Психология фани


Шахснинг хоссалари (хусусиятлари): темперамент, характер, қобилият, эҳтиёжлардир



Download 53,52 Kb.
bet2/7
Sana23.07.2022
Hajmi53,52 Kb.
#845055
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
download (1)

Шахснинг хоссалари (хусусиятлари): темперамент, характер, қобилият, эҳтиёжлардир.
Темперамент – инсоннинг хатти-ҳаракати ва фаолиятида намоён бўлувчи шахсий-психологик хусусиятларнинг йиғиндисидир.
Характер – кишининг воқеиликка бўлган муносабатларини ифодаловчи ва унинг хатти-ҳаракатларида намоён бўлувчи барқарор психик хоссаларининг индивидуал тарзда бирга қўшилишидир.
Қобилият – шахснинг муайян фаолиятни муваффақиятли бажариш шарти ҳисобланган психик ҳислардир.
Эҳтиёж – инсон онгида қандайдир предмет ва ҳодисаларга нисбатан заруриятни акс эттиришдир.
Психология фани аниқ инсон фаолияти психик муаммоларини ўрганувчи бир қатор тармоқларини ўз ичига олади:

  1. Умумий психология–психик тараққиётнинг умумий қонуниятларини, тадқиқот усулларини, психология фан асослаб берган тамойилларни, психология фанига кириб келган асосий илмий тушунчаларни характерлаб беради.

  2. Меҳнат психологияси –меҳнат фаолиятининг психологик хусусиятларини, уни илмий ташкил қилишнинг психологик томонини ўрганади.

  3. Муҳандислик психологияси – машина билан инсон ўртасидаги вазифаларни тақсимлаш, мувофиқлаштириш, автоматлаштириш жараёнини ўрганади.

  4. Педагогик психология – таълим-тарбия, ўқитувчи психологияси муаммоларини ўрганади.

  5. Тиббиёт психологияси – беморнинг ҳулқ-атвори ва шифокорнинг фаолиятини ўрганада.

  6. Юридик психология – суд иши психологияси, жиноятни очиш (крименал психология, жиноят мотивларини аниқлаш), аҳлоқ тузатиш меҳнати психологияси киради.

  7. Ҳарбий психология – жанговор ҳаракатларни ўрганувчи психология.

  8. Спорт психологияси – спортчилар шахсини ўрганади.

  9. Савдо психологияси – сотувчи ва ҳаридорларнинг ўзаро муносабатлар психикасини ўрганади.

  10. Болалар психологияси – турлиёшдаги болалар психологиясини ўрганади.

  11. Ижтимоий психология – жамоада одамларни заро муносабатларини ва унда юзага келадиган психик ҳодисаларни ўрганади.

  12. Дин психологияси – диний тасаввурлар, ҳиссиётларнинг келиб чиқишини ўрганади.

  13. Оила психологияси – оиланинг ижтимоий ва этнопсихологик хусусиятларини ўрганувчи психологиянинг тармоғидир.

Мулоқот фақат инсонларга хос бўлган жараёндир. Кишиларда фаолият жараёнида бир - бирларига ниманидир айтиш истаги туғилади.
Мулоқот - одамлар ўртасида биргаликдаги фаолият эҳтиёжларидан келиб чиқадиган боғланишлар ривожланишининг кўп қиррали жараёнидир Мулоқот (муносабат) биргаликда фаолият кўрсатувчилар ўртасида ахборот айирбошлашни ўз ичига олади. Бунда муносабатнинг коммуникатив жиҳати ҳисобга олинади. Кишилар муносабатга киришишда аввало тилга мурожаат қиладилар. Мулоқотнинг яна бир жиҳати муносабатга киришувчиларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракати - нутқ жараёнида фақат сўзлар билан эмас, балки ҳаракатлар билан ҳам айирбошлашдан иборат. Масалан, муносабатга киришар эканмиз, у бизни қониқтирса имо-ишора билан мулоқотда бўламиз. Муносабатнинг кейинги жиҳати мулоқотга киришувчиларнинг бир-бирларини идрок эта олишларидир. Масалан, биз бир киши билан мулоқотга киришишдан аввал уни ҳурмат қилиб ёки менсимасдан муносабатда бўламиз. Демак, мулоқот жараёнида коммуникатив (ахборот узатиш), интерактив (ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш) ва перцептив (ўзаро биргаликда) идрок этиш амалга оширилади.
Мулоқот қонуниятларини ва этикасини билиш ҳамда уни ўрнатиш малакалари ва қобилиятларини ривожлантириш ҳар бир киши учун муҳимдир.
Ҳар бир кишининг ўз “Мени” атрофдагилар билан бўладиган мулоқот жараёнида шаклланади, Шахснинг ҳаёт йўллари аввал оилада, боғча, мактаб, институт, ишхона, кексалар орасида, яъни гуруҳ ва жамоаларда ривожланади. Бизнинг юксак маънавий эҳтиёжларимиздан бири - бу мулоқотга бўлган эҳтиёждир. Мулоқотга бўлган эҳтиёжимиз қондирилмаса, онгимиз ҳам ривожланмайди. Шунинг учун биз доимо мулоқотга бўлган эҳтиёжларимизни қондиришимиз лозим. Кимлар биландир бўлган мулоқотдан қониқиш ҳосил қиламиз, лекин айрим ҳолларда эса биз қониқмасликни ҳис қиламиз.
Охирги йилларда инсон омилига эътиборнинг ортиб бориши муносабати билан бошқариш психологияси масалаларига ҳам қизиқиш кучайди. Шу асосда ижтимоий психологиянинг махсус бўлими - бошқариш психологияси пайдо бўлди. Бошқариш психологияси психологиянинг шундай тармоғики, у бошқарув фаолияти билан боғлиқ бўлган муаммоларни, шахс ва шахслар гуруҳи томонидан бошқа гуруҳлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва биргаликдаги фаолиятни амалга оширишнинг психологик механизмларини ўрганади.
Бошқариш муаммолари ҳам бир қанча фанлар томонидан ўрганилади, жумладан фалсафа, тарих, иқтисод, хуқуқшунослик ва психология унинг ўзига хос томонларини очиш билан шуғулланади. Психология бошқаришни ҳам объекти, ҳам субъектини ўрганади. Психологик тадқиқотларда ўрганиладиган олимлар жамоаси, алоҳида шахс, уларниг психологик ҳолатлари, улардаги айрим жараёнлар ва вазифалари бошқарув объекти деб айтилади.
Бошқарувнинг субъекти ўрганилганда эса одатда бошқарувчи шахс ёки одамлар гуруҳи назарда тутилади. Психология кўпроқ бошқарувчи шахс фаолиятининг психологик асосларини ўрганади ва шу асосда ходимлар ишларини самарали ташкил этиш, аниқ ва тўғри қарорлар чиқариш учун қандай психологик ҳолат ва жараёнларни ўзида тарбиялаш лозимлиги каби қатор муаммоларни ечади. Масалан, конкрет ҳаётий шароитларда агар бошлиқ мажлис олиб бораётган бўлса, ҳар бир сўзга чиқувчиларнинг фикрлари, маърузалари ва ҳокаъзолар орқали уларниг психологик ҳолатлари аниқланади, янги иш дастурлари ишлаб чиқарилади, қабул қилинган қарорларга кўра бошлиқнинг ва ходимларнинг ҳар бирига алоҳида илмий кўрсатмалар ва маслаҳатлар берилади.
Бошқарув психологияси бошлиқ фаолиятини анализ қилганда асосий диққатни бошқариш унинг эҳтиёжи ёки қобилиятларига мос ёки мос эмаслиги, қайси индивидуал хусусиятларига кўра у бошлиқ даражасига кўтарилди, ишни муваффақиятли амалга ошириш учун у бошқарувнинг қай усулларидан фойдаланяпти, ходимларга психологик таъсир кўрсатиш мақсадида у қандай таъсир услубларини қўллаяпти каби қатор масалаларга қаратади. Бошлиқ бўлиш ишига турли шахсларнинг муносабатлари ҳар-хил: кимдир бошлиқда бўлган имтиёзларга қизиқади, кимдир унга берилажак хуқуқларни афзал кўради, кимгадир юксак маъсулиятларни бўйнига олиш маъқул келади. Шахснинг бошлиқ функциялари ҳақидаги тасаввурлари қанчалик хилма-хил бўлмасин, бошлиқ реал шароитларда одамлар гуруҳини аниқ мақсад асосида фаолиятга йўллаш, уларга уларга бош бўлиш, турли тадбирларни амалга ошириш, обрўга эга бўлиш, ҳар бир қилинган иш учун жавобгарлик ўз бўйнига олиш каби кўплаб сифатларнинг талаб қилинади.
Айниқса, бошлиқ учун турли гуруҳлардаги, кўп ҳолда бир бошлиқ учун бир вақтнинг ўзида бир қанча гуруҳлардаги шахслараро муносабатларнинг ҳарактерига жавобгар бўлиш қийинчиликлар туғдиради, чунки ўша гуруҳларни ташкил этган ҳар бир шахснинг ўзига хос индивидуаллиги бошқарувчи ҳақидаги улар тасаввурининг ҳар хиллиги ва гуруҳларда норасмий лидерларнинг борлиги бошлиқдан одамлар билан ишлаш борасида ҳам тажрибанинг, ҳам психологик фаҳм- фаросатнинг ва сабр қаноатнинг бўлишини талаб қилади. Шунинг учун ҳам кундалик ҳаётимизда ҳам илмий адабиётларда тез-тез ёнма-ён ишлатиладиган “лидер” ва “ бошлиқ” тушунчаларининг психологик мазмунларини таҳлил қилиб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Мулоқот психологиясининг асосий вазифалари қуйидагиларда ўз ифодасини топади:
1) ҳамқорликдаги фаолият жараёнида шахслараро ўзаро таъсир ва мулоқот қонуниятларини ўрганиш;
2) Шарқ алломаларининг мулоқот ҳақидаги қарашларини таҳлил қилиш;
3) талабани фаолликка ундовчи муомалавий имкониятлари мавжудлигини таъкидлаб ўтиш;
4) талабаларда касбий лаёқатни фаоллаштиришга қаратилган мулоқотни шакллантириш;
5) шахслараро муносабатларни мувофиқлаштиришда мулоқотнинг ролини орттириш;
6) ўзаро таъсир этишнинг айрим оқибатларини ҳисобга олиш.
Биз бўлажак мутахассисларда қуйидаги муомала хусусиятларини шакллантиришимиз зарур:
— муомала маданиятининг назарий асосларини;
— шахслараро муносабатлар қонуниятларини;
— педагогик мулоқотнинг қонуниятларини;
—оилада, гуруҳ ва жамоаларда мулоқотга қўйиладиган асосий талаблар ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак;
— шахсда мулоқот шаклланишини ўрганиш;
— муомала маданиятини барча гуруҳ ва жамоаларда шакллантириш;
— шахслараро муносабатларда мулоқотнинг аҳамиятини кузатиш;
— мулоқот сирларини билиши ва қўллай олишни;
— гуруҳларда мулоқотни шакллантириш методикаларини ўтказиш;
— оилада мулоқот маданияти, мулоқот сирларидан боҳабар бўлиш;
—мулоқот маданиятини шакллантириш мақсадида психологик маслаҳатлар ташкил тиш юзасидан кўникмалар ҳосил қилиш.
Мулоқот шахслараро муносабатларнинг шундай кўринишидирки, унинг ёрдамида одамлар бир-бирлари билан ўзаро руҳий жиҳатдан алоқага киришадилар, ўзаро ахборот алмашадилар, бир-бирларига таъсир ўтказадилар, бир-бирларини ҳис қиладилар, бир-бирларини тушунадилар.
Шунинг учун мулоқот ижтимоий психологик ҳодиса сифатида ижтимоий турмушнинг барча соҳаларида иштироқ этиб, ҳамқорлик фаолиятининг моддий, маънавий, маданий, эмоционал, мотивацион қирраларининг эҳтиёжи сифатида вужудга келади. Инсонда юзага келадиган ҳар хил эҳтиёжларни мақсадга мувофиқ равишда қондириш мулоқот маромига боғлиқ бўлиб. шахслараро муносабат, баркамол авлод, комил инсон ғояларини англатади. Мулоқот муваффақиятининг негизи шахснинг руҳий дунёси, эҳтиёжлари мотивацияси, ҳарактер ҳислати, индивидуал-типологик хусусияти, қобилияти, эътиқоди каби инсоннинг фазилатлари, сифатлари намоён бўлиши, ривожланиши ҳисобланади. Мулоқот жараёнида мулоқотдошларнинг тасаввурлари, қизиқишлари, ҳис-туйғулари, кўникмалари, воқелик натижасини олдиндан сезиш, пайқаш, таъсир ўтказиш услуби таркиб топиши мумкин.
Мулоқот ташқи таъсирлар, намуналар асосида ўзини-ўзи тузатиш, қайта тарбиялаш, шахсий имкониятини руёбга чиқариш учун пухта замин ҳозирлайди, комиллик сари етаклайди.
Баркамол инсонларнинг муомала мароми, мулоҳаза юритиш услуби, муносабатга киришиш ўқувчанлиги, вазиятдан чиқиш салоҳияти ҳам, бошқа одамлар томонидан тақлид қилинади ва ҳаёт тажрибасида унга риоя этиб яшайди. Одамлар ўртасидаги шахслараро муносабат жараёнида ғайритабиий ижтимоий ҳолат ёки ҳодисага онгли таяниш - ўзини - ўзи мукаммаллаштириш, ўзини - ўзи руёбга чиқариш, ўзини-ўзи бошқариш, ўзини - ўзи баҳолаш, ўзига - ўзи буйруқ бериш шахснинг руҳий дунёсида муҳим камолот босқичидир. Шунинг учун ички ва ташқи тақлиднинг тушуниш ҳамда уларни босқичма-босқич эгаллаб бориш - бўлғуси мутахассиснинг касбий тайёргарлиги ҳамда баркамол шахс сифатида шаклланишининг гаровидир.
Мулоқотга кириша олмасликнинг асосий сабаби - бу ўзини - ўзи ортиқча ёки паст баҳолаш туфайли ўзига ва уни қуршаб турган одамларга нотўғри муносабатдир. Бунинг олдини олиш имкониятлари мавжуд бўлиб, асосан қуйидагиларга аҳамият бериш ижобий самаралар сари етаклайди:
1) ҳамқорлик фаолиятида, мулоқотлар тизими орқали мулоқот жараёнининг барча аъзолари ўртасида инсонпарварлик муносабатларини ташкил қилиш, эмоционал муҳитни таққослаш имкониятини юзага келтириш.
2) мулоқотда ички муносабатлар тизимида ҳар бир аъзонинг қулай позициясини таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.
3) инсоннинг мулоқот хусусиятлари, мароми, усуллари, шакллари тўғрисидаги ахборотни эгаллашга оид махсус машғулотларни уюштириш.
4) шахслараро муносабатлар ва мулоқот усулларига мўлжалланган ишбилармонлик ўйинлари, психодрама, тренинг тизимини яратиш.
Мулоқотнинг тури ва шакллари турличадир. Масалан, бу фаолият бевосита “юзма-юз” бўлиши у ёки бу теҳник воситалар (телефон, телеграф ва бошқалар) орқали амалга ошириладиган; бирор профессионал фаолият жараёнидаги амалий ёки дўстона бўлиши; субект-субект типли (диалогик, шериклик) ёки субект-обектли (монологик) бўлиши мумкинлигини профессор В.Каримова такидлайди. Инсоний муносабатлар ўзаро шундай тасир жараёнларики, унда шахслараро муносабатлар шаклланади ва намоён бўлади. Бундай жараён дастлаб кишилар ўртасида рўй берадиган фикрлар, хис-кечинмалар, ташвишуқувончлар алмашинувини назарда тутади. Кишилар мулоқотда бўлгани сари улар ўртасида умумийлик, ўхшашлик ва ўйғунлик каби сифатлар пайдо бўладики, улар бир-бирларини бир қарашда тушунадиган ёки “яримта жумладан”ҳам фикр аён бўладиган бўлиб қолади, айрим холларда эса ана шундай мулоқотнинг тиғизлиги тескари реакцияларни-бир-биридан чарчаш, гапирадиган гапнинг қолмаслиги каби вазиятни келтириб чиқаради. Масалан, оила мухити ва ундаги муносабатлар ана шундай тиғиз муносабатларга киради. Фақат бундай тиғизлик оиланинг барча аъзолари ўртасида эмас, унинг айрим аъзолари ўртасида бўлиши мумкин. Ўзаро муносабатларга киришаётган томонлар муносабатдан кўзлайдиган асосий мақсадлари- ўзаро тил топишиш, бир-бирини тушунишдир. Ҳар қандай фаолиятдан зерикиш, чарчаш мумкин, фақат киши мулоқотдан, айниқса унинг норасмий, самимий, бевосита шаклидан чарчамайди, яхши суҳбатдошлар доимо манавий жихатдан рағбатлантириладилар.
ХXII аср бўсағасида кишининг энг табиий бўлган мулоқотга бўлган ехтиёжи, унинг сирларидан хабардор бўлиш ва ўзгаларга самарали тасир ета олишга бўлган интилиши янада ошди ва бунинг бир қатор сабаблари бор.
Биринчидан, ахборотларни кўплиги айнан инсон манфаатига алоқадор малумотларни саралаш, у билан тўғри муносабатда бўлишни тақозо қилади. Ахборот XXI асрда энг нодир капиталга айланади ва бу ўз навбатида инсонларга зарур ахборотлар ўзатилиши тезлиги ва темпини ўзгартиради.
Иккинчидан, турли касб-фаолият соҳасида ишлаётган кишилар гуруҳининг кўпайиши, улар ўртасида муносабатлар ва алоқанинг долзарблиги ахборотлар тиғиз шароитда оддийгина мулоқотни эмас, балки профессионал, билимдонлик асосидаги мулоқотни талаб қилади.
Учинчидан, оҳирги пайтларда шундай касб-ҳунарлар сони ортдики, улар социономик гуруҳ касблар деб аталиб, уларда “одам-одам” диалоги фаолиятнинг самарасини белгилайди. Жумладан, педагогик фаолият, бошқарув тизими, турли хил хизматлар, маркетинг ва бошқалар. (Каримова В. Психология.2002. 160-161 бетлар).
Ҳар бир инсоннинг ижтимоий тажрибаси, унинг инсоний қиёфаси, фазилатлари, хатто нуқсонлари ҳам мулоқот жараёнининг махсулидир. Ҳар қандай мулоқотнинг энг содда вазифаси-суҳбатдошларнинг ўзаро бирбирларини тушунишларини таминлашдир. Бу ўзбекларда самимий салом-алик, суҳбатдошни очиқ юз билан кутиб олишдан бошланади. Бу жихат миллий ўзига ҳосликка эга. Яна бир муҳит вазифаси ижтимоий тажрибага асос солиш, бўлиб, одам боласи фақат одамлар орасида ижтимоийлашади, ўзига зарур инсоний хусусиятларни шакллантиради.
Мулоқотнинг яна бир муҳит вазифаси-у одамни у ёки бу фаолиятга хозирлайди, руҳлантиради. Кишилар гуруҳидан узоқлашган, улар назаридан қолган кишининг қўли ишга бормайди. Ҳар қандай ёлғизлик ва мулоқотнинг етишмаслиги одамда мувозанацизлик, хиссиётга берилувчанлик, хадиксираш, хавотирланиш, ўзига ишончсизлик, ташвиш хисларини келтириб чиқаради. Шахснинг мулоқотга бўлган ехтиёжининг тўла қондирилиши унинг иш фаолиятига тасир кўрсатади. Кишилар, уларнинг борлиги, шу мухитда ўзаро гаплашиш имкониятининг мавжудлиги факти кўпинча одамнинг ишлаш қобилиятини ошираркан, айниқса, гаплашиб ўтириб қилинадиган ишлар одамлар ўз олдида турган ҳамкасбига қараб кўпроқ, тезроқ ишлашга куч ва қушимча ирода топади. Бу ҳамкорликда ўша ёнидаги одам унга ёқса, улар ўртасида ўзаро симпатия хисси бўлса, унда одам ишга “байрамга келгандай” келадиган бўлиб қолади. Шунинг учун америкалик олим Дж.Морено социометрик методни ишлаб чиққан эди. Мулоқот кишиларнинг жамиятда ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятларининг ички психологик механизмини ташкил этади. Кишиларнинг мулоқот маданияти ва мулоқот теҳникаси мехнат унумдорлиги ва самарадорлигининг муҳит омилларидан бўлиб хисобланади. Мулоқот жараёни ўзига хос равишда мураккаб бўлиб, бунда уч хил босқич мавжуд.
Дастлабки босқич – одамнинг ўз-ўзи билан мулоқотидир. Т.Шибутани «Ижтимоий психология» дарслигида: «Агар одам озгина бўлса ҳам ўзини англаса, демак, у ўз-ўзига кўрсатмалар бера олади» - деб тўғри ёзган эди. Одамнинг ўз-ўзи билан мулоқоти аслида унинг бошқалар билан мулоқотининг характерини ва ҳажмини белгилайди. Агар одам ўз-ўзи билан мулоқот қилишни одат қилиб олиб, доимо жамиятдан ўзини четга тортиб, тортиниб юрса, демак у бошқалар билан суҳбатлашишда, тил топишишда жиддий қийинчиликларни бошдан кечиради, дейиш мумкин. Демак бошқалар билан мулоқот – мулоқотнинг иккинчи босқичидир.
А.Н.Леонтьев ўзининг «психика тараққиётидан очерклар» китобида мулоқотнинг учинчи шакли – авлодар ўртасидаги мулоқотнинг аҳамияти тўғрисида шундай ёзади: «Агар барча катта авлод ўлиб кетганида, инсоният тури йўқ бўлиб кетмасди, лекин жамиятнинг тараққити аняа орқага сурилибгина эмас, балки йўқолиб кетиши ҳам мумкин эди». Ҳақиқатдан ҳам, авлодлараро мулоқотнинг борлиги туфайли ҳар бир жамиятнинг ўз маданияти, маданий бойликлари, қадриятлари мавжуд бўладики, бунинг аҳамиятини тушунган инсониятнинг энг илғор вакиллари уни доимо кейинги авлодлар учун сақлаб келадилар ҳамда таълим, тарбия ва кундалик мулоқот жараёнида уни авлоддан авлодга узатадилар.
Мулоқотнинг ҳаётимиздаги шакл ва кўринишларига келсак унинг ҳар бир шахснинг хаётий вазиятларга мос келадиган, ўша вазиятлардан келиб чиқадиган кўринишлари ва турлари ҳақида гапириш мумкин. Лекин умумий ҳолда ҳар қандай мулоқот ё расмий ёки норасмий тусда бўлади. Агар расмий мулоқот одамларнинг жамиятда бажарадиган расмий вазифалари ва хулқ-атвор нормаларидан келиб чиқса, масалан, раҳбарнинг ўз қўл остида ишлаётган ходимлар билан мулоқоти, профессорнинг талаба билан мулоқот ива ҳоказо, норасмий мулоқот – бу одамнинг шахсий муносабатларига таянади ва унинг мазмуни ўша суҳбатдошларнинг фикр-ўйлари, ният-мақсадлари ҳамда эмоционал муносабатлари билан белгиланади. Масалан, дўстлар суҳбати, поезда узоқ сафарга сиққан йўловчилар суҳбати, танаффус вақти талабаларнинг спорт, мода, шахсий муносабатлар борасидаги мунозаралари. Одамларнинг асл табиатларига мос бўлгани учун ҳам норасмий мулоқот доимо одамларнинг ҳаётида кўпроқ вақтини олади ва бунда улар чарчамайдилар. Лекин шуни таъкидлаш керакки, одамда анна шундай мулоқотга ҳам кобилиятлар керак, яъни унинг қанчалик сергаплиги, очиқ кўнгиллиги, суҳбатлашиш йўлларини билиши, тил топишиш қобилияти, ўзгаларни тушуниш ва бошқа шахсий сифатлари кундалик мулоқотнинг самарасига бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳамма одам ҳам раҳбар бўлолмайди, айниқса педагогик ишга ҳамма ҳам қўл уравермайди, чунки бунинг учун ундан расмий, ҳам норасмий мулоқот техникасидан хабардорлик талаб қилинади.
Мулоқот мазмуни ва йўналишига кўра унинг:

Download 53,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish