Psixologiya fanining sohalari va ilmiy tadqiqot muommolari режа



Download 52,46 Kb.
bet1/10
Sana18.07.2022
Hajmi52,46 Kb.
#820174
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
PSIXOLOGIYA FANINING SOHALARI VA ILMIY TADQIQOT MUOMMOLARI


PSIXOLOGIYA FANINING SOHALARI VA ILMIY TADQIQOT MUOMMOLARI

Режа:


  1. “Психология” фанининг тарихи.


  2. “Психология” фанининг ривожланиш босқичлари.


  3. “Психология”нинг фанлар тизимида тутган ўрни.


  4. Психология” фанининг тармоқлари.


  5. “Психология” фанининг илмий тадқиқот методлари.





Психология фанининг тарихи

Психология воқеликнинг алоҳида бир соҳаси бўлган, психик (ёки руҳий) ҳаёт соҳасини ўрганади. Ҳар кимга маълум ҳодисалар – сезгиларимиз, идрок, тасаввурларимиз, фикр, ҳис, интилишларимиз ва шунга ўхшашлар психика ҳодисалари жумласидандир. Шахснинг психик ёки индивидуал ҳусусиятлари деб аталадиган ҳусусиятлар: одамнинг темпераменти (мижози), характери (феъл-атвори), қобилият, эҳтиёж, майл ва ҳаваслари ҳам психика соҳасига киради.

Фан инсонни қадимдан ўрганиб келмоқда; антропология – унинг келиб чиқиши ва эволюциясини (ривожланиши), экология – атроф-муҳитни инсонга таъсирини, лингвистика – тилни, педагогика – таълим-тарбияни, психология эса хулқ-атвор ва онгни ўрганади.

Психология инсон ҳақидаги фанлардан бири бўлсада, бошқа фанлар қаторида алоҳида ўрин тутади. Қадимдан шу нарса маълумки, инсон учун инсонни ўрганишдан бошқа қизиқроқ объект йўқ.

Психология сўзи юнонча жон, руҳ ва таълимот, илм сўзларидан иборат бўлиб, анъанавий маънода инсон руҳий дунёсига алоқадор барча ҳодисалар ва жараёнлар унинг предметини ташкил этади. Бошқача қилиб айтганда, психологиянинг предметини ҳар биримизнинг ташқи оламни ва ўз-ўзимизни билишимизнинг асосида ётган жараёнлар, ҳодисалар, ҳолатлар ва шаклланган хислатлар ташкил этади. Психологиянинг предмети конкрет шахс, унинг жамиятдаги хулқ-атвори ва турли фаолиятларининг ўзига хос томонларидир. Психология конкрет фан сифатида психик фаолият қонуниятларини, унинг рўй бериш механизмлари ва асосларини ўрганувчи фандир.

Асосий психик ҳодисаларни тўғридан-тўғри ўзимизда ва бошқа инсонларда четдан кузатиш мумкин.

Инсон нафақат ўзининг билиш жараёнлари орқали ҳаётга кириб боради, балки у ҳаётда яшайди ва таъсир кўрсатади. Ўзининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш мақсадида маълум ҳаракатларни бажаради. Инсон ҳаракатларини тушуниш ва тушунтириш учун биз “шахс” тушунчасига мурожаат этамиз.

Психик (руҳий) ҳодисаларнинг бутун мажмуи одатда психика деган бир сўз билан аталади.

Психика ўзига алоҳида бир олам эмас: у органик ҳаётнинг юксак шаклларидан бўлиб, фақат ҳайвонлар билан одамларга хосдир. Ҳайвонлар билан одам, ўсимликлардан фарқ қилиб, ёлғиз органик ҳаётга эга бўлибгина қолмай, балки, шу билан бирга, психик ҳаётга ҳам эгадир. Лекин, маълумки, ҳайвонларнинг психик ҳаёти одамнинг психик ҳаётига қараганда соддароқдир. Одам психикаси ҳайвонлар психикасидан сифат жиҳатидан фарқ қилади. Одамда психик ҳаётнинг юксак формаси – онг бор. Одам онгли зотдир.

Психик ҳаёт ҳодисалари жуда ҳилма-ҳил, аммо бир-бири билан ўзаро боғланган бўлади. Психологиянинг вазифаси ана шу боғланиш ва муносабатларнинг қонуниятларини очиб беришдир. Психик ҳодисалар ва бутун психика ривожланиб келган ва ривожланмоқда. Шу сабабли, психология психиканинг тараққиёт қонуниятларини очиб бериши керак.

Психология фанининг маълумотларидан амалий мақсадда ва аввало таълим-тарбия ишида, шунингдек, ишлаб чиқаришда меҳнатни ташкил этиш ва ихчамлаштиришда медицинада, санъат ва шунга ўхшаш соҳаларда фойдаланмоқ учун психиканинг тараққиёт қонуниятларини билиш керак.

Шундай қилиб психология психик ҳаёт соҳалари ёки, қисқача қилиб айтганда, психикадан баҳс этади.



Download 52,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish