезги, ҳид ва таъм билиш идроклари фарқланади. Аммо, предмет ва ҳодисаларнинг онгимизда бутунлигича ва бир тузилишда идрок этилиши бу анализаторларнинг ўзаро биргаликда фаолият кўрсатишининг натижасидир. Шунингдек, идрок фақат предметларнинг муҳим белгилари ва хоссаларининг бутунлигича онгимизда акс этишигина бўлмасдан, балки предмет ва ҳодисаларнинг моҳияти, мазмуни ва маъноси, номининг ҳам бутунлигича англанишидир.
А.А.Люблинская кўрсатиб ўтганидек, предметлар ўртасида макон муносабатларини идрок этишда нутқ, болаларнинг макон муносабатларининг нутқий ифодаларини эгаллаши биринчи даражали аҳамият касб этади. Макон
муносабатларини тўғри қайта яратиш бола ҳаракатга ҳамроҳ нутқда
предметларнинг макон муносабатларини кўрсатадиган сўзларни қўллагандагина мумкин бўлади.
Л.А.Венгер томонидан мактабгача ёшдаги болаларда ўтказилган идрок ривожланишини ўрганишга бағишланган тадқиқотлар кўрсатдики, перцептив ҳаракат билиш усулларини такомиллаштириш жараёнида шаклланади. Илк ёшдан мактабгачагача ёшга ўтишда, яъни 3 ёшдан 7 ёшгача продуктив ва конструктив фаолият таъсирида болада прецептив аналитик-синтетик фаолиятнинг мураккаб турлари, жумладан, бу операцияларни амалий планда бажаришдан олдин, кўриб турган объектни хаёлан қисмларга ажратиш ва кейин уларни яхлит бирликка бирлаштиришга оид мураккаб қобилият юзага келади. Перцептив образлар предметлар шаклига нисбатан янгича мазмун касб этади.
Предметлар контуридан (чизғиларидан) ташқари уларнинг структураси, макон хусусиятлари ва уларнинг қисмлари нисбатлари ажратилади.
Л.А.Венгернинг фикрича, идрок билан боғлиқ қобилиятлар асосини перцептив ҳаракатлар ташкил қилади. Уларнинг сифати боланинг пертсептив эталонлар махсус тизимини ўзлаштиришига боғлиқ. Идрокда бу каби эталонлар, масалан шаклни идрок этишда геометрик шакллар, рангни идрок этишда – спектрал гамма, ўлчамни идрок этишда – уларни баҳолаш учун қабул
қилинган физик катталиклар саналади. пертсептив ҳаракатларни такомиллаштириш ва бундай ҳаракатларнинг янги типларини ўзлаштириш ёш катталашиши билан идрокда прогрессив ўзгаришларни, яъни улар бўлаклаш аниқлиги ортиши ва бошқа муҳим сифатларни эгаллашни таъминлайди.
Л.И.Рудакова кўришда нуқсони бўлган болаларда кўриш идроки
ривожланиши даражасини характерлаб, болаларда таҳлил идрокининг ривожланганлик даражаси сенсор эталонлар тизимини эгаллаганлик даражаси билан белгиланишини таъкидлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |