Психология соҳасида мукаммал дарсликлар ёзила бошлаган даврга сал кам 160 йил бўлди. Шу давр ичида жуда кўплаб илмий тадқиқот натижаларини ўз ичига олган монографиялар, дарсликлар, қўлланмалар ёзилди


Мотивларнинг англанганлик даражаси: ижтимоий установка ва уни ўзгартириш муаммоси



Download 166,11 Kb.
bet12/13
Sana18.09.2022
Hajmi166,11 Kb.
#849217
TuriМонография
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Мотивларнинг англанганлик даражаси: ижтимоий установка ва уни ўзгартириш муаммоси. Юқорида таъкидлаганимиздек, мотивлар, яъни хатти-харакатларимизнинг сабаблари биз томонимиздан англаниши ёки англанмаслиги қам мумкин. Юқорида келтирилган барча мисолларда ва холатларда мотив аниқ, яъни шахс нима учун у ёки бу турли фаолиятни амалга ошираётганлигини, нима сабабдан муваффақиятга эришаётганлиги ёки мағлубиятга учраганини билади. Лекин ҳар доим ҳам ижтимоий хулқимизнинг сабаблари бизга аён бўлавермайди. Англанмаган ижтимоий хулқ мотивлари психологияда ижтимоий установка (инглизча “attitud”) ходисаси орқали тушунтирилади.
Ижтимоий установка шахснинг ижтимоий объектлар, ходисалар, гуруҳлар ва шахсларни идрок қилиш, баҳолаш ва қабул қилишга нисбатан шундай тайёргарлик холатики, у бу баҳо ёки муносабатнинг аслида қачон шаклланганлигини аниқ англамайди. Масалан, Ватанимизни ҳаммамиз севамиз, байроғимиз муқаддас, немис инвесторларга ишонамиз, негрларга раҳмимиз келади, тижорат ишлари билан шуғулланадиганларни албатта пулдор, бадавлат, деб ҳисоблаймиз ва хакозо. Бу тасаввурлар, баҳо ва ҳиссиётлар қачон ва қандай қилиб онгимизда ўрнашиб қолганлигига эътибор бермасдан юқорида санаб ўтган ҳиссиётларни бошдан кечираверамиз. Мана шуларнинг барчаси ижтимоий установкалар бўлиб, уларнинг мазмун моҳияти аслида ҳар бир инсон ижтимоий тажрибаси давомида шаклланади ва узоқ муддатли хотирада сақланиб, конкрет вазиятларда рўёбга чиқади.
Америкалик олим Г. Оллпорт ижтимоий установканинг уч компонентли тизимини ишлаб чиққан:
А. Когнитив компонент - установка объектига алоқадор билимлар, ғоялар,тушунча ва тасаввурлар мажмуи;
Б. Аффектив компонент - устновка объектига нисбатан субъект ҳис қиладиган реал ҳиссиётлар (симпатия, антипатия, лоқайдлик каби эмоционал муносабатлар);
В. Ҳаракат компоненти - субъектнинг объектга нисбатан реал шароитларда амалга ошириши мумкин бўлган қаракатлари мажмуи (хулқда намоён бўлиш).
Бу уччала компонентлар ўзаро бир - бирлари билан боғлиқ бўлиб, вазиятга қараб у ёки бу компонентнинг роли устиворроқ бўлиши мумкин. Шуни айтиш лозимки, компонентлараро монандлик бўлмаслиги ҳам мумкин. Масалан, айрим талабалар талабалик бурчи ва тартиб - интизом билан жуда яхши таниш бўлсаларда, ҳар доим ҳам унга риоя қилавермайдилар. “Тасодифан дарс қолдириш”, “жамоатчилик жойларида тартибни бузиш” каби холатлар когнитив ва харакат компонентларида уйғунлик йўқлигини кўрсатади. Бу бир қарашда сўз ва иш бирлиги принципининг турли шахсларда турлича намоён бўлишини эслатади. Агар одам бир неча марта била туриб, ижтимоий хулққа зид харакат қилса, ва бу нарса бир неча марта қайтарилса, у бу холатга ўрганиб қолади ва установкага айланиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам биз ижтимоий нормалар ва санкциялар воситасида бундай қарама - қаршилик ва тафовут бўлмаслигига ёшларни ўргатиб боришимиз керак. Бу шахснинг истиқболи ва фаолиятининг самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, ҳар бир шахс ўзига хос қайтарилмас дунё. Дунёда бир - бирига айнан ўҳшаш бўлган икки кишини топиш жуда мушкул. Одам ташқи қиёфаси, бўйи - басти билан бошқа бирор кимсага ўхшаши мумкин, лекин феъли, мижози ва шахс сифатидаги хусусиятлари нуқтаи назаридан айнан бир хил инсонлар бўлмайди. ҳаттоки, олимлар битта тухумда ривожланган эгизакларда ҳам жуда кўп жиҳатдан айнан ўҳшашликни қайд қилишган, шахсий сифатларидаги корреляцияда эса баъзи тафовутлар аниқланган.
Шахс - қайтарилмас, у ўз сифатлари ва борлиги билан ноёбдир. Ана шу қайтарилмаслик ва ноёбликнинг асосида унинг индивидуал психологик хусусиятлари мажмуи ётади. Шу ўринда биз юқорида таъриф берган шахс тушунчаси билан ёнма - ён ишлатиладиган яна икки тушунчага изоҳ бериш ўринли деб ҳисоблаймиз. Бу - “индивид” ва “индивидуаллик” тушунчаларидир. “Индивид” тушунчаси умуман “одам” деган тушунчани тўлдириб, унинг ижтимоий ва биологик мавжудот сифатида мавжудлигини тасдиқлайди ва уни бир томондан, бошқа одамлардан фарқловчи белги ва хусусиятларини ўз ичига олади, иккинчи томондан, ўзига ва ўзига ўҳшашларга хос бўлган умумий ва характерли хусусиятларни қамраб олади. Демак, индивид - инсонга алоқадорлик фактини тасдиқловчи илмий категориядир.
Индивидуаллик” - юқоридаги иккала тушунчага нисбатан торроқ тушунча бўлиб, у конкрет одамни бошқа бир конкрет одамдан фарқловчи барча ўзига хос хусусиятлар мажмуини ўз ичига олади. Шу нуқтаи назардан шахс тизимини таҳлил қиладиган бўлсак, шахснинг индивидуаллигига унинг қобилиятлари, темпераменти, характери, иродавий сифатлари, эмоциялари, хулқига хос мотивация ва ижтимоий установкалари киради. Айнан шу қайд этиб ўтилган категориялар шахсдаги индивидуаллиликни таъминловчи категориялардир. Унинг маъноси шундаки, бўйи, эни, ёши, сочининг ранги, кўз қарашлари, бармоқ харакатлари ва шунга ўхшаш сифатлари бир хил бўлган инсонларни топиш мумкин, лекин характери, қобилиятлари, темпераменти, фаолият мотивацияси ва бошқаларга алоқадор сифатлари мажмуи бир хил бўлган одамни топиб бўлмайди. Улар - индивидуалдир.

Download 166,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish