Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга бухгалтерия ҳисоби амалиётининг назарий жихатларини, бухгалтериядаги асосий тушунча ва категорияларни, бухгалтерия га оид қонунлар ва принципларни ўргатиш ҳамда амалиётда уларни қўллай олиш хусусиятини шакллантиришдан иборат.
Фаннинг вазифаси - назарий билимлар, амалий кўникмалар, қонунлар ва категориялар мазмун-моҳиятини ўргатиш, уларга нисбатан шахсий муносабатни шакллантириш орқали иқтисодий муаммоларни ечиш йўлларини топа олиш қобилиятини шакллантириш.
Фаннинг асосий вазифалари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- иқтисодий атамалар, концепция ва назарияларини билиш, тушуниш ва амалиётда қўллай олишни ўргатиш;
- бухгалтерия ҳисоби маълумотларини қайта ишлаш жараёнида асосий иқтисодий кўрсаткичлардан фойдалана олишни ўргатиш;
- ҳисоботларни иқтисодий таҳлил қила олишни ўргатиш;
- бухгалтерия ҳисоботига оид маълумотларни ёзма равишда мантиқий ва аниқ тасвирлашни ўргатиш;
- иқтисодий тадқиқот олиб боришда ҳисобот концепцияларини қўллай олишни ўргатиш.
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари) II.1. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-мавзу. Бухгалтер касбига қўйиладиган талаблар Ишни тезкор бошлаш. Корхона тўғрисидаги маълумотларни тезкор киритиш. Иш столи. Бухгалтер монитори. Раҳбар учун ҳисобот.
Ишни бошлаш. Ҳисоб параметрларини созлаш. Ташкилотнинг ҳисоб сиёсати.
Профессионал бухгалтерларнинг этика кодекси. Кодекснинг умумий қўлланилиши. Ошкора амалиётни амалга ошираётган профессионал бухгалтерлар. Бизнесда фаолият юритаётган профессионал бухгалтерлар.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш. Имтиҳонларни топшириш. Харажатларни қоплаш тартиби.