33
теккизмагани холда, аввал кўзини
юммай туриб, сўнгра кўзи боғлик ҳолда
ёзиб бориши керак.
Сўнгра ҳар иккала синалувчи ўртасида мусобақа ташкил қилиниб,
юқоридаги топшириқ такрорланади. Топшириқиинг натижалари қуйидаги
жадвалда қайд этиб борилади.
Топшириқдан
кузатилгаи мақсад
Ҳар иккала тажриба
Йўл қўйилган
хатоларнинг ўртача
нисбати
Кўз очиқ
I 2 3
Кўз боғлиқ
1 2 3
Ҳотиржам
шароитда
ҳаракатдаги
аниқликни
ўрганиш
Мусобақа
шароитида
ҳаракатдага
аниқликни
ўрганиш
Тажриба натижаларини таҳлил қилиш орқали эмоционал ҳолатнинг
фаолият натижасига таъсири юзасидан хулосалар чиқарилади.
II
Топшириқ
1. Қуйида берилган матнларни ўқинг, қайси бирида кўпроқ билиш жараён-
лари ва қайси бирида хиссиёт ёки эмоция ифодаланаётганлигини
аниқланг.
2. Буларни сиз қамдай белгилар асосида аникладингиз?
А. Ҳар куни ишчилар шаҳарча устида тутун бурксиган ёғли ҳавода фабрика
бизиллаб, ўкириб гудок берар ва бу гудокка итоаткор бўлиб қолган, мус-
кулларига уйқу билан ором беришга ушуролмаган ва лаблари табассумни
билмайдиган кишилар, худди бир нарсадан чўчиган сувараклар каби
кичкина, кўримсиз уйларидан югурганларича кўчага отилиб чиқардилар.
Улар совуқ тонг қоронғуси, тош тўшалмаган кўча бўйлаб, фабриканинг
баланд-баланд тош қафасларига
томон боришар, фабрика эса ўнларча ёғ
боеган тўртбурчак кўзлари билан ифлос кўчани ёритиб, уларни лоқайд
ишонч билан кутар эди. Кўчада уйкусираган одамларнинг бўғиқ овоз
билан қий-қиришлари, шалоқ сўзлар билан сўкишлари эшитилар, фабрика
томони-дан эса буларни бошқа овозлар - машиналарнинг оғир садолари ва
буғнинг-гулдуроси қарши олар эди.
(А.М.Горький. "Она", I боб, 3-бет, Тошкент).
Б.Ғофур. Очликдан силлам қуриб, илигим пучайган чоғимда ҳам сиз-
ларга ялинмайман. Ахир бу кўзлардан оққан жигар қонлари, бева-бечора,
етим-есирларнинг оху-зорлари кўнглингазни юмшатмайдими? Қачонгача
кимхоб чопонлар, ёғлиқ паловлар учун бойларга зулм пичоғини қайраб
берасиз? Ахир, бу
дуолар, ривоятлар ниқобига яширинган зулмдан,
34
жафолардан биз қурғурлар кимга дод, деймиз? Кимга? Бу ғурбатхонада
нотавон йиғлаганларнинг, афсус-надомат чекканларнинг доду фарёднни ким
тинглайди, ким? Гапиринг, шариат пешволари...
(Ҳ,Ҳ.Ниёзий, "Бой ила хизматчи" драмасидан).
III. Топшириқ
Қуйидаги матштарни ўқинг ва ҳиссиётнинг қандай
индивидуал хусу-
сиятлари (кучи, чуқурлиги, барқарорлиги) намоён бўлаётгашшгини аникланг
ва изоҳланг.
А.Камол И. - VIII синф ўкувчиси. Ўқитувчи уни бир партадан иккинчи
партага ўтказгани учун қаттиқ хафа бўлди, узоқ мушохада қилди, бутун
дарслар давомида асабий, паришонхотир, хомуш ўтирди. Кейин ҳам узоқ
вакт ўзига кела олмади.
Б.Салим Б. - IV синф ўкувчиси. Дарсда икки баҳо олганига йиғлаб
юбораёзди ва ўзини тутиб қолди. Аммо 1-2 соат ўтар-ўгмас, ёмон баҳосини
тамоман унутди, танаффусда боягидай қувноқ ва хотиржам эди.
В.Азиза М. - VIII синф ўқувчиси. Уни қувонтириш ҳам, кайфиятини
бузиш ҳам, аччиғлантириш ҳам қийин. Синфда ўқувчилар қах-каҳ уриб кул-
салар ҳам, у индамай ўтиради. У бу йил синфда қолиши хақидаги
хабарни
эшитди. Аммо бемалол ўтираверди.
Do'stlaringiz bilan baham: