8-Мавзу юзасидан семинар машғулоти
Шахснинг эмоционал- иродавий ҳолатлари
Режа:
1.
Эмоционал ҳолатларнинг физиологик асослари.
2.
Эмоциянинг намоѐн бўлиши.
3.
Эмоционал кечинмалар.
4.
Ирода жараѐнлари ва уларнинг
таснифи
5.
Ироданинг инсон эхтиѐж ва мотивларига боғлиқлиги.
Эмоциянинг намоён бўлиши
Туйғулар кучли, ихтиѐрсиз ва унутилмас бўлади. Иккиланишсиз
айтишимиз мумкинки, туйғулар ҳаѐтимизни ҳаяжон ила тўлдириши,
стресс
пайтлари одамни нобуд қилиши ва аксинча сақлаб қолиши мумкин. Дунѐдаги
барча мавжудотлар ичида, инсонлар ҳис – ҳаяжонларга берилувчан
мавжудот ҳисобланади ва айнан улар бошқа мавжудотларга нисбатан ўз
қўрқувини, ғазабини, қайғусини, қувончини ва муҳаббатини ифода этади.
Бадиий асар қаҳрамонлари (персонажлари) бизга ҳаѐтни эмоцияларсиз
тасаввур қилишимизга ѐрдам беришади. Масалан, “Стар Трек”
телесериалидаги Мистер Срок персонажи ўзида совуққон, ақлли, лекин ҳис-
туйғулардан маҳрум киши хусусиятларини ўзида қамраб олган.
Шу
сериалнинг давоми, “Стар Трек кейинги авлод” даги Дата
персонажини ҳам келтириб ўтишимиз мумкин. Кучли ақл ва совуққон
мантиқ, унга юқори инсоний аналитик ақл-идрок беради. Лекин у унга
нимадир етишмаѐтганлигини тушунарди. У шеърлар ѐзиши мумкин, аммо
ҳеч қандай ҳиссиѐтларга эга эмас. Датанинг интеллектуал қизиқувчанлиги
уни қўрқув, ғазаб ва қувонч нима эканлигини ўйлашга мажбур қилади. У
қанчалик ҳаракат қилмасин, бундай туйғулар унга қоронғу эди,
сабаби у
дунѐни ҳеч қандай ҳис-туйғуларсиз кўради.
Эмоциялар қаердан пайдо бўлади? Улар қандай таркиб топган?
Тасаввур қилинг, сиз уйқунгиздан узоқдаги қумлоқ кўчадан бир ўзингиз
қоронғида кетиб боряпсиз ва сиз моторнинг гуриллаган овозини эшитдингиз
ва сизга кимдир ташланмоқчи деган фикр миянгизга келади. Сизнинг
юрагингиз тез ура бошлайди, қадамларингиз
тезлашади, сиз безовталаниб,
мотоциклчини мақсадини ўйлаб, қўрқув ҳиссини туясиз. Кўриб турибсизки,
эмоция – бу, физиологик қўзғалиш қоришмаси ( юрак уришининг тезлашиши
ўзини экспрессив тутиш, одамларнинг тезлашиши),
онгли равишдаги
тажриба ( инсоннинг мақсадини тушуниш ва қўрқув). Бунинг мураккаблиги
шундаки, бу учта детални солиштиришда кўринади: сиз биринчи юрак
уришининг тезлашишини, юриш тезлигингиз ошишини ва кейин қўрқувни
ҳис қиласизми? Ёки аввал қўрқувни ҳис қилиб, ва бу юрагингиз уришини ва
юришингиз тезлашишига таъсир этадими?
Ушбу саволларга жавоб топиш
учун инсоннинг физологик эмоцияларини кўриб чиқшимиз лозим
1
.
Одам ташқи муҳитдаги турли-туман нарса ва ҳодисаларни идрок
қилар экан, ҳеч вақт бу нарсаларга батамом бефарқ бўлмайди. Одамнинг акс
эттириш жараѐни доимо фаол характерга эгадир. Акс эттириш жараѐни
қуйидагиларни қамраб олади:
а) шахснинг эҳтиѐжни қондириш имкониятига эгалигини;
б) қондиришга ѐрдам берадиган ѐки қаршилик кўрсатадиган
объектларга
субъект сифатида қатнашишини;
в) уни ҳаракат қилдирувчи, билимга
интилтирувчи муносабатларни ва ҳоказо.
Чунки одам атрофидаги ҳар турли
нарсаларни идрок қилиб
акс эттирар экан,
бу
нарсаларга
нисбатан
маълум
муносабатда бўлади. Масалан, бизга айрим
нарсалар
ѐқса,
яъни
кайфиятимизни
кўтариб юборса, бошқа бир нарсалар
ѐқмайди
ва
кайфиятимизни
бузиб,
дилимизни хира қилади. Баъзи бир овқатни
одам жуда ҳам ѐқтиради, бошқа бир
овқатни эса мутлақо кўргиси келмайди ѐки
айрим одамлар бизга хуш келади ѐки бошқа
бир одамлар эса ѐқмайди. Умуман, одам
атрофидаги ҳамма нарсаларга нисбатан
муносабатда
бўлади
ва
унинг
муносабатлари фаолиятида акс этади.
Кишилар идрок қилѐтган, кўрѐтган, эшитаѐтган, бажараѐтган,
ўйлаѐтган, орзу қиладиган нарсаларга бефарқ бўлмайдилар.
Бир хил
предметлар, шахслар, характерлар, воқеалар бизни қувонтиради, бошқалари
хафа қилади, яна бошқалари ғазаб - нафратимизни уйғотади. Биз хавф остида
қолганимизда қўрқувни ҳис қиламиз, душман устидан ғалаба қозониш ѐки
қийинчиликни енгиш эса завқ уйғотади.
Ҳиссиѐтлар ўзининг юзага келиши нуқтаи назаридан одамнинг
эҳтиѐжлари, қизиқишлари ва интилишлари билан боғлиқ бўлади. Масалан,
одамнинг органик эҳтиѐжларини қондириши билан боғлиқ бўлган ҳиссиѐтлар
1
Дэвид Майерс Психология. Минск, 2008. 531 бет