Psixologiya kafedrasi maxsus psixologiya



Download 1,17 Mb.
bet5/28
Sana21.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#62073
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
Махсус психология 2020 мажмуа

Кўриш сезгиси: Соғлом кишиларнинг атроф-муҳитдаги, фазодаги йўналишни аниқлашларида, йўл топишларда кўрув аъзоси – кўзнинг аҳамияти катта. Кўзи ожизлар, ҳатто кўрув ўткирлиги жуда паст кўзи ожизлар ҳам катта майдонларда, йўлларда ҳаракатланганда озгина бўлса ҳам қолдиқ-қўрқувдан фойдаланадилар.

Кўзи ожизлар нурни, ёруғликни сезиб, катта нарса ва объектларнинг шаклини хира бўлса ҳам сезган ҳолда ўшани мўлжал қилиб жойда ҳаракатланадилар. Қора ва оқ нур, сояларнинг алмашинуви билан улар олдинда тўсиқ борлигини сезадилар. В.С.Сверлов кўзи ожиз кишининг жойда, йўлни ва йўналишни қандай топиб юриши ҳақидаги гапларини келтиради: Атрофдаги ҳамма нарсалар менинг учун кулранг туйилади. Лекин, бу ранг ҳам тусларга бўлинади, баъзи бир нарсалар қора, бошқалари овда ўхшайди. Мен йўл, кўча ёруғ бўлса, ўзидан бир неча метр наридаги деворни кулранг тўсиқ сифатида сезаман. Шу девор бойлаб ҳар куни юрганим учун, у ерда ҳамма нарсалар менга таниш бўлгани учун ҳам тез юриб кетаман. Бу йўлда ҳар хил қора доғлар кўринади, бу дарахтларнинг сояси, кўриб қолган лой ва бошқалар бўлиши мумкин. Лекин, бу соялар менга таниш бўлгани учун ҳам, улар менга юришимда мўлжал бўлиб хизмат қилади. Лекин, борди-ю йўл таниш бўлса-ю бу йўлда соялар кўп бўлса жуда ҳам қийналаман. Агар ёруғлик ва соялар алмашиб турадиган жой бўлса ҳам менга қийин».


Тери сезгиси: Кўзи соғлом киши узоқни кўради. Қўл ва оёқ билан теварак-атрофни текшириш имконияти чегараланган. Аммо, кўрларда тери-мускул – ҳаракат анализаторлари йўлни аниқлашда, фазовий юналишларни текширишда асосий рол ойнайди. Турмушда, ўқув ва ишлаб чиқаришда қўл сезгиси предметларнинг фақат шаклини эмас, балки уларнинг бир-бирларига нисбатан жойлашувини, йўналишнинг хусусиятларини аниқлашга ёрдам беради. Қўл ва оёқнинг имкониятлари чегараланган жойда, кўрлар атрофни текшириш доирасини кенгайтириш учун ҳассадан фойдаланадилар. Синф хонаси, иш жойи, таниш йўлдаги нарсаларнинг жойлашуви кўрларнинг хотирасида яхши сақланади.


Эшитув сезгиси: Кўзи ожизлар эшитув сезгиси ва идроки ёрдамида ўз атрофидаги оламни, нарса ва объектларни сезади, идрок этади. Уларнинг ҳажми, жойлашуви, йўналиши (агар ҳаракат қилаётган бўлса) ва бошқа сифатлари ҳақида тасаввурга эга бўлади.


Нарсаларга урилиб қайтаётган товуш акс-садоси нарсаларнинг шакли, катталиги ва бошқалар ҳақида аниқ маълумот бермаса ҳам кўрлар уни бошқа предметлардан келаётган товуш билан фарқлаб, шу нарсанинг узоқ-яқинлиги, катта-кичиклигини ва бошқа томонларини аниқлайди. Масалан: Кўрлар кўчада юрганида товушларни таҳлил этиб, одамлар ҳақида (ҳар бир киши ўзига хос қадам ташлайди), нарсаларнинг бир-бирларига жойлашуви, машина ва бошқа ҳаракатланаётган нарсаларнинг йўналишини, ўзларига зарур жойнинг мўлжалини оладилар. Нарса ва объектларнинг жойлашуви ҳақидаги тасаввур кўрларнинг ҳар кунги турмушида муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, кўрлар катта жойларда ҳаракатланганда йўналишни аниқлаш ва олдиндаги нарсалар ва тўсиқларни аниқлашда товушнинг акс-садосидан самарали фойдаланадилар. Бунинг учун улар қўлларини бир-бирига уриб қарсак чалиш билан, қўлидаги ҳассасини бирор нарсага уриш билан улардан қайтган акс-садодан атроф-жой ҳақида маълумот тўплайдилар. Бундай акс-садо ўша нарсанинг моҳияти, мазмуни ҳақида маълумот беради.


Хид билиш: Кўрларда бу сезгининг аҳамияти катта. Кўрларни кузатиш шуни кўрсатадики, кўрлар кишиларни ҳидлар ёрдамида фарқлашлари мумкин. Улар ҳар хил буюмларни, баъзи мева ва сабзавотларни, озиқ-овқатларни ҳид билиш ёрдамида фарқлайдилар. Айниқса, бузилган овқатларни аниқлаш ёрдамида, кўрлар ҳид билиш ёрдамида фарқланишдан сақланадидар.



Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish