Psixologiya kafedrasi maxsus psixologiya


Кўришида нуқсони бўлган шахсларнинг хотира хусусиятлари



Download 1,17 Mb.
bet10/28
Sana21.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#62073
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28
Bog'liq
Махсус психология 2020 мажмуа

Кўришида нуқсони бўлган шахсларнинг хотира хусусиятлари

Хотира, хотирот, эсда сақлаш, эсга тушуриш, унутиш бу сўзлар, жумлалар моҳиятининг инсон ҳаётида тутган ўрнини, аҳамиятини оддий тилда, бир оғиз сўз билан тушунтириб бўлмас негаки, бу масалани, хотира деб аталмиш – феноменни оддий тушунтириш билан мақсадга эришиб бўлмайди. Бу муаммо атрофида буюк шахслар неча бор қалам тебратганлар, тебратмоқдалар ва яна узоқ вақтлар қалам тебратишлари ҳақиқат. Қайси бир аллома, «хотирадан ажралган инсон абадий «чақалоқдир» деган, қайси бир донишманд эса хотирани «оппоқ тахтага» қиёслаган, яна бир руҳият мутахассиси эса, хотирани «руҳиятнинг устуни» деб таърифлаган. Кўриниб турибдики, хотира-оддий, содда, юзаки, иккинчи даражали руҳий жараён эмас экан. Шу боис, бу масалага жиддий ёндошиш талаб этилади. Хотира кенг қамровли муаммолар, жараёнлар қаторига киритилар экан, демак уни ўрганиш, талқин этиш ва у ҳақда маълум мушоҳада қилишнинг ўзи осон кечмайди. Хотирага турли томонлардан ёндошиб ўрганиш мақсадга мувофиқ деб биламиз. Хотиранинг турлари, жараёнлари мавжуд. Шуни эътироф этмок, жоизки, хотира ҳам турли манбаларда турли кўринишларда, шаклларда, хусусиятларда баён этилади. Хотирани турларга бўлиш масаласини осонлаштириш мақсадида «нимани эслаш, қандай эслаш ва қанча муддатга эслашга» кўра хотирани турларга бўлсак, болада, ўрганувчида яхлит ва бир бутун тушунча пайдо бўлади деб умид қиламиз.


Демак, хотира нима эсланишига кўра: ҳаракат, ҳиссий, образли ва сўзли турларга бўлинади. Қандай эсланишига кўра, хоҳлабми, тасодифанми, демак ироданинг аралашувига кўра ихтиёрий ва ихтиёрсиз турларга ажратилади. Материалнинг қанча муддатга эсланишига кўра эса: қисқа муддатли, узоқ муддатли ва оператив хотира турларига бўлинади. Хотира ҳақида умумий маълумотларни бердик. Энди эса кўриш қобилияти бузилган бола ва катта кишиларда хотира қандай кечади? Ривожланади? ўзига хос томонлари қандай? камчилик, етишмовчиликларни қай йўсинда тўғрилаш, корректсиялаш мумкинлиги ҳақида мулоҳаза юритамиз. Таъкидланишича, инсон билимларнинг 80% қисмини кўриш аъзоси орқали олар экан. Қолганларини эса эшитиш ва бошқа сезги аъзоларимиз орқали қабул қилар эканмиз. Қўрлик муаммосининг нақадар жиддийлиги шундан кўриниб туради. Хотира: эслаш, эсда олиб қолиш, унутиш, билиш, қайта эсга тушириш жараёнлари кишининг ижтимоий меҳнат фаолиятининг асосини ташкил этади. Махсус психология фанида қилинган ва қилинаётган тадқиқотларнинг кўрсатишича, кўрларда хотира нормал кўрувчи шахслар хотирасидан нафақат ҳажми жиҳатидан, балки ўзига хос кўринишлари, ривожланиш хусусиятлари билан ҳам ажралиб турар экан. Кўриш анализаторининг зарарланиши шартли боғланишларнинг юзага келишига, дифферентсирлашишига ҳалақит берар экан. Бунинг учун кўп ҳажмли мустаҳкамлаш ишлари олиб бориш талаб этилади. Демак кўрлик нуқсони қўзғалиш ва тормозланиш деб номланган асаб жараёнларининг мутаносиблигини ҳам бузар экан. Бунинг оқибатида, хотира тезлиги пасаяди. Олиб борилган тадқиқотлар бу тоифа болаларнинг материалларни эслаб қолишлари кам самарадорлиги билан изоҳланар экан. Бу болалар хотираси нафақат ҳажми жиҳатидан, балки эсланаётган материални тушуниб эслашлари ҳам бузилар экан. Тушуниб эслаш ёки мантиқий эслаш маълумки, идрок жараёни билан узвий боғлиқ. Демак, эслаб қолувчи шахс материалини кўрмагач уни тўла, атрофлича идрок эта олмайди. Бу ёғи эса барчага маълум. Тўла идрок этилмагак нарса ва ҳодисалар тушуниб қабул этилмагач, узоқ муддат эслаб қолинмайди. Бунинг оқибатида, «занжир реактсияси» каби бола тафаккурини ташкил этувчи таҳлил, тасниф, умумлаштириш, жараёнлар юзаки, самарасиз амалга ошади. Бунинг оқибатида эса яна юқоридаги камчилик фикрлаш камчиликлари юз беради. Нормал болаларда маълумки, берилаётган материалларнинг болалар томонидан боши ва охири яхши ўзлаштирилади. Кўриш нуқсони бор болаларда бу ҳолат бошқача намоён бўлар экан. Яъни, бу болалар берилаётган материалларнинг бошланғич қисмини яхтам ўзлаштириб, тез чарчашлари оқибатида охирида берилаётган материалларни қийин ёки кам ўзлаштирар эканлар. Шу нарса диққатга сазоворки, кўр ва заиф кўрувчи болалар хотира ҳажмида, эслаб қолиш тезлигида, механик хотира ва мантиқий хотира жараёнлари бойича бир-биридан кескин фарқ қилар эканлар.


Индивидуал фарқлар турли хил сабаблар оқибати бўлиши мумкин. Бунга нуқсон даражаси, юз берган вақти, асаб тизими хусусиятлари, ақлий тараққиёт даражаси, сезгилар, тажриба ва бошқа сабаблар киради. Бу каби камчиликлар бўлишига қарамасдан кўр ва заиф кўрувчи болаларда хотира жараёнларининг кечиши, тараққиёти нормал кўрувчи болалар хотира қонуниятлари бойича амалга ошиши аниқланган. Тадқиқотчилар кўр болалар хотира жараёнларининг секин ривожланишини, бу болалардаги кўргазма-ҳаракат тажрибаларининг камлигини, уларнинг тез чарчашлари, ҳамда бу тоифа болаларни ўқитиш ишларининг юқори даражада такомиллашмаганлиги билан боғлайдилар. Бу болаларда хотира ҳажмининг камлиги, секин эслаб қолиш, тез эсдан чиқариш ҳолатлари бевосита кўрлик оқибати бўлмасдан, балки нуқсон асосида бола руҳиятида юз берадиган четга чиқишлар натижасидир. Кўр болалар хотира жараёнларини ўрганиш асосан улар тасаввурини ўрганиш орқали амалга оширилган. Қатор тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, кўр ва заиф кўрувчи болалар хотираси устида мунтазам машқлар олиб борилмаса, улар хотираси пасайиб боришга мойил экан. Ҳатто, 1-3 ойлик вақт оралиқлари ҳам салбий таъсир этар экан. Эгалланган материалларни тез эсдан чиқаришга сабаб бўлувчи омиллардан яна бири бу такрорлашларнинг етарли эмаслигидан ҳам юз берар экан. Бу борада Ф.Н.Шемякин тадқиқотлари эътиборлидир.


Маълумки, тасаввурларнинг сақланиши кўриш ўткирлигига ҳам боғлиқ. Кўр ва заиф кўрувчиларни кўргазма-ҳаракат тарзда ўқитиш хотира жараёнларига бирмунча ижобий таъсир этар экан. Кўрлар томонидан нарсаларни билиш нормал болаларга қараганда бир мунча секин, ҳамда тўла бўлмайди. Бу тоифа болаларга хос нарсалардан яна бир томони, улар нарсаларни ўзига хос хусусиятлар билан билиб олар эканлар. Бу болалар эгалланган материалларнинг бир қисминигина эсга тушира олар эканлар. Бу болалар олий асаб тизимларида тормозланиш жараёнларининг устунлиги оқибатида ҳам, эгалланган билимларини қайта эсга туширишда маълум қийинчиликл сезар эканлар. Шу боис бўлса керак, бу тоифа болаларда реминистсентсия (олдин унутилган деб ҳисобланган материалларнинг кейин эсга тушиши) нормал кўрувчи болалардан кўпроқ учрайди. Кўр болалар хотирасининг ҳолати берилаётган материалларнинг сифат ва мазмунига ҳам борлиқдир. Кўр ва заиф кўрувчи шахсларда хотиранинг барча турлари (сўз-мантиқ образли, ҳиссий ва ҳаракатни махсус таълим-тарбия орқали шакллантириш, ривожлантириш мумкин.


Илгари идрок қилинган нарса ва ходисаларни онгимизда қайта гавдаланишига тасаввур қиламиз. Хотира илгари идрок қилинган, аммо ҳозир кўз ўнгимизда мавжуд бўлмаган нарсаларнинг образларини кўз ўнгимизда мақсад қилиб қоямиз. Масалан: эртаклар, романлар, умуман бирор асарни ўкиётганимизда ундаги қаҳрамонларнинг кўз ўнгимизда гавдаланииш ҳаёлий тасаввуридир.





Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish