«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
615
Янгиланаётган Ўзбекистон бугун ўз
олдига шунчаки ривожланишни
эмас, балки жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг
қамровли ислоҳотлар натижасида энг кучли давлатлар қаторидан ўрин
олишни асосий мақсад қилиб қўйган. Буни олдиндан кўра билган, ҳис қилган
Президентимиз
Шавкат
Мирзиёев
жорий
йилдаги
парламентга
Мурожаатномасида тараққиётга эришиш учун рақамли технологиялар ва
билимлар ҳамда замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва
шартлиги, бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан
бориш имкониятини
бериши, зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур
кириб бораётганлигига алоҳида эътибор қаратди.
Республикамиз олий таълим муассасаларида ўсиб келаётган ёш авлодни
жисмоний тарбиялаш ва уларни спорт тайёргарлигига йўналтириш учун
ҳукуматимиз томонидан кенг имкониятлар ва улкан ғамхўрлик яратилган.
Инсон ҳаётининг дастлабки икки ўн йиллиги, уларнинг шахс сифатида
шаклланишида энг муҳим давр ҳисобланади.
Шунингдек, бу даврда улар
организмининг саломатлигига ҳам мустаҳкам асос қўйилади. Аммо бу пайтда
ёшлар бўлажак касб талабларини бажариш учун бутун вақтларини
бағишлайди, ўқишга муккасидан кетади.
Табиийки, бундай ҳолатлар
талабаларни кам ҳаракатлиликка олиб келади. Унинг натижасида талабанинг
ёш организмида турли хил касалликларнинг дастлабки белгилари пайдо
бўлади, организмни ташқи муҳит таъсирига қаршилик кўрсатиши (иммунитет)
пасайади, юқори нафас йўлларининг яллиғланиши ортиб боради.
Касалликлардан халос бўлиш муддати чўзилиб,
унинг асоратлари кейинги
йиллар давомида кучайиб боради. Бундай нохуш ҳолатларни олдини олишда
жисмоний маданият ва спорт машғулотлари энг таъсирчан восита
ҳисобланади. Улар талабалар организмига ижобий таъсир кўрсатиб,
унинг
марказий асаб, нафас олиш, юрак қон-томир, овқат ҳазм қилиш, ички секреция
безлари ҳамда ҳаракат-таянч тизимлари иш фаолиятини мислсиз даражада
яхшиланишига олиб келади. Бундай машқ қилган одам организми ҳар қандай
қийинчиликларни енгишга қодир бўлади, муҳим ҳаётий мақсадларни ўз
олдига қўйиш, уларни амалга оширишга ҳаракат қилишни таъминлаб, ҳақиқий
инсон ҳаётини маъно-мақсадини тушунишга олиб келади.
Жисмоний маданият ва спорт бугунги
ривожланган техника асри
жараёнида эса камҳаракатлилик натижасида вужудга келадиган турли
касалликларни
олдини олиш, организмни жисмоний ҳаракатга бўлган
кундалик ва доимий эҳтиёжларини қондириш, саломатликни сақлаш ва
мустаҳкамлаш, бўлажак касбга тайёрлашнинг энг самарали воситаси сифатида
фойдаланилмоқда. Талабаларни жисмоний маданият билан мустақил
шуғулланиш жараёнига оид билимларни таҳлил қилишга киришар экамиз,
аввало машқ қилган ва машқ қилмаган организм ўртасидаги
жисмоний ва
руҳий-психологик фарқларга оид жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини
келтиришни лозим кўрдик. Жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари асосан
тиббиётда кўпроқ ўрганилади. Шунга қарамасдан, бу кўрсаткичларни