«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
620
Ўрта асрларда Араблар, Чингизхон бошчилигида мўғуллар томонидан ўта
ваҳшийлик билан олиб борилган босқинчик юришлари,салбчиларнинг амалга
ошир-ган талончиликлари; Янги даврда Ғарб давлатлари томонидан
колонияларга эгалик қилиш учун олиб борган босқинчилик-лари; Энг янги
даврда Гитлер бошчилигида фашистлар томонидан олиб борилган қирғин-
барот урушлар,Ленин ва Сталин бошчилигида большевиклар томонидан
амалга оширилган
”қизил террорчилик”
ва қатағондан иборат бўлган қатл-
инъомлар,ҳозирги кунда эса экстремист ва террорчилар томонидан дин
байроғи остида амалга оширилаётган террорчилик хатти-ҳаракатлари шулар
жумласига киради.
Ушбу далиллардан ҳам кўриниб турибдики, маърифатчилик ва
жаҳолатпарастлик ўртасидаги кураш шунчаки, оддий беллашувдан иборат
бўлган кундалик бир иш эмас.Улар ўртасидаги кураш ўта зиддиятли, ёмон,
аянчли оқибатларни келтириб чиқарувчи жараёнлар силсиласидан иборатдир.
Ҳозирги кунда бу курашни жисмоний куч – ҳарбий амалиётларни ўтказиш
билан тўхтатиб туриш қийин. Уни тўхтатиш ва олдини олишнинг ягона
синалган йўли – бу жаҳолатга қарши маърифат билан кураш олиб боришдир.
Ўзбекистон
Республикасининг
Президенти
Ш.М.Мирзиёев
таъкидлаганидек
:”
Бу йўналишда ҳар куни, ҳар соатда, доимий ва тизимли
равишда иш олиб бориш керак .Буни маънавий ҳаёт, ғоявий-мафкуравий
иш деб қўйибди. Бу бизга ғалла ёки чигит экиш эмас, уруғни тупроққа
ташладик, бўлди, энди кутамиз, деб қараб ўтирсак”
18
.
Бугунги кунда биз учун жондек азиз
Ўзбекистоннимизнинг
мустақиллигини сақлаш, уни асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга соғ-омон
етказиб бериш,бир сўз билан айтганда унинг абадийлигини таъминлаш учун
ички ва ташқи ғанимларимизга,хусусан экстремизм, терроризм, радикализм,
шовинизм каби бузғунчи вайронкор ғоя ва мафкура, уларнинг амалий хатти-
ҳаракатларига нисбатан муросасиз кураш олиб бориш ҳаётий зарурат
ҳисобланади. Бу кураш мавжуд вазиятдан мунтазам равишда келиб чиққан
ҳолда олиб борилса, кутилган натижа, самарани беради. Борди-ю, бошқача
тарзда, яъни ўта шафқатсизларча олиб борилса, албатта, у янгидан-янги ўч
олиш,тўқнашув,тарафкашлик каби зиддият, қарама-қаршиликлардан иборат
бўлган муаммоларни келтириб чиқараверади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан бузғунчи вайронкор ғоя
ва мафкураларга қарши курашни янги босқичга кўтаришнинг замонавий
тактик усуллар ва стратегик йўналишлари белгилаб берилди.
Ҳозирги кунда илм-фан, техника-технологиялар янги авлодларининг
яратилиши, уларнинг моддий ва маънавий ишлаб чиқариш соҳаларига тез
18
Мирзиёев Ш.М
. Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида ҳамжиҳат бўлиб,қатъият
билан ҳаракат қилайлик//
Унинг ўзи.
Миллийтараққиёт йўлимизни қатъият билан
давом эттириб,янги босқичга кўтарамиз.1
-
жилд.–Т.: «Ўзбекистон»НМИУ,2017.–
Б.484.
Do'stlaringiz bilan baham: |