Чидамлиликни тарбиялаш- деб мускул ҳаракат фаолияти жараёнида вужудга келадиган толиқишга организмнинг қарши туриш қобилияти тушунилади. У марказий асаб тизимининг ҳолати, функционал тайёргарлиги, жисмоний фазилатлар, ҳаракатланиш малакаларининг толиқишга бардош бериши ҳамда психологик турғунлик билан белгиланади. Чидамлилик даражаси фаол ҳаракатлар самарадорлиги билан баҳоланади. Масалан: спорт ўйинларида чидамлиликни ривожлантириш махсус ва умумий чидамлилик фарқланади: Умумий чидамлилик деганда, спортчининг ишни узоқ бажаришга бўлган қобилияти тушунилади. У узоқ муддатли бир текис югуриш, шу билан бирга бир текис давомли, ҳаракатли спорт турларининг машқлари билан тарбияланади. (чанғи, сузиш, велосипед спорти ва х.к.)
Махсус чидамлилик спорт техникаси услубларини узоқ давомли бажариш, ўқув машғулот жараёнини кучайтирилган махсус куч сифатларини ривожлантирувчи комплекс машқлар бажариш, машқларни бажариш вақтини узайтириш, топшириқлар ва бошқа машқлар орасида дам олиш вақтини қисқартиришга эришиш билан намоён бўлади. Мувофиқлаштирилган чидамлилик икки ёки ундан ортиқ спортчилар ўртасида ўзаро мураккаб тизимли машқлар орқали чарчашгача олиб бориш билан ривожлантирилади.
Болалар билан ишлашда уларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, машқларни танлаш ва юклама меъёрига риоя қилиш, педагог-варч назоратидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Чидамлиликни оширишга қаратилган машқ юкламаларининг ўзига хос хусусиятлари шундаки, спортчиларнинг организмига таъсир қилаётган машқлар мусобақа пайтидагидек, яъни ундан ортиқрок бўлиб, бу машқлардан тизимли фойдаланиш керак
Юқорида такидлаганимиздек инсонннинг у ёки бу ҳаракат фаолиятидан толиқишга бардош бера олиши жисмоний машқни узоқ вақт давомида унинг самарасини пасайтирмасдан бажариш қобилияти чидамлиликдир. Масалан, югуриш тезлигини пасайтирмасдан узоқ вақт давомида югуриш, кишининг чидамлиги ишлаётган мушакни энергия билан таъминлаш, нафас олиш ва қон айланиш системасини имкониятларига боғлиқ бўлади. Ўпкани яхши ривожланганлиги, организмда қон айланишини, циркуляция юқори тезлиги, мушакни кислород билан таъминланиши - буларни барчаси амалиётдан чарчамасдан, узоқ вақт жисмоний ишни бажариш, турли - туман жисмоний юкламани бажариши кишини юқори даражадаги имкониятларига таъсир кўрсатади.
Чидамлиликни ривожлантириш учун ҳар хил жисмоний машқлардан фойдаланиш мумкин, уларни танлашдаги бош мезони юкламани миқдори эмас, бажариш вақти ҳисобланади. Шунинг учун машғулотда чидамлиликни ривожлантиришда шундай машқларни танланадики, уни нисбатан узоқ вақт давомида бажариш мумкин. Масалан, максимал тезлик билан югуришдан фойдаланиш керак эмас. Энг яхшиси, югуришда нисбатан юқори бўлмаган тезликда фойдаланилади ва шу тезликни иложи борича ўзгартирмасдан узоқ вақт ушлаб туришга ҳаракат қилиш керак.
Чидамлилик сифати яккакураш турларида ҳам ғалабага етакловчи асосий манбалардандир. Айниқса махсус чидамкорликнинг ўрни беқиёс. Чунончи, спортнинг яккакураш турларида техник маҳоратнинг нисбатан фарқ қилувчи хусусиятларидан бири бу ўзгарувчан мусобақа вазиятида тезкор – куч асосида ижро этилувчи мураккаб ҳаракат малакаларидир. Айнан ушбу сифат ҳал қилувчи вазиятларда ўз етакчилигини намойиш этади. Шу билан бир қаторда узоқ муддат давом этадиган мусобақа жараёнида техник малакаларни юқори самарада ижро этиш биринчи навбатда махсус чидамкорлик сифатига бевосита боғлиқлиги исботни талаб қилмайди. Яккакураш спорт турларида нуфузли Осиё, Жаҳон чемпионати,олимпияда иштирокчиларининг мусобақа давомида ижро этган техник малакалари олишувнинг якуний даврида ўз самарасини кескин сусайтиргани кузатилаяпди. Ушбу вазият ана шу спортчиларнинг махсус чидамкорлиги юқори даражада шаклланмаганлигига эътибор қаратади. Демак, бундан кўриниб турибдики, техник маҳорат самарасини мусобақалар давомида узоқ вақт сақлаб туришда махсус чидамкорлик сифати алоҳида ўрин эгаллайди. Маълумки, махсус чидамкорлик умумий чидамкорлик яхши ривожланган ҳолда самарали шаклланиши исбот қилинган.
Махсус чидамкорликни ривожлантириш учун спортчи махсус техник машқларни узоқ вақт давомида, ҳатто чарчаш асоратлари мавжуд бўлганда ҳам, ижро этиши керак бўлади. Умумий чидамкорлик ўртача шиддатда кўп ҳажмли машқларни узоқ масофага чопиш, эшкак эшиш, сузиш, велосипедда юриш сурункасига бажариш асосида шакллантирилади.
2.4.Чаққонлик ва уни ривожлантириш услубиёти
Do'stlaringiz bilan baham: |