1.2.1.Мавзу: МУЛОҚОТ ЭТИКАСИ
Режа:
Психология фани.
Этика меъёрлари.
Бошқарув психологиясининг моҳияти ва вазифалари.
Иш юзасидан мулоқат этикаси.
Мулоқатнинг вазифалари.
Тушуниш шартлари. Ўйин: «Бир томонлама алоқа».
Мулоқат қонуни. Мулоқотнинг олтин қоидалари.
Тест « Мулоқотчиликнинг умумий даражасини аниқлаш сўровномаси».
Ҳарактер ва темперамент тушунчалари.
Психология фани бизнинг ўзимизҳақимиздаги, бизнинг ички, руҳий дунёмиз ҳақидаги фандир. Психология-сўзи юнончаиккита сўздан келиб чиққан: «psyche» - руҳ, жон ва «logos»-фан, илм маъноларини билдиради.
Психологиянинг энг муҳим вазифаларидан бири барча психик ҳодисаларни ўрганиш ва тушунтириб беришдир.
Психология психик процессларни: сезгилар, идрок, диққат, хотира, тафаккур, ирода, ҳаёл, ҳисларни ва шахснинг темперамент, характер, қобилият, эҳтиёжлар каби хоссаларини ўрганади, шунингдек психология фани одам фаолиятининг хусусиятларини (малака, одатлари, меҳнати ва ижодий фаолияти ва шунга ўхшашларни) ўрганади.Бошқача қилиб айтганда, психология шахсга хос бўлган барча хилма-хил индивидуал хусусиятларни ҳамда барча одамларга хос бўлган умумий психик сифатларни ўрганади.
Психик процесслар ва шахснинг хусусиятлари ўзаро чамбарчас боғланган, ҳамиша бир-бири билан турлича боғланган ва бир-бирига боғлиқ ҳолда намоён бўлади.Психик процесслар: сезгилар, идрок, диққат, хотира, тафаккур, ирода, ҳаёл, ҳислардир.
Сезги – органларимизга таъсир этиб турган нарса ёки ҳодисаларнинг айрим сифат ва хоссаларининг миямизда акс эттирилишидир.
Идрок – теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларни яхлит ҳолича билиб олиниши.
Диққат – онгнинг бирон-бир буюмга ёки ҳодисага қаратилганлигидир.
Хотира – биз илгари ўқиб олган, бошдан кечирган ва бажарган ишла-римизни ёдда сақлаш ва кейинчалик уларни эслаш ёки хотирлаш процес-сидир.
Тафаккур – буюм ва ҳодисаларнинг умумий хусусиятларини, улар ўрта-сидаги мавжуд бўлган боғланишлар ва муносабатларни билиш процесси.
Ирода – кишининг онгли равишда қўйилган мақсадларга эришишга қа-ратилган актив ихтиёрий ҳаракатларида намоён бўладиган психик фао-лиятдир.
Ҳаёл – образ, тасаввур ёки ғоя формасида янги нарсанинг яратилишидир.
Ҳиссиёт ёки эмоциялар–одамнинг бошқа кишиларга, ўз-ўзига, теварак-атрофдаги ҳаётга бўлган муносабатида ифодаланадиган кўпроқ ёки камроқ барқарор психик ҳолатлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |