7-мавзу. Корхоналар фаолиятидаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоби
Акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби. Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ. Мол-мулк солиғи. Ер солиғи. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи. Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ.
1) ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар:
Ижтимоий тўлов. Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар.
2) Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар:
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар. Республика йўл жамғармасига йиғимлар.
3) Давлат божи.
4) Божхона тўловлари.
5) Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим.
8-мавзу. Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисобот шаклларини тайёрлаш ва тақдим этиш
Корхона даромадлар ва уларнинг турлари. Харажатлар ва уларнинг таркиби. Соф фойда (зарар)ни аниқлаш. Молиявий натижаларни шакллантириш. Ёпилувчи ўтказмалар. Молиявий ҳисобот таркиби. Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш.
9-мавзу. Шўъба хўжалик жамиятларига сармояларни ҳисобга олиш ва консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тузиш тартиби
Асосий хўжалик жамияти бўлган ва шўъба хўжалик жамиятларига, ўз назорати остидаги ташкилотларга эга бухгалтерия ҳисоби субъекти консолидациялашган молиявий ҳисоботи.
Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш тартиби, шунингдек асосий хўжалик жамиятининг назорати остидаги ташкилотларга қўйиладиган талаблар бухгалтерия ҳисоби стандартлари билан белгиланиши.
III. Амалий машғулотлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
1. Бухгалтер касбига қўйиладиган талаблар
2. Бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш
3. Бухгалтерия ҳисоби ахборот тизимларининг умумий таърифи ва бухгалтерия ҳисобида автоматлаштирилган ахборот технологиялари
4. Кичик бизнес корхоналарида бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш тизимлари
5. Йирик корхоналар бухгалтерия ҳисоби масалаларини компьютерда қайта ишлаш технологиялари
6. Соддалаштирилган солиққа тортиш тизимида солиқ ҳисобини ташкил этиш ва юритиш
7. Фойда солиғи ҳисоби
8. ҚҚС ҳисоблаш тартиби ва ҳисобини ташкил этиш
9. Корхоналар фаолиятидаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоби
10. Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисобот шаклларини тайёрлаш ва тақдим этиш
11. Шўъба хўжалик жамиятларига сармояларни ҳисобга олиш ва консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тузиш тартиби
Амалий машғулотлар мультимедиа қурулмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академик гуруҳга бир профессор-ўқитувчи томонидан ўтказилиши зарур. Машғулотлар фаол ва интерфаол усуллар ёрдамида ўтилиши, мос равишда муносиб педагогик ва ахборот технологиялар қўлланилиши мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |