Меросхўр деб топиш ва мерос улушларини белгилаш ҳақидаги аризага юқорида келтирилган зарурий илова ҳужжатлардан ташқари:
– мерос қолдирувчининг ўлим гувоҳномаси;
– аризачининг мерос қолдирувчи билан қариндошлик алоқаларини тасдиқловчи ҳужжатлар – туғилганлик гувоҳномаси, никоҳ гувоҳномаси ва ҳ.к.;
– мерос қолдирувчининг бошқа ворисларининг мерос қолдирувчи билан қариндошлик алоқаларини тасдиқловчи ҳужжатлар – туғилганлик гувоҳномаси, никоҳ гувоҳномаси ва ҳ.к.;
– мерос қолдирувчининг бошқа ворислари бўлмаган тақдирда, буни тасдиқловчи далолатнома;
– мерос таркибига кирадиган мол-мулкка нисбатан имтиёзли ҳуқуққа эга эканлиги ҳақида талаб қўйилганда, бундай ҳуқуқни тасдиқловчи далиллар;
– мерос мулкига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши талаб этилади.
Юқоридаги ҳужжатлар аризачида бўлмаган тақдирда мерос қолдирувчининг бошқа ворисларининг мерос қолдирувчи билан қариндошлик алоқаларини тасдиқловчи ҳужжатлар ФҲДЁ органларидан, мерос мулкига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мазкур мол-мулклар давлат рўйхатидан ўтган идорадан олиниши мумкин. Аризачи арз қилган талабларини тасдиқловчи айрим ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ҳамда ушбу ҳужжатларни тўплаш имконига эга эмаслиги сабабли судга мурожаат қилишдан воз кечмаслиги лозим.
Процессуал қонунчиликка мувофиқ, агар қўшимча далиллар тақдим этиш тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар учун қийинчилик туғдирса, суд уларнинг илтимосномасига кўра далиллар тўплашда уларга ёрдам кўрсатади.
Аризаларнинг намуналари;
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Мирзо Улуғбек туманлараро судига
даъвогар: Ашуров Азим Аброрович яшаш жойи:
Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек
тумани, Зиёлилар кўчаси, 10-уй, 20-
хонадон.
Тел: +9989Х XXX XX XX
e-mail: ashurov@mail.ru
жавобгар: Бўронов Ботир Боситович Манзил:
Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек
умани, В. Абдуллаев
кўчаси, 1-уй, 2-хонадон.
Тел: +9989Х XXX XX XX
e-mail: buronov@mail.ru
ДАЪВО АРИЗАСИ
(Олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида)
Мен Ашуров Азим Аброрович 2006 йил 18 майда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани 1-сонли давлат нотариал идораси томонидан расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига асосан низоли Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 10-уй, 20-хонадонни сотиб олганман ва ҳозирги кунга қадар ушбу уйда оила аъзоларим билан бирга узлуксиз равишда яшаб келаман.
2014 йил февраль ойларида тадбиркорлик фаолиятимни амалга оширишда юзага келган эҳтиёж туфайли жавобгар Б. Бўроновдан бир йил муддат қайтариш шарти билан 100 миллион сўм қарз олдим.
Жавобгар Б. Бўронов қарз пулининг таъминоти сифатида менга тегишли бўлган низоли Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 10-уй, 20-хонадонни унинг номига вақтинча расмийлаштириб туришни, қарз пулини тўлиқ қайтарганидан кейин уйни қайтариб ўз номига расмийлаштириб беришни айтди ҳамда менга пул жуда зарур бўлганлиги учун ушбу шартга кўнишга мажбур бўлдим ҳамда низоли хонадонни 2014 йил 6 мартда Мирзо Улуғбек тумани 2-сонли давлат нотариал идорасида олдисотди шартномасига асосан расмийлаштириб бердим.
2016 йилнинг май ойида жавобгардан олган қарз пулларини тўлиқ қайтариб бердим. Лекин жавобгар қарзни қайтариш муддатини уч ойга кечиктирганлигим сабабли дастлаб қўшимча фоиз талаб қилди, мен фоиз пулларини ҳам тўлаб бердим. Бу ҳолатни тасдиқловчи жавобгар томонидан имзоланган тилхатларни илова қиламан.
Лекин шундан кейин ҳам турли важлар билан низоли хонадонни менинг номимга қайта расмийлаштиришдан бош тортиб келмоқда. Жавобгарнинг менинг моддий эҳтиёжмандлигимдан ва ишонувчанлигимдан фойдаланиб, бошидан номига, қарз шартномасининг кафолати сифатидагина уйни вақтинча расмийлаштириб туриш ҳақида битим орқали алдашганлигини тушундим.
Фуқаролик кодексининг 124-моддасига кўра, юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса (кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидалар қўлланилади.
Оила кодексининг 28-моддасига кўра, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳамда уларнинг шу мол-мулкдаги улушларини аниқлашда, агар эр ва хотин ўртасидаги никоҳ шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, эр ва хотиннинг улушлари тенг деб ҳисобланади.
Юқоридаги уй-жойларнинг биринчиси - Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 10-уй, 20-хонадон 3 та яшаш хонасидан иборат, жами фойдаланиш майдони 72,40 кв.м., яшаш майдони 44,65 кв.м. бўлса, иккинчиси - Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 10-уй, 21-хонадон бир хонадан иборат бўлиб, жами фойдаланиш майдони 33,52 кв.м., яшаш майдони 18,10 кв.м.ни ташкил этади. Яъни ҳар икки хонадоннинг кўрсаткичлари ва мулкий қиймати бир хил эмас.
Оила кодекси 27-моддасининг 4-қисмига кўра, умумий мол-мулкни бўлишда суд эр ва хотиннинг ҳар бирига мулкнинг қайси қисми берилиши лозимлигини аниқлайди. Эр (хотин)га унга қарашли улушдан ошиқ қийматга эга бўлган мол-мулк бериладиган ҳолларда, хотин (эр)га тегишли пул ёки ўзга компенсация белгиланиши мумкин.
Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 25-бандига кўра, эр-хотиндан бирига у ёки бу мулкни асл ҳолида бериш масаласини ҳал этишда суд мулкнинг хусусияти ва нима учун мўлжалланганлигини, уни сотиб олиш шартлари ва бошқа эътиборга молик ҳолатларни эътиборга олиши лозим.
Чунончи, автомобилни бўлишда суд эр-хотиндан қайси бири ундан амалда фойдаланганлигини, техник ҳолатига қараб келганлигини, уни бошқариш учун ҳуқуқи борлигини ва ҳ.к.ларни эътиборга олади.
Юқорида қайд этилганларга кўра суддан жавобгар А.Ашурова билан биргаликдаги турмушимиз даврида сотиб олинган: 1) Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 10-уй, 20-хонадон; 2) Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 10-уй, 21-хонадон; 3) “COBALT” русумли 2012 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 01 А958 АА бўлган автомашинани биргаликдаги умумий мулк деб топишни, ушбу мулклардаги ҳар биримизнинг тенг 1/2 миқдордаги улушимизни белгилашни, ушбу мулкларни бўлиб, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 10- уй, 21-хонадон ҳамда “COBALT” русумли 2012 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 01 A 958 АА бўлган автомашинани менинг эгалигимда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 10-уй, 20-хонадонни жавобгар А.Ашурованинг эгалигида қолдиришни, мулкларнинг қийматидаги фарқни ҳисоблаб, уни кам миқдорда мулкни олган тарафга ундириб беришни сўрайман.
Илова: никоҳ гувоҳноманинг нусхаси, паспорт нусхалари, туғилганлик гувоҳномалари нусхалари, уй-жойга ва автомашинага мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция, яшаш жойидан ҳамда манзиллар бюросидан маълумотнома.
Do'stlaringiz bilan baham: |