Bog'liq 3.1. Спорт фаолияти психологияси МАЛАКА ОШИРИШ
ҳа
Йўқ
Сиз тез-тез давраларда бўлишни ёқтирасизми?
Чиройли, лекин ишончсиз, нокулай нарсаларга эга бўлишдан қочасизми?
Кайфиятингиз гоҳ яхши, гоҳ ёмон бўлиб турадими?
Суҳбатлашаётганда жуда тез гапирасизми?
Сизга бутун вужуд билан киришадиган, масъулиятли ишлар ёқадими?
Сиз миш-мишлар тарқатганмисиз?
Сиз ўзингизни жуда қувноқ ва бахтли ҳисоблайсизми?
Сиз бирор кийимнинг бичими, рангига тез кўникиб, уни бошқаси билан алмаштиришни хоҳламайсизми?
Сизни қўллаб-қувватлайдиган, тушунадиган одамларга муҳтожлик сезасизми?
Сиз жуда тез ёзасизми?
Сиз дам олиш ўрнига бирор иш ёки машғулот қидирасизми?
Сизда ваъдаларни бажармаслик ҳоллари ҳам бўладими?
Сизда жуда яхши, садоқатли дўстлар кўпми?
Сизнинг берилиб кетган машғулотингиздан чалғишингиз ва бошқа ишга кўникишингиз қийинми?
Сизни тез-тез нимагадир гуноҳкорлик ҳисси қийнайдими?
Сиз ҳар доим тез юрасизми?
Мактабда сиз жуда қийин масалаларни ҳам охиригача ечишга ҳаракат қилардингизми?
Сиз баъзан одатдагидан кўра ёмон фикрлаётгандай бўласизми?
Сиз нотаниш одамлар билан ҳам осон тил топишасизми?
Учрашув ёки суҳбатларда ўзингизни қандай тутишингизни олдиндан доимо режалаштирасизми?
Сиз устингиздан кулишса, ёки танбеҳ беришса, тез хафа бўлиб қоласизми?
Гаплашаётганда, сиз қилиқлар қиласизми?
Эрталаб кўпинча сиз жуда яхши дам олиб, тетик бўлиб уйғонасизми?
Сизда бировлар билишини хоҳламаган фикрлар ҳам пайдо бўладими?
Бировлар устидан кулиб, ҳазиллашишни яхши кўрасизми?
Бирор фикр ёки ғоянгизни бировларга айтишдан аввал уни обдон ўйлаб оласизми?
Тез-тез тушингизга дахшатли нарсалар кирадими?
Одатда Сиз янги материални осон ва тез ўзлаштирасизми?
Сиз ўта фаолсиз, шунинг учун бир дақиқа ҳам тек туролмайсизми?
Аччиғингиз келганда, ўзингизни бошқара олмаган ҳолатлар ҳам бўлганми?
Зерикарли одамлар даврасини ҳам қизиқарли қилиш қўлингиздан келадими?
Унчалик муҳим бўлмаган қарор қабул қилиш учун ҳам Сиз анча ўйланасизми?
Сизга ҳар нарсани юрагингизга жуда яқин олишингизни айтишганми?
Сизга тезлик ва чаққонлик талаб қилувчи ўйинлар жуда ёқадими?
Узоқ вақтгача бирор ишни ҳал қилолмай қолсангиз ҳам, барибир уни ечимини топишга уринаверасизми?
Сизда қисқа фурсатга бўлса ҳам ўз ота-онангиздан аччиқланган пайтингиз бўлганми?
Сиз ўзингизни очиқ, мулоқотга киришувчан деб ҳисоблаганмисиз?
Одатда сиз янги ишга жуда секинлик билан киришасизми?
Сизда бировлардан камчилигингиз бордай туйғу бўлганми?
Сиз одатда секин ишлайдиган одамлар билан ишлашга қийналасизми?
Сиз кун бўйи чарчамасдан нималар биландир машғул бўла оласизми?
Сизда йўқотишингиз керак бўлган сифатлар борми?
Сизни кўпчилик беғам одам дейишадими?
Сизга ёққан одамнинг сизга муносабати самимий бўлгандагина уни яхши дўст деб атай оласизми?
Сизнинг аччиғингизни келтириш осонми?
Бахслар пайтида сиз осонликча жавоблар топа оласизми?
Сиз хеч нарсага чалғимасдан, узоқ ва самарали бирор иш билан машғул бўла оласизми?
Сиз ақлингиз етмаган нарсалар ҳақида ҳам гапирган пайтларингиз бўлганми?