3. Хаёлнинг хусусиятлари.
Хаёлнинг муҳим томонларидан бири-унинг ижодиёт ва шахс
муносабатининг яхлит ҳолда талқин қилиш хусусиятидир. Ижодиёт
шахснинг ички имкониятлари ва заҳираларининг рўёбга чиқишининг
асосий шартларидан биридир. Худди шу сабабдан шахс ўзининг
ижодий фаолияти билан, биринчидан, инсоннинг яратувчилик
қудратини амалиётда намойиш қилади. Иккинчидан, у ижоджиёт
таъсирида янги фазилатларни эгаллайди, нафосат, бадиий ижод,
техник қобилият, кашфиёт ижтимоий муаммоларни интеграция
қилиш ёки мавжуд умумий қонуниятлардан келиб чиқиб, уни
дифференциаллаштиради. Учинчидан, жаҳон фанига ўз улушини
қўшади ва цивилизацияга ўз таъсирини ўтказади, ижтимоий тараққиёт
ҳаракатлантирувчисига
айланади.
Ижодиёт
давомида
шахс
мотивацион, эмоционал, иродавий барқарорлик, характернинг
мустаҳкамлиги ва бошқа индивидуал-типологик хусусиятлардаги
етуклик ижодиёт маҳсулига, унинг самарадорлигига, сифатига
муносиб равишда ижобий таъсир ўтказади. Ижодиёт таркиблари
ьилан шахснинг хусусиятлари ўртасидаги уйғунликнинг юзага
келиши икки ёқлама таъсир ўтказиш механизми сифатида муҳим роль
ўйнайди, яъни фаолиятда шахс ўзининг янги қирраларини очади,
унинг фазилатлари эса ижодий изланишларнинг муваффақиятли
якунланишини таъминлайди.
210
4. Хаёлнинг аналитик-синтетик хусусияти
Хаёлнинг аналитик хусусияти бўйича (немисча «tendens»
лотинча «tendere» келиб чиққан бўлиб, психологиянинг тарихий
тараққиёти давомида ҳар хил кўринишларда ҳукм суриб келмоқда.
Аналитик ҳолат хаёлнинг мазмунини, моҳиятини, предметини, асосан
тубдан янги маҳсуллар, янгича образлар, тимсоллар, тасвирлар
яратилишидан, атроф-муҳитнинг ифодаси, янги безакли, жилоли
эканлигини қайд қилишдан иборатлигидан тан олишдир. Янгилик
элементлари, баъзи жабҳаларининг қўшимча аломатлар билан
бойитилиши, ижод қилиниши хаёлнинг асосий вазифаси эканлиги
ғоясини акс эттирувчи тенденция психология фанида аксарият илмий
мактаблар томонидан тан олинган ва тараққиёт ҳаракатлантирувчиси
сифатида қатъий равишда ҳимоя қилиниб келинмоқда. Иккинчи
тенденция биосфера ва ноосфера тўғрисидаги маълумотлар,
тасаввурлар, таъсирланиш, тимсоллар ижтимоий- тарахий тараққиёт
давомида қайтадан тикланиш орқали хаёл маҳсули сифатида сақланиб
келади, деган ғояга асосланади. Бу тенденцияда оразларнинг
тикланиши, сақланиши, кучайиши ёки ўчмас из тариқасида узлуксиз
равишда инсон хотирасида, кўз ўнгида намоён бўлиши, гавдаланиши
ҳаёт ва фаолият учун бирламчи эканлиги исботлашга ҳаракат
қилинади. Ҳар иккала тенденция ҳам хаёл ҳолатининг аналитик
вазифасини бажариш имкониятига эга бўлиб, ўзаро бир-бирини
инъкор этиш даражасига олиб бормаслигини тақозо қилади. Шунинг
учунг ижодий хаёл янги образларнинг вужудга келтириш билан
тараққиётга улуш қўшади, яққол воқелик ва уларнинг тимсоллар
ҳақидаги маълумотлар, чизғилар тасвири ҳамда тасаввурларини қайта
тиклаш орқали инсоният билими, тажрибасини бойитади.
Тиклоувчи хаёл инсоният томонидан олдин яратилган нарсалар
ва ҳодисалар тўғрисидаги образлар, ахборатлар сифатида қайтадан
жойланишига муҳим таъсир этади, ўзининг ҳаракат тезлиги билан ҳар
қандай техника мўжизасини доғда қолдиради. Ҳар иккала тенденция
уйғунлашуви орқали ижодий ва тикловчи хаёл турлари вазифасига,
аҳамиятига, маҳсулдорлик даражасига оқилона баҳо бериш мумкин.
Акс ҳолда икки тенденция икки хил талқин, турлича якун,
ўзгача мазмун, алоҳида ёндошув, устуворликка даво келтириб
чиқариши айни ҳақиқатдир.
Хаёл аналитик ҳолатдан ташқари синтетик хусусиятга ҳам
эгадир. Хаёлнинг синтетик ҳолати ушбу феноментлар орқали
ифодаланади: агглютинация (лот. Agglutinare ёпиштирмоқ, елимламоқ
211
маъносини билдиради) муайян тасаввурларни бир-бирига қўшиб ёки
улардан фойдаланиб, нарса ва ҳодисаларнинг янги образларини
яратишдан иборат хаёл феноменидан биридир; гиперболизация
(юнонча huperbole бўрттириш, кучайтириш маъносини англатади;
схематизация (юнонча «schema» образ, шакл вужудга келтириш
демакдир); типизация (юнонча «tupos» из, чизиқ деган маънони
билдиради) ёки типиклаштириш; ўхшатма-муайян нарсаларга
нисбатан қиёслаш орқали муҳим ва номуҳим томонларидан
умумийликни танлаб олиш кабилар.
Агглютинация феномени образлар (тасвирлар, тимсоллар)
синтезлашув жараёнининг соддароқ кўринишидан бири ҳисобланиб,
инсониятнинг
кундалик
ҳаёти
ва
фаолиятида
рўй-рост
яхлитлаштириш имконияти йўқ хилма-хил хислатлар, фазилатлар,
сифатлар ва қисмларни «қоришиқ» тарзида (бирлаштирилган) шаклда
акс эттиради. Одатда агглютинация ёрдами билан донишманд халқ
томонидан яратилган эртак тимсоллари, афсона тасвирлари яратилади
ёки хаёлий композицияси тўқиб чиқарилади (лотинча compositio
тузилмаси, таркибий жиҳатлари деган маъно англатади). Масалан,
булбули гўё одамсимон (боши одам, танаси қуш) бир жоновор
гавдаланади; сув париси (русалка) тимсолида аёл мужассамлашади (
бош ва гавдаси одамники, думи балиқники, сочи яшил сув ўтларидан
иборат); кентавр (от ва одам); пегас (қанот ва от) қанотли от; товуқ
оёқли уйча, еттибошли илон аждаҳо (илон, от ва қушдан иборат) ва
бошқалар.
Ҳозирги замонда агглюцинациядан техник, бадиий, санъат
ижодиёти кенг кўламда фойдаланилмоқда, чунончи, самолет амфибия
(юнонча amphibios иккиёқлама ҳаёт кечириш маъносини билдиради)-
учувчи қайиқ тоифасидаги қуруқлик ва сувга мослашган
гидросамолёт; аэросани ( чана сингари сирғанувчи самолёт), жанговар
техника амфибия (танк, бронетраспорт, автомобиль); аккордеон-
фортепьяно билан баян бирлашмаси; автокран-автомобиль билан кран
қоришиғи; автокор (инглизча «car» арава)-ўзи юрар арава ва ҳоказо.
Гиперболизация феномени хаёл образларини ҳамда тасаввур
шаклларини ўзлаштириш жиҳатидан яқин агглютинацияга ёндош,
ўхшаш
психик
жараёндир.
Гиперболизация
нарсалар
ва
жониворларни
нафақат
ҳаддан
зиёд
катталаштириш
ёки
кичиклаштириш (бармоқдек кичик бало, уйдек тухум, тоғдек
паҳлавон, тариқдек бола, туядек бўрга ва ҳоказо) билан
тавсифланибгина қолмасдан, балки тасаввур образлари (тимсоллар,
212
тасвирлар) миқдорини кўпайтириш ёки уларнинг ўрнига алмаштириш
хусусиятларини ҳам намоён этади. Масалан, етти бошли аждарлар,
кўпқўлли ва икки қоринли махлуқотлар, олти оёқли жониворлар,
қуёш нурини тўсган афсонавий қушлар шулар жумласидандир.
Схематизация феномени ҳаёлот (фантазия) образларини яратиш
имконияти мавжуд воситалардан бири ҳисобланиб, у борлиқдаги
нарса ва ҳодисаларнинг у ёки бу аломатлари ҳамда сифатларини
таъкидлашдан,
шунингдек,
уларга
бутун
диққат-эътиборни
марказлаштиришдан иборат психик жараёндир. Худди шу усул, йўл,
восита ёрдами билан муайян яққол инсонларга мўлжалланган
ўртоқлик ҳазиллари (шаржи французча charge сўзидан олинган бўлиб,
бўрттириш деган маънони англатади) ва аччиқ, аянчли, кулгили
тасвирлар (карикатура италянча «caricatura» қайта мужассамлашув
деган маънони англатади. Мазкур жараёнда хаёлот (фантазия)
тасвирларида юзага келадиган тасаввурлар ўзаро бирлашиб кетиши
натижасида тафовутлар қарийиб йўқолади, ўхшашлик аломатлари эса
бирламчи
воқеликка
айланади,
қолаверса
ушбу
ҳолат
схематизациялашни рўёбга чиқишга қулай негиз ҳозирлайди.
Масалан, бунга конструкторнинг қушлар оламидан андоза олиб, янги
қурилмалар яратиши, моделдан ҳақиқий асбоб ишлаб чиқиши; рассом
табиат мўжизаларининг матога тушириши яққол мисолдир.
Типизация феномени ёрдами билан хаёлда тасаввурлар синтези
рўёбга чиқиши мумкин. Одатда бадиий адабиётда типизация ёки
типиклаштиришдан кенг кўламда фойдаланилади ҳамда унинг
ёрдамида баъзи бир жабҳалари билан ўзаро ўхшаш, ҳатто мутаносиб
нарса ва ҳодисаларда акс этувчи муҳим белгилари ажратиб олинади
ҳамда улар яққол образларда мужассамлаштирилади. Ижодий
жараёнларнинг вужудга келиши, кечиши, ривожланиши бир талай
ассоциялар орқали пайдо бўлади, лекин уларнинг қайта тикланиши
хотира жараёнларида учрайдиган тикланиш ёки жонланишдан
тафовутланади. Ижодий илҳомлари ҳисобланмиш эҳтиёжлар ва
мотивларга
ассоциялар
жараёнида
ўзлаштирилган
йўналиш
бўйсунади.
Ижодий хаёл ўзига хос муайян хусусиятларга эга бўлиб,
улардан энг муҳими ассоциацияларнинг анъанавий йўл-йўриғидан воз
кечиб, ижодкор руҳиятида фавқулоддалик қилаётган ҳис-туйғулар,
уй-фикрлар,
хоҳиш-истакларга
тобе
этишдир.
Ваҳоланки
ассоциацияларнинг
ўхшашлик,
ёндошлик,
қарама-қаршилик
(контрастлик) кўринишлари сақланиб қолсада, лекин тасаввурлани
213
саралаш эса сабабий боғланиш механизими билан тавсифланади.
Ижодкор (шоир, ёзувчи, рассом) асарида ассоциациялар чизиғиси
пайдо бўлади, уларнинг вужудга келишига асосий сабаб ташқи
таассурот ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |