МАҚСАДГА ИНТИЛУВЧАНЛИК - шахснинг ўз хатти-ҳаракатларини
баркарор ҳаётий мақсадларга бўйсундира олишда, мақсад йўлида ҳамиша
тайёр, қатьий бўлишида ифодаланадиган характер хислати.
МОТИВ - (лотинча movere - ҳаракатлантираман) Мотив - муайян
талабни, мақсадни қондиришга боғлиқ бўлган фаолкятга ундовчи омил,
манба, сабаб. Одамни фаолиятга ундовчи асосий сабаб унинг эҳтиёжларидир.
МОТИВАЦИЯ - мотивларни асослаш - могивлаштириш - ўзи бажаришга
қарор қилган мақсадни асослаб, тушунтириб бериш, фактлар ва қонуниятлар
билан исботлаш, яъни одамни фаолиятдаги фаол иштирокка ундовчи
сабаблар мажмуи.
ОБРЎ - шахсдаги кўпчилик томонидан эътироф қилинган фазилат,
кадр-қиймат, атрофдаги бошқа кишиларга нисбатан таъсирли, нуфузли шахс.
ПСИХОЛОГИК ТУСИҚ- муайян фаолият ёки ҳаракат бажаришга
ҳалақит берадиган сабаб, хусусан, муайян шахс ёки гуруҳлар билан мулоқот
қилишга ҳалақит бериш.
РЕФЕРЕНТ ГУРУХ,- киши ўз қарашларини, идеалларини, ишонч-
эътиқодларини таркиб топтирадиган, гуруҳнинг фикр ва кўрсатмалари билан
ҳисоблашадиган ва унинг берган баҳосини қадрлайдиган гуруҳдир.
СОЦИОМЕТРИЯ - Дж.Морено томонидан таклиф этилган ижтимоий
психологик усул бўлиб, гуруҳдаги шахслараро таркибини, муносабатларни
ўрганиш ва ўлчаш жараёни, усули.
ЎЗ-ЎЗИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ - шахс томонидан ўзининг ҳолатини
бошқариш, англаш ва ўзига таъсир кўрсата билиш.
ЎЗ-ЎЗИНИ БАҲОЛАШ - шахснинг баҳолаш, ўз хатти-ҳаракатлари,
имкониятларини, бахолаш тизими. Ўз-ўзини баҳолаш ўзини тарбиялаш
имкониятини беради. Қимматли ориентациялар - шахсиинг жамиятдаги
ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий нормалар тизимига муносабати.
ФАОЛИЯТ - барча тирик организмларнинг хусусияти, фаолият
одамнинг ички (психик) ва ташқи (жисмоний) фаоллиги. Фаолият орқали
одам яшаб турган олам билан реал алоқа ўрнатади ва у орқали одам
нарсаларга, табиатга ва бевосита кишиларга таъсир қилади.
ФРУСТРАЦИЯ
— (лотинча. frustration - бекорга кузатиш, бекор умидвор
бўлиш, муваффакиятсизлик). Фрустрация ~ режаларнинг издан чиқиб,
мақсаднинг йўк бўлиб кетиши. Фрустрация кишиларнинг характер-
хусусиятларида, турли кечинмаларида, хагги-ҳаракатларида намоён бўлади.
ЭМПАТИЯ- (юнонча empathyeia - биргалиқда дардлашмоқ). Бошқа
одамларнинг психик холатини тушуниш ва уларга ҳамдардлик билдириш
қобилияти.
ЭҲТИЁЖ - организмнинг ҳаётини таъминловчи зарур шароитларни акс
эттиришдан иборат фаолият мотиви, қондирилмаган мухтожликни сезиш.
Кишиларнинг ҳаетий зарур нарсаларга муҳтожлиги.
39
ЭЪТИҚОД - амалга оширилиши шахснинг кундалик эҳтиёжига айланган
интилишлар, хатти-харакатлар ва дунёқараш тизими. Эътиқод кишининг
маъдум соҳага доир мустаҳкам билимларига асослади, Эътиқодлар ҳаётий,
илмий ва маънавий бўлиши мумкин.
1-илова
Do'stlaringiz bilan baham: |