Психологиянинг методологияси ва принциплари



Download 27,96 Kb.
bet6/7
Sana25.02.2022
Hajmi27,96 Kb.
#288958
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Psixologiya

Лаборатория методи ёрдами билан диққатнинг сифатлари, сезги, идрок, хотира ва тафаккурнинг хусусиятлари, эмоционал ҳамда иродавий ва ақлий зўриқиш сингари мураккаб психик ҳолатлар текширилади. Кўпинча лаборатория шароитида кишилар (учувчи, шофёр, оператор, электрончилар) ва кутилмаган тасодифий вазиятлар (ҳалокат, портлаш, издан чиқиш, шовқин кўтарилиши)нинг моделлари яратилади. Асбобларнинг кўрсатилиши бўйича ўзгаришлар, ривожланиш динамикаси, жисмоний ва ақлий толиқиш, эмоционал-иродавий, асабий зўриқиш, жиддийлик, танглик қандай содир бўлаётганини ифодаловчи маълумотлар олинади.
Анкета методи. Умумий психология фанида кенг қўлланиладиган методлардан биридир. Унинг ёрдамида турли ёшдаги ва касбдаги одамларнинг психологик хусусиятлари, нарса ва ҳодисаларга муносабатлари ўрганилади.
Анкета одатда уч хил тузилади. Уларнинг биринчи хили англашилган мотивларни аниқлашга мўлжалланган саволларни аниқлашга мўлжалланган саволлардан тузилади. Иккинчи хилида ҳар бир саволнинг бир нечтадан тайёр жавоблари берилади. Учинчи хил анкетада синалувчига ёзилган тўғри жавобларни баллар билан баҳолаш тавсия этилади ва шкалали анкета деб аталади. Анкетадан турли ёшдаги ва касбдаги одамларнинг лаёқатларини, муайян соҳага қизиқишлари ва қобилиятларини, ўзига, тенгдошларига, ҳамкасбларига, катта ва кичикларга муносабатларини аниқлаш мақсадида кенг кўламда фойдаланилади. Тарқатилган анкеталар йиғиштирилади ва электрон ҳисоблаш машиналарида ҳисоблаб чиқилади, атрофлича миқдорий таҳлил қилинади, сўнгра тадқиқотга якун ясалиб, илмий ва амалий йўсинда хулосалар чиқарилади. Анкета методи инсон психикасини ўрганиш учун бой материал тўплаш имконини беради. Лекин унда олинадиган маълумотлар доимо холисона хусусиятга эга бўлавермайди. Бу камчиликка йўл қўймаслик учун анкета ичидаги назорат вазифасини бажарувчи саволларни (контр саволларни) ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Ўзини ўзи баҳолаш шкаласини касб танлашга йўналтиришни касбий лаёқатни аниқлашни, қизиқиш ва мотивацияни ўрганишда анкета методи қўлланилади.

Download 27,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish