Процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш фанидан 2-мавзу: «Фукаролик ишлари буйича судларга такдим этиладиган даъво аризалари ва суд карорлари»


Аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар



Download 191,85 Kb.
bet16/28
Sana04.03.2022
Hajmi191,85 Kb.
#481980
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28
Bog'liq
1b4d0fb2f55f4725a21169f5f61bbbab

Аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар;
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси талабларига кўра, арз қилинган талабларни исботлаш аризачининг зиммасига юкланади.
Қонунда аризанинг мазмунига қўйилган талабларда ҳам аризачи ўзининг талабларига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва бу ҳолатларни тасдиқлайдиган далиллар, шунингдек аризага илова қилинган ҳужжатларнинг рўйхати кўрсатилиши лозимлиги белгиланган.
Судга топшириладиган аризага иловалар – бу аризада кўрсатилган ҳолатларни тасдиқловчи далиллардир. Аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг рўйхати арз қилинган талабнинг тури ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Арз қилинган талабнинг мазмунидан қатъий назар судга топшириладиган аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
– аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
– аризачининг яшаш манзили ҳақида маълумотнома;
– қарздорнинг сонига мутаносиб равишда ариза нусхалари;
– давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция (давлат божидан озод қилинган ҳолатлардан ташқари);
– ариза вакил томонидан берилган бўлса, ишончнома ёки вакилнинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат.
Тарафларнинг яшаш жойи судловга тааллуқлилик масаласини ҳал қилиш учун зарурлиги сабабли уларнинг яшаш манзили ҳақидаги маълумот барча ҳолатларда судга тақдим этилиши шарт. Бунда аризачининг яшаш жойи ҳақидаги маълумотнома у рўйхатда турган ёки доимий яшаб келаётган жойдаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи томонидан берилади.
Даъво тартибидаги ишлар бўйича даъвогарлар жавобгарнинг яшаш манзили ҳақида маълумотнома олиш учун ҳудудлардаги ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги манзиллар бюросига мурожаат қилишлари лозим.
Бундай маълумотлар фуқароларга ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги манзиллар бюроси томонидан ҳеч қандай чекловларсиз бепул берилади.
Аризага илова ҳужжатлар арз қилинган талабнинг мазмунига қараб тўлдириб борилади.
Масалан: Никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризага юқорида келтирилган зарурий илова ҳужжатлардан ташқари:
– тарафларнинг никоҳдан ўтганлиги ҳақидаги ФҲДЁ органининг гувоҳномаси;
– вояга етмаган фарзандларнинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаларнинг нусхалари илова қилиниши лозим.
Суд амалиёти ушбу тоифадаги низолар бўйича айрим ҳолатларда аризачида ФҲДЁ органининг гувоҳномасининг мавжуд эмаслигини, уни жавобгардан олиш имконига эга бўлмаётганлигини кўрсатади.
Лекин мазкур гувоҳноманинг аризачида мавжуд эмаслиги унинг судга никоҳдан ажратиш ҳақида ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқини чекламайди.
Аризачи никоҳ қайд этилган ФҲДЁ органидан никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувининг тасдиқланган нусхасини олишга ҳамда ушбу далолатнома ёзуви нусхаси билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Download 191,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish