сифатларига эга бўлишида уларнинг ўз-ўзини баҳолаш малакаларига эгалиги ҳам муҳимдир.
Ўзини ўзи баҳолаш – шахснинг ўз-ўзини таҳлил қилиши орқали ўзига баҳо бериши. Ўзини ўзи баҳолаш субъект учун шахсий имкониятла- рини ҳисоб-китоб қилиш, ўзига объектив баҳо бериш, ўзидан қониқишни таъминлайди
Ўз-ўзини баҳолаш шахснинг қобилиятини ўз кучи билан юзага чиқишига ёрдамлашиши зарур. Ўз-ўзини баҳолаш қийин, лекин шахсни бунга бевосита тайёрлаш мумкин. Ҳар қандай мутахас- сисда бўлгани каби педагогнинг ҳам ўзини ўзи самарали баҳолай олишига бир қатор омиллар таъсир кўрсатади.
Ўзини ўзи самарали баҳолаш омиллари:
Ўзини тушуниш (ўзи ҳақида аниқ маълу- мотларга эга бўлиш).
Шахс сифатида ўз қадр-қимматини англаш (ўзи тўғрисидаги ижобий маълумотларни тўплаш).
Ўзини-ўзи назорат қилиш (ўзи тўғрисидаги шахсий фикрнинг атрофдагилар томонидан унга берилаётган баҳога мос келиши).
Ўз-ўзини баҳолаш даражаси шахснинг ўз-ўзидан қониқиши ёки қониқмаслигини белги- лаб беради. Бунда ўз-ўзини баҳолаш кўрсат- кичлари шахс имкониятларига мос келиши лозим. Ўзини ўзи ошириб ёки пасайтириб кўр- сатиш ўз-ўзини баҳолаш кўрсаткичларининг нотўғри бўлишига олиб келади.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, мам- лакатимизда бугунги кунда меҳнат бозорида юзага келадиган кучли рақобатга бардошли бўлиш эҳтиёжи ҳар бир мутахассисни ўзида кас- бий компетентлик ва унга хос сифатларни таркиб топтиришга ундайди. Луғавий жиҳатдан «қоби- лият», мазмунан эса «фаолиятда назарий билим- лардан самарали фойдаланиш, юқори даража- даги касбий малака, маҳорат ва иқтидорни намоён эта олиш» маъносини англатувчи компе-
тентлик негизида муайян сифатлар намоён бўлади. Педагогларни касбий тайёрлаш сифа- тини тубдан ошириш, унинг мазмунини такомил- лаштириш зарур аҳамият касб этади. Педагогик кадрлар тайёргарлиги сифатини сезиларли дара- жада ошириш учун педагогик ва касбий билим- лар синтезини таъминлаш зарур. Педагогларни касбий шакллантириш педагогик ва техник билимларни фан, таълим, техника, технология ва ишлаб чиқариш иқтисодиёти соҳаларидаги ўзгаришларга асосланган интеграцияси таълим жараёнининг самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади. Ушбу жараён педагогларни тайёрлаш мазмунини асослаш ва касбий компе- тентлигини шакллантириш технологиясини яра- тишда муайян ўзгаришларни амалга ошириш заруриятини келтириб чиқаради. Хусусан, педа- гогга хос касбий компетентлик негизида ижти- моий, махсус (психологик, методик, информа- цион, креатив, инновацион ҳамда коммуника- тив), шахсий, технологик ва экстремал компе- тентлик каби сифатлар акс этади. Педагогнинг касбий компетенцияси педагогик (ўқув ва тар- бия) жараённинг самарали, муваффақиятли таш- кил этилишини таъминлайди. Касбий компетен- цияга эга бўлиш учун педагог ўз-ўзини изчил ривожлантириб боришга эътиборни қаратиши зарур.
Педагогнинг касбий компетентлигини шакл- лантириш бўйича қуйидаги таклифларни бериш мумкин бўлади:
ўзлаштирилган ижтимоий тажрибаларни қайта ишлаш, изланувчанлик ва ижодкорлик фаолиятларида намоён бўладиган аниқ ифода- ланган касбий йўналтирилганлик, билимларни эгаллаш фаоллиги;
касбий фаолиятда кўп учрайдиган ҳар қан- дай ностандарт вазиятларда мустақил равишда қарор қабул қила олишга, шунингдек, яхлит жараённинг барча воқеа ва ҳодисалари, далил- ларини таҳлил қила билишга асос яратадиган илмий тафаккурни ривожлантириш;
миллий ва жаҳон маданиятини эгаллаган- лик, таълим олиш жараёнини англаганлик, ўзининг педагогик қобилиятларини такомиллаш- тириш, ўз ўзини ривожлантиришга йўналганлик, тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш каби кенг доирани ўз ичига олган мустақил таъ- лимни ташкил этиш;
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашни индивидуаллаштириш орқали ақлий ва амалий фаолиятида ўзининг индивидуал услубларига эга бўлиш имконини берадиган таълимни ташкил этиш.