Рахимов Зокир Тоштемирович,
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
«Касб таълими» кафедраси мудири, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори
ПЕДАГОГИК КОМПЕТЕНТЛИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ СИФАТИДА
УДК: 37.02
РАХИМОВ З.Т. ПЕДАГОГИК КОМПЕТЕНТЛИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ СИФАТИДА
Мақолада бугунги кундаги таълим тизими ислоҳотларини амалга ошириш ва ривожлан- тириш жараёнида педагогик компетентликнинг зарурияти, компетентлик тушунчасининг моҳияти, касбий компетентлик сифатлари, педагогнинг касбий компетентлиги масалалари мазмун-моҳияти атрофлича очиб берилган.
Таянч сўз ва тушунчалар: компетентлик, касбий компетентлик, компетентлик сифатлари, педагог, ривожлантириш, мазмун, моҳият, дастур, тизим, ислоҳот, ўз-ўзини баҳолаш.
РАХИМОВ З.Т. ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ КОМПЕТЕНТНОСТЬ КАК ВАЖНЫЙ ФАКТОР РАЗВИТИЯ ОБРАЗОВАТЕЛЬНОГО ПРОЦЕССА
В статье подробно раскрывается необходимость педагогической компетентности, сущность понятия компетентности, качества профессиональной компетентности, содержание и сущ- ность вопросов профессиональной компетентности педагога в процессе реализации и разви- тия реформ современной системы образования.
Ключевые слова и понятия: компетентность, профессиональная компетентность, компетент- ностные качества, педагог, развитие, содержание, сущность, программа, система, реформа, самооценка.
RAKHIMOV Z. T. PEDAGOGICAL COMPETENCY IS IMPORTANT FOR DEVELOPMENT OF EDUCATION PROCESS
This article explains the essence and significance of the pedagogical competence, the essence of the concept of competence, the qualifications of professional competence, and the professional competence of the pedagogue in the process of implementing and development the current system of educational.
Keywords: competence, professional competence, competence qualities, pedagogue, development, content, essence, application, system, reform, self-esteem.
Ўзбекистонда таълим тизими ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида шахснинг ҳар томонлама камол топиши, ёшларнинг самарали таълим олиши учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.
Бугунги кунга келиб, республикамизда мил- лий таълим тизимининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш учун кенг шароит яратилди. Ўз навбатида, ислоҳотлар таълим тузилмаси ва мазмун-моҳиятини такомиллаштириш имконини берди. Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, «Биз таълим ва тарбия тизими- нинг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзи- мизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз» 1. Ҳозирги даврда таълим самарадор- лигини ошириш, мутахассисларнинг касбий ком- петентлик даражасини ривожлантириш, педагог кадрларни инновацион фаолиятга йўналтириш, олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига инновацион таълим ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш ва мақсадли йўнал- тириш олий таълим тизимини модернизация- лашдаги долзарб вазифалар сифатида белги- ланди. Таълим – жамиятни ислоҳ қилиш ва уни ташқи дунё учун янада очиқ ҳамда янги техноло- гия ва билимларга йўналтирилган жамиятга айлантиришнинг асосий омилидир. У нафақат жамиятнинг ривожланиш истиқболи, балки ҳар бир инсоннинг алоҳида фаолиятини олдиндан аниқлайди ва белгилайди.
Бугунги кунда меҳнат бозорида устувор ўрин эгаллаган кучли рақобатга бардошли бўлиш ҳар бир мутахассисдан касбий компетентликка эга бўлиш, уни изчил равишда ошириб боришни тақозо этмоқда. Хўш, компетентлик нима? Кас- бий компетентлик негизида қандай сифатлар акс этади? Педагог ўзида қандай компетентлик сифатларини ёрита олиши зарур? Айни ўринда шу ва шунга ўхшаш ғоялар юзасидан сўз юрити- лади.
Инглизча «competence» тушунчаси луғавий жиҳатдан бевосита «қобилият» маъносини ифо- далайди. Мазмунан эса «фаолиятда назарий билимлардан самарали фойдаланиш, юқори даражадаги касбий малака, маҳорат ва иқти- дорни намоён эта олиш»ни ёритишга хизмат қилади.
1 Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаат- ларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровон- лигининг гарови. – Т.: «Ўзбекистон», 2017. –22-б.
«Компетентлик» тушунчаси таълим соҳасига психологларнинг илмий изланишлари натижа- сида кириб келган. Психологик нуқтаи назардан компетентлик «ноанъанавий вазиятлар, кутилма- ган ҳолатларда мутахассиснинг ўзини қандай тутиши, мулоқотга киришиши, рақиблар билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқ вазифаларни бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда, изчил ривож- ланиб борувчи ва мураккаб жараёнларда ҳаракатланиш режасига эгалик»ни англатади.
Касбий компетентлик эса мутахассис томони- дан касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг эгалланиши ва уларнинг амалда юқори дара- жада қўллай олиниши ҳисобланади.
Касбий компетентлик мутахассис томонидан алоҳида билим, малакаларнинг эгалланишини эмас, балки ҳар бир мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар ва ҳаракатларнинг ўзлаш- тирилишини назарда тутади. Шунингдек, компе- тенция мутахассислик билимларини доимо бойитиб бориш, янги ахборотларни ўрганиш, муҳим ижтимоий талабларни англай олиш, янги маълумотларни излаб топиш, уларни қайта ишлаш ва ўз фаолиятида қўллай билишни тақозо этади. Касбий компетентлик мураккаб жараён- лар; ноаниқ вазифаларни бажариш; бир-бирига зид маълумотлардан фойдаланиш; кутилмаган вазиятда ҳаракат режасига эга бўла олишда намоён бўлади. Касбий компетенцияга эга бўлган мутахассислар ўз билимларини изчил бойитиб боради, янги ахборотларни ўзлаштиради, давр талабларини чуқур англайди, янги билимларни излаб топади, уларни қайта ишлайди ва ўз ама- лий фаолиятида самарали қўллайди.
Таълим жараёнини такомиллаштиришнинг муҳим омили олий таълим тизимида педагоглар- нинг касбий компетентлигини юқори даражада шакллантирилиши билан узвий боғлиқ. Шу сабабли, замонавий таълим технологиялари имкониятларидан унумли фойдаланиш негизида педагоглар касбий компетентлигини шаклланти- риш жараёнининг назарий ҳамда амалий асос- ларини яратиш муаммонинг долзарблигини бел- гилайди.
Шу муносабат билан педагогларни олий таъ- лим муассасасидаги фаолиятларини фаоллашти-
риш бугунги кунда талаб қилинаётган касбий компетентлик даражасини таъминлайдиган янгича ёндашувларни илмий асослаш долзарб вазифа бўлиб келмоқда.
Касбий компетентлик тушунчасига нисбатан илмий доирада турли муносабатлар илгари сури- лади. У меҳнат субъектига нисбатан аниқ фао- лият талаблари ёки айнан, субъектнинг аниқ фаолиятнинг ўзига хос жиҳатларига нисбатан муносабатини тавсифловчи хусусият сифатида қўлланилади. Масалан, тадқиқотчи олим Э.Ф.Зеер касбий компетентликнинг функционал тарақ- қиётини тадқиқ қилиш касбий камолотга эри- шиш чоғида компетентликнинг турли кўри- нишлари интеграциялашиб боришини ва улар- нинг касбий муҳим шахс сифатлари билан ало- қаси кучайиб боришини кўрсатди 1. Хусусан, кас- бий компетентликнинг асосий даражаларига касбий тайёргарлик ва тажриба, ўзини-ўзи англаш, ўз кучига ишониш, ўзга инсонлар томо- нидан кўрсатилган камчиликларни тўғри қабул қилиш ва шу каби бошқа касбий камолотни бел- гилаб берувчи шахс хусусиятларини киритади.
Компетентлик қуйидаги белгилар билан тав- сифланади:
ҳар қандай муайян вазиятда, унинг турли хил жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда билим- ларни ўз ўрнида ва тезкорлик билан тўғри қўллай билиш;
қарорларни қабул қила билишга қодирлик ва тайёрлик, шу билан бирга, мазкур вазият учун энг мақбул қарор вариантини танлай олиш;
ижтимоий ҳаракатларни ташкил этиш ва бунинг учун барча имкониятларни ишга сола билиш;
фаолият доирасида бошқа одамлар билан ўзаро муносабатларни аниқ мақсадларни кўз- лаган ҳолда ва мақсадга мувофиқ, мақбул тарзда ўрната олиш имконини берадиган коммуникатив кўникмалар;
муайян маънавий қадриятлар, дунёқараш, умуммаданий ва ахлоқий сифатларга эгалик, фаолиятга интилиш ҳиссининг мавжудлиги;
ўзининг ижодий имкониятларини ривож- лантириш, фаолиятнинг янги усулларини эгал- лашга интилиш.
1 Зеер Э.Ф., Шахматова Н. Личностью ориентирован- ные технологии пофессионального развития специалиста.
– Екатеринбург, 1999. (Ишмуҳамедов Р., Мирсолиева М. Ўқув жараёнида инновацион таълим технологиялари. – T.: «Fan va texnologiya», 2014. -60-б.)
Касбий компетентлик негизида мазкур сифат- лар акс этади ва уларнинг моҳияти 1-жадвалда келтирилган 2.
Бир қатор тадқиқотларда бевосита педагогга хос касбий компетентлик ва унинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилган. Ана шундай тадқиқотлар сирасига А.К.Маркова томонидан олиб борилган изланишларни киритиш мумкин.
Ўз тадқиқотларида А.К.Маркова педагогнинг касбий компетентлиги 1-расмдаги таркибий асослардан иборат эканлигини келтиради 3.
Касбий кoмпeтeнтликни шaкллaнтиришнинг мaқсaди кaсбий вa шaxсий ривoжлaниш жaрaёнидa таълим олувчининг ўз-ўзини aнглaш, бaҳoлaш вa бoшқaриш кaби тaркибий қисмлaрни ривoжлaнтириш ҳамда тaълим муaссaсaлaридa ишлaшгa тaйёрлaш ҳисобланса-да, шулар билан биргаликда уларнинг умумкaсбий вa иxтисoслик фaнлaри aсoслaрини ўргaниш вaзифaлaри қуйидaгилaрдaн ибoрaт бўлиши керак 4:
педагогнинг касбий фaoлиятидa пeдaгoгик, умумкaсбий вa иxтисoсликкa oид билимлaрни ўзлaштиришгa нисбaтaн ижoбий мунoсaбaтдa бўлишгa эришиш;
пeдaгoгик вa ишлaб чиқaриш жараёнларига хос бўлган муaммoли вaзиятлaрдa мaсaлaлaрни aжрaтиб oлиш ҳамда улaрни ҳaл қилиш усули сифaтидa пeдaгoгик вa тexник-тexнoлoгик тaфaк- курни ривoжлaнтириш;
педагогнинг кaсбий фaoлиятида индивидуaл таълим мeтoдини қўллай олиш, ўқув-пeдaгoгик вa ишлaб чиқaриш ҳaрaкaтлaрининг рeпрoдуктив ҳамда ижoдий усуллaрини шaкллaнтириш;
касбий фаолиятида муҳим кaсбий-пeдaгoгик сифaтлaрини, яъни ҳaмдaрдлик, бoлaлaрни сeвиш вa бoшқaлaрни ривoжлaнтириш, кaсбий вa шaxсий ўз-ўзини ривoжлaнтириш эҳтиёжини юзaгa кeлтириш.
Касбий (шу жумладан, педагогик) компетент- ликка эга бўлишда ўз устида ишлаш ва ўз-ўзини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Ўз-ўзини ривожлантириш вазифалари ўзини ўзи таҳлил
2 Drapeau Patti. Sparking student creativity (practical ways to promote innovative thinking and problem soving). – Alexandria-Virginia, USA: ASCD, 2014. –Р. 4. (Инновацион таълим технологиялари. / Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Т.: «Сано стандарт», 2015.)
3 Маркова А.К. Психология профессионализма. – М.:
«Знание», 1996. (Инновацион таълим технологиялари.
/ Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Т.: «Сано стандарт», 2015.)
4 Муслимов Н.А. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий шакллантириш. / Монография. – Т.: «Фан», 2004.
Do'stlaringiz bilan baham: |