5. Хаёл жараёнларининг физиологик асослари.
Хаёл жараёнларининг, шу жумладан фантазия образларининг
вужудга келиши инсон мияси фаолиятининг маҳсули ҳисобланиб,
бош мия катта ярим шарлари пўстлоқ қисмининг функцияси орқали
амалга ошади. Хотира билан хаёлнинг физиологик асослари,
механизмлари ўртасида муайян даражада ўхшашлик ва баъзи
тафовутлар мавжудлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Хотиранинг
физиологик
асоси
муваққат
нерв
боғланишларининг ўзаро бирикуви ҳамда фаоллашуви (қайта
жонланиши, тормозланиши)дан иборат бўлса, хаёл жараёнида инсон
онтогенезида юзага келтирилган боғланишлар тизими бузилиши
(емирилиши) оқибатида янги тизим ҳосил қилинади. Фавқулоддаги
бундай ҳолат (бирлашиши, янги тизим) маълум эҳтиёж ёки бирорта
тасодифий таассурот (ташқи таъсир) орқали мия пўстида кучли
қўзғолиш ўчоғининг ҳосил бўлиши туфайли вужудга келиши мумкин.
Худди шу боисдан хаёл сураётган шахсда нерв ҳужайраларининг
гуруҳлари ўзаро янгитдан (қайтатдан) боғланиши, шунинг учун
фантазия образларига хос янгилик ва ўхшашлик аломатлари мазкур
янгича боғланишга бўйсунади.
Шундай қилиб, хаёл мия катта ярим шарлари пўстининг
функцияси
ҳисобланишига
қарамасдан,
унинг
физиологик
механизмлари миянинг бошқа қисмлари билан боғлиқ эканлиги
тўғрисида фараз қилишга имкон туғдиради. Миянинг мана шундай
чуқурроқ қисмлари гипоталам-лимбик (юнонча hypothalamus
англатади ва юксак марказлар мажмуасидан иборат бўлиб, ҳар хил
функциялар мослашувини таъминлаб туради; лотинча limbus чегара,
чет, ҳошия деган маънони билдиради; юнонча thalamus тепалик
дегани тизими фантазия образларининг шаклланиши билан уларни
фаолият жараёнларига қўшилишда мия ярим шарлари пўсти билан
бирга қатнашади. Тизимнинг пўстлоқ билан пўстлоқости қисмлари
боғланиши туфайли гипоталамус мия стволининг ярим шарлар билан
туташувида «лимб» (чегара) ҳосил қилади.
Инсон мияси фантазия образларига ҳамда организмнинг
периферик (чет) қисмларига бошқарувчанлик таъсирини ўтказиб,
214
уларнинг фаолиятини ўзгартириб туради. Шахс асабийлашганида
бирор нарса ҳақида қаттиқ ўйласа, албатта тана аъзоларида кўзга
ташланадиган ўзгаришлар содир бўлиши мумкин. Юзага келган
бундай аломатлар (белгилар, излар) «стигмат»лар деб номланади
(юнонча stigma доғ ёки чандиқ деган маънони англатади). +адимги
халқ афсонлари, ривоятларига қараганда инсон қаттиқ жисмоний
калтакланган даврини эсласа, гўёки ўша азобнинг излари
фавқулоддаги пайтда юзага келиши таъкидланади. +ўрқинч ҳолат
тўғрисида хаёл образлари яратилса, одамга учуқ чиқиши, лаблари
ёрилгандай ҳис этиши воқеликлари учраб туради. Масалан, чекиш ва
ичишни мутлоқ ташлаган шахс папирос ёки спирт ичимлиги
тўғрисида ўйласа, унинг оғиз бўшлиғида тамаки таъми, ароқнинг
аччиқлиги пайдо бўлиши мумкин. Инсон жуда сувга ташна бўлса ёки
очлик азоби қийнаса, улар тўғрисида ўйласа, « ширин қониқиш»
«лаззатланиш» ҳислари вужудга келади.
Психологияда қўрқинч ҳолати тўғрисида муайян материаллар
тўпланган ва таҳлил қилинган. +ўрқинч юнонча phobos «фобия» деб
номланади. Фобия муайян шароитлар ва вазиятларда шахсда вужудга
келадиган кучли асосга эга бўлмаган қўрқинч ва ташвишланишдан
иборат, инсон томонидан енгиш имконият йўқ муттасил
психопатологик ҳолати. Мазкур патологик ҳолатнинг баъзи
бирларига тушунча беришга ҳаракат қиламиз: 1)агарафибия-
шахснинг гавжум майдонлардан, шоҳ кўчалардан ўтишига қўрқиши;
2) каустрофобия- инсоннинг эшигини қулуфлаб ёлғиз ўтиришидан
қўрқиши; 3) монофобия- шахснинг якка-ю ёлғиз, ҳеч кимсиз
қолишдан қўрқиши; 4) атропофобия- инсоннинг кўпчилик
даврасидан, ҳалойиқдан қўрқиши; 5) назофобия- одамнинг касал
бўлиб қолишдан қўрқиши; 6) эйротрофобия- шахснинг кўпчилик
даврасида изза бўлишдан, ўзини йўқотиб қўйишдан қўрқиши; 7)
дидактоген- ўқувчи ёки талабанинг ўқитувчидан қўрқиши; 8) ятроген-
беморнинг шифокордан қўрқиши ва ҳоказо.
Хаёлнинг органик жараёнлари билан узвий боғлиқлиги ҳақидаги
маълумотлар яна идеомотор (юнонча idea- тушунча, тасаввур,
лотинча motor ҳаракатлантирувчи деган маънони билдиради) актлар
(ҳаракатлатлар) да мужассамлашган бўлади. Инсон у ёки бу ҳарактни
тасаввур қилиш биланоқ худди шу нарсанинг табиий равишда
бажарилиши бошланади. Масалан, шахс қайсидир ашулани дилдан
ўтказса, унинг хиргойиси амалга оширилади ёки рубоб тўғрисида
215
тасаввур қилинса, ундаги бармоқ ҳаракати тасадифий ижрога
киришади ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |