Кўр ва заиф кўрувчи шахсларнинг тафаккури
Қатор муаллифлар (Т.П.Головина (1975), Л.П.Григорева (1985), М.И.Земтсова (1956, 1973), В.Г.Ермаков (1989), А.Л.Замулин (1990), Г.М.Милаева (1974), Л.И.Плаксина (1982), Л.В.Рудакова (1982), Л.И.Солнтсева (1967) ва б.) кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар нормал кўрадиганлар каби фикрлаш операцияларини амалга оширади. Шу билан бирга, болаларда кўриш қобилияти бузилганда болаларда таҳлил қилиш идроки секин, фрагментар, кўп босқичли тарзда кечади. Бу заиф кўрувчиларнинг образли тафаккури ривожланишинии қийинлаштиради. Предмет ва ҳодисаларни хаёлан бўлаклашда, кейинроқ уларни синтезлашда турли белгилар образларининг яхлитлик вабир пайтлилик каби сифатлари зарар кўради
Нормал кўрадиганлар муҳитида яшаётган ва ишлаётган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шундай ҳаёти вазиятларда бўладики, у бутун вазиятни яхлит идрок этолмайди ва вазиятни ўз идроки учун қулай бўлган алоҳида элементлар асосида таҳлил қилишига тўғри келади. Бундай ҳолларда вазиятни қайта яратиш ва баҳолаш унинг алоҳида белгилари таҳлили ва синтези, уларни англаб етиш ва мавжуд билим ҳамда тасаввурлар тизимига, ҳаёт ва таълим жараёнида яратилган умумий контсептсияга киритиш асосига қурилади. Бу кўришда нуқсони бўлган шахслар ҳаёти ва фаолиятида тафаккурнинг катта аҳамият касб этишидан далолат беради.
Тифлопсихологияда тафаккур кўриш нуқсонини психологик компенсатсиялаш ва атроф оламни билиш усулларини шакллантириш жараёнининг энг муҳим омилларидан бири саналиши ҳақида фикр анчадан бери мавжуд. Бироқ тафаккур жараёнларини ўрганишга бағишланган аниқ экспериментал тадқиқотлар кўп эмас. А.Г.Литвак2 ва А.Ф.Самойлов3 кўришда нуқсони бўлган шахслар тафаккури ривожланишининг учта контсептсиясини таъкидлайди: кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар тафаккурининг тезлашган ривожланиш назарияси; кўриш нуқсонининг тафаккур ривожланишига салбий таъсири назарияси ва тафаккур ривожланиш даражасининг кўриш нуқсонларига боғлиқ эмаслиги контсептсияси.
Ҳар учала контсептсия конкрет фактларга таянадики, улар ўз ғояларини таъкидлаш учун ҳуқуқ беради. Бироқ уларнинг ҳеч бири ё хаёлий образлар, ё тафаккурнинг шаклланиш жараёнидаги ўзига хосликнинг мавжудлигини инкор этмайди.
Биринчи контсепция кўзи ожизларнинг нутқий-мантиқий тафаккури нисбатан юқори ривожланганлиги факти ҳақидаги кузатишлар, талқинлар ва фикрларга асосланади (С.Ф.Струве, 1810; А.М.Шчербина, 1929; А.Р.Крогиус, 1926; К.Брюклен, 1934; Б.И.Коваленко, 1962). Иккинчи контсептсия кўзи ожизлар ва айниқса заиф кўрувчилар билан олиб борилган ҳиссий билишдаги камчиликлар тафаккурда ва ноаниқ умумлашмалар ҳамда уларнинг формал тушунчалари ҳосил бўлишида акс этишини аниқлаб берган тадқиқотларга таянади (М.И.Земтсова, Ф.Н.Шемякин). Учинчи контсептсия кўзи ожиз ва заиф кўрувчиларнинг фикрлаш фаолияти ривожланиш даражасини уни шакллантириш жараёнини бошқариш ва дастурлаштириш сифати билан боғлайди (А.И.Зотов ва унинг издошлари).
Кўришд нуқсони бўлганларда тафаккурни экспериментал тадқи қилиш асосан генетик жиҳатдан мактабгачагача ва мактабгача ёшидаги болаларда нормал кўрадиганлар учун ишлаб чиқилган методикалардан фойдаланиб олиб борилган. Натижалар кўрадиган болаларда олинган натижалар билан солиштирганда кўп жиҳатдан методикаларни кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар фойдаланиши учун ўгартиришлар киритиш ва тажрибаларни ўтказиш шароитларига боғлиқ бўлиб чиққан. Мактабгачагача ва мактабгача ёшидаги кўзи ожиз болалар тафаккур даражасини ўрганишга оид тадқиқотлар Ж.Пиаже методикалари бойича олиб борилган.
Ж.Пиаже олиб борган нормал кўрадиган болаларнинг интеллектуал ривожланишини ўрганишга оид тадқиқотлар унга ривожланиш босқичларини ажратиш ва ҳал қилиниши мактабгачагача ёшдаги болаларнинг тафаккури характерли хусусиятларини очиб берадиган ва болаларнинг ўз илмий тафаккурига ўтишини белгилаш имконини берадиган қатор вазифаларни ишлаб чиқиш имконини берди. «Пиажетопшириқлари» ва «Пиаже феномени» - П.Й.Гальперин ва Д. Б. Эльконин болалар объект хоссаларидан бири ўзгарганда модда миқдори сақланиши қонунини тушунадиган фикрлаш вазифаларини
тақдим этишдан иборат методикаларни шундай номлаган. Ж. Пиаже тадқиқотлари натижаларига кўра, 7-8 ёшли болалар миқдорнинг сақланиши қонунини тушунишга қодир, бу уларда илмий тафаккурнинг юзага келганидан далолат беради.
М.Готтесман тадқиқотлари унга кўзи ожиз болалар тафаккур ривожланишида албатта аномал эмас ва интиллектнинг ривожланишида ҳеч бир кечикишга эга эмас деган хулосага келиш учун асос бердики, у идрок этиладиган ахборотни интегратсиялай олмасликдан далолат бериши керак эди. Тадқиқотчи кўрсатиб бердики, кўзи ожиз болалар тафаккур ривожланишида айнан ўша босқичларни тахминан ўша ёш даврида ўтади ва Пиаже вазифаларини кўриш идрокига таянмасдан еча олади.
Кўрув нуқсонида ташқи оламни сезиш, ҳис этиш нуқсоннинг даражасига қараб озми-кўпми бузилади. Бу ўз навбатида ташқи оламни аниқ чуқур ва фарқланган ҳолда сезиш ва идрок этишни сусайтиради. Бу ҳам ўз навбатида билиш жараёнига, ақлий ривожланишга салбий таъсир этади. Кўрув нуқсони натижасида идрок этиш жараёни қийинлашади. Айниқса, образларнинг яхлит ҳолда шаклланишидаги камчиликлар, нарсалар ва ҳодисаларни фарқлашдаги камчиликлар, уларнинг муҳим қисмларини ажратишдаги етишмовчиликлар
тафакуккурнинг энг муҳим жараёни бўлган умумлаштиришни қийинлаштиради. Айнан шунинг учун ҳам, кўрлар идрокининг схематиклигини-чизги шаклдалигини, фрагментарлигини ва ҳиссий сезишнинг бошқа камчиликларини енгиб ўтиш учун кўп меҳнат қилишга тўғри келади. Кўрларда руҳий ривожланишдаги нуқсонларни компенсатсия қилишда, ўрнини қоплашда, сенсор сезиш соҳасидаги камчиликларни бартараф этишда тафаккурнинг хизмати шундаки, ҳар хил турдаги хулоса, ҳукмлар чиқариш билан мавҳум фикрлашни амалга оширади. Кўр бола идрок эта олмаган ёки идрок этиш имконияти бўлмаган нарсалар ва ҳодисаларнинг моҳиятини очишга тафаккур жараёнлари ёрдам беради ва ёрдам бериши зарур.
Таққослаш жараёнининг қийинлигига сабаб эса, таҳлил ва тасниф жараёнининг етарли амалга ошмаслигидир. Кўрларда таҳлил ва тасниф жараёнининг қийинлигига сабаб: бир томондан нарса ва объектларнинг белги ва моҳиятларини сезиш – идрок этишнинг қийинлиги бўлса, иккинчи томондан, идрок этилаётган нарса ва объектларнинг қисман – суктсессив, фрагментар идрок этилишидир. Нарсаларни ҳар томонлама, чуқур таҳлил қилишнинг имконияти чегараланганлиги натижасида, нарсаларни юзаки билиш, муҳим қисмларни сезмасдан қолиш юз беради.
Кўрлар нарсаларнинг муҳим қисмларини ажратишга қийналишлари ёки фақат умумий белгиларнигина фарқлашлари натижасида нарсаларни бир тизимга солишда, гуруҳлашда қийинчилик келиб чиқади. Шундай қилиб кўр ва заиф кўрувчи шахсларнинг сенсор соҳасидаги камчиликлари ҳиссий билишни қийинлаштиради ва камбағаллаштиради. Бу ўз навбатида тафаккурнинг ривожланишига салбий таъсир этади. Фикрлаш жараёнида тушунчаларнинг тўғри шаклланиши катта аҳамиятга эга. Тушунчалар асосан тасаввур ёрдамида, унинг образларидан ҳосил бўлади. Масалан: соғлом бола «дарс» сўзини кўп марта эшитади, лекин дарс ҳақидаги ҳақиқий тушунча уни кўргандан сўнг пайдо бўлади. Кўрларда тушунча ва унинг ҳақиқий образи – ўртасида ажралиш (дивергентсия) юзага келади. Тушунчаларнинг мантиқий ва хиссий ажаралиши кўпинча нотўғри ёки формал, юзаки, сохта хулоса чиқаришига сабаб бўлади. Кўр ва заиф кўрувчи болаларда баъзан ҳаётдан – реалликдан ажралиб қолган тушунчалар юзага келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |