14
Қуйидаги ҳукмлардан қайси бири психиканинг
табиатини идеалистик
нуқтаи назардан ва кайси бири реалистик-материалистик хусусда
тушунтиради?
а) психика ўзга алоҳида бир оламдир. У ташқи сабабларга боғлиқ эмас;
б) психика энг юқори даражада ташкил топган материянинг - миянинг
хусусиятидир;
в) психикани фақат ўз-ўзини кузатиш орқали ўрганиш мумкин;
г) психика - объектив оламнинг инъикоси.
2-топшириқ.
Мия физиологияси бўйича тадқиқотлари билан ном чиқарган немис
олими Оскар Фохтнинг ўйлашича, "Сафро жигарга ёки
сийдик буйракка
қандай муносабатда бўлса, фикр ҳам бош мияга деярлик шундай
муносабатда". "Ўзича ўқиб файласуф бўлиб етишган, ўтган
асрнинг
олтмишинчи йилларида Петербургда истиқомат қилган, миллати немис
бўлиб, асл касби кўнчи бўлган Иосиф Дицтен (1828-1838) хам айни шу хил
ўйлаган" (К.К.Платонов).
Айтингчи, ушбу матнда психология тарихидаги
қайси оқим ҳақида гап боради?
3-топшириқ
Россиялик психолог-идеалист А.И.Введинский бундай ёзган эди:
"Бошқа кишиларнинг руҳий ҳаётини идрок килишимиз мумкин эмас, чунки у
хар қандай тажриба ўтказиш имкониятидаи четдадир". Кўриниб турибдики,
А.И. Введинский психик ҳодисаларни фақат
бевосита билиш мумкин, деб
хисоблайди.
1. Айтингчи, бошқа кишиларнинг руҳий хаётини идрок қилишимиз мумкин
эмас, деб айтилган А.И.Введинскийнинг фикри тўғрими?
2. Шу билан А.И.Введинский психик ҳодисаларни билишнинг қайси
усулини инкор этади.
2-мавзу: "Миява психика"
4-топшириқ
Шартсиз ва шартли рефлексларнинг хусусияти ва уларнинг ҳосил
бўлиш механизми ҳамда объектив борлиқ сигналлари ҳақидаги билимларни
текшириш ва мустаҳкамлаш.
ЗАРУР МАТЕРИАЛ. Турли ҳаётий далилларни
ифодалаган савол ва
топшириқлар:
1. Нима учун янги ўрганаётган боксчи рақибининг қўлқопи унинг кўз
олдида пайдо бўлиши билан кўзини юмади?
2. Врач қачонлардир болага укол қилган эди. Шундан сўнг бола оқ халат
кийган ҳар қандай одамдан, ҳаттоки у одам болага яхши таниш бўлса ҳам,
қўрқадиган бўлиб қолди. Бунга нима сабаб?
3. Одатда институтнинг биринчи курс талабаларига ўқитувчи-
маърузачи
биринчи марта аудиторияга кириб келганда ўрнингиздан туриб қарши
олинг, иккинчи соатга кирганда эса ўз жойингиздан қимирламанг деб
15
тарбия берилади. Шунга қарамасдан, танаффусдан сўнг маърузачи
иккинчи марта хонага кириб келганда ҳам баъзи талабалар ўринларидан
турадилар. Вақт ўтиши билан бу ҳодиоа йўқолиб боради. Бу далилнинг
физиологик асоси нимадан иборат?
4; Маълумки, футбол ўйинини янги ўйнай бошлаган баскетболчи дастлабки
пайтларда тўпни тез-тез қўлига ушлаб олади. Бу билан у ўйин қоидасини
бузади. Орадан бир канча вақт ўттач, бу спортчи бундай хатога йўл
қўймайдиган бўлиб қолади. Ушбу ҳодисанинг
физиологик механизмини
тушунтиринг?
5. Ўқувчилар
мактабда юриш-туриш ҳакидаги қоидага мувофик
ўқитувчининг "Дарсимиз тугади", "Кетишингиз мумкин" деган сўзини
эшитмагунларича, ўринларидан қимирламасдан
ишларини давом
эттиришлари лозим. Ҳатто кўнғирок эртароқ чалинганда ҳам. Ваҳоланки,
дарс охирида чалинган кўнҳирок кўп вақт ўқувчшшрни ҳаракатланишига
ундайди, натижада улар ишни йиғиштириб, синфдан чиқишга
ошиқадилар. Болалар интизомини мустаҳкамлаш учун қайси физиологик
жараённи ривожлантириш керак?
6. Баъзи талабалар хиёбонда сайр қилиб юрган одамларга диқкатларини
бўлмаган ҳолда икки-учта бўлишиб бемалол дарс тайёрлайдилар. Баъзи
талабалар эса, фақат тинчлик ҳукм сурганда китоб ўқишга одатланганлар.
Юқорида айтиб ўтилган киши одатларини қандай тушунтириш мумкин?
Do'stlaringiz bilan baham: