«Преклиник реставрацион стоматология» Фанининг 2019/2020 ўқув йили учун мўлжалланган



Download 1,22 Mb.
bet16/21
Sana24.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#220685
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
2 5265018318732920218

Замонавий тамойиллар. 3.3 жадвалда баъзи бешинчи авлод адгезив тизимларининг таркиби берилган.
Буткул ишлов бериш услубиёти билан уйғунликда қўлланилувчи адгезив тизимлар. Буткул ишлов бериш услубиёти деб юритиладиган емал ва дентин юзасига кислотани бир вақтда аппликация қилиш услубиёти енг кенг тарқалгандир (3.14 расм). Илк бор у Японияда таклиф етилган, у ерда фосфор кислотасини бондинг-агент аппликациясидан олдин дентинга ишлов бериш учун қўллаганлар [109]. Бироқ, кутилганига зид ўлароқ, у адгезия кучининг ортишига олиб келмади, бунга, балки, фосфатга ега бонднинг гидрофоб табиати сабаб бўлган [326]. +олаверса, 1970- йиллар ўрталарига келиб қатор тадқиқотчилар кислотани беовиста дентин юзасига аппликация қилиш пулпада яллиғланиш реаксиясини юзага келтиради, деб таҳмин қилдилар [255, 292]. Шу сабабли буткул ишлов бериш услубиёти Европа ва А+Шда қабул қилинмади, кислотанинг бевосита дентин юзасига аппликацияси еса, зарарли саналди. Бироқ, буткул ишлов бериш услубиётига асосланган тўртинчи ва бешинчи авлод янги адгезив тизимларининг самарадорлиги ин витро (3.1 изоҳ) ва ин виво исботланди [302. 329. 333]. Клиник тадқиқотлар натижаларига кўра, реставрация ретенсияси 100%га етган (иккинчи авлод адгезив тизимлари қўлланилганда ретенсия 50%дан ошмаган) [333]. Лаборатория тадқиқотлари бу тизимлар қўлланилганида дентин билан уланиш кучи 17 МПадан 30 МПагача ўзгаради, бу емалга адгезия кучига яқинлашади [127, 135, 297].
Мустақил кондицияланувчи дентин адгезив тизимлари. Емал ва дентинга бир вақтда ишлов берилиши бугунги кунда қўлланиладиган тўртинчи ва бешинчи авлод адгезив тизимларининг аксариятининг асосий фаолият тамойили саналади (3.16 расм). Бу тамойилни буткул ишлов бериш услубиёти деб атайдилар. Дастлабки бундай тизимларда ишлов берувчи агент сифатида, анъанавий равишда ишлатиладиган 30-40%ли фосфор кислотага нисбатан, камроқ консентрацияланган кислоталар қўлланган.

Баъзи тадқиқотларнинг натижалари кўрсатдики, емалга камроқ консентрацияланган кислота (2,5%ли азот, 10%ли лимон, 10% ли фосфор ёки 10%ли малеин кислотаси) билан 15 сек. давомида ишлов берилиши самарадорлиги бўйича 30-40%ли фосфор кислотани қўллаганга тенг бўлади [1, 35, 39,120,127, 129,135, 271]. Бироқ бошқа тадқиқотлар бундай ноконсентрацияланган кислоталарни емалга ишлов беришда қўллаш (ишлаб чиқарувчи тавсия етганишловбериш режимига риоя етилганда) 30-40%ли фосфор кислотани қўллагандагидан кучсизроқ адгезия кузатилишини кўрсатди [252, 298, 317, 324]. Клиник жиҳатдан, кучсиз кислоталар аппликациясидан кейин емал юзаси ишлов беришга хос бўлган “музли” кўриниш олмайди. Сканловчи електрон микроскопда кўрилганда 10%ли малеин ёки 10%ли фосфор кислота билан 15 сек. давомида ишлов берилган емал 15-30 сек. давомида 30-40%ли фосфор кислотаси қўланилгандаги каби ўзига хос хусусиятларга ега бўлмайди (3.17 расм) [236]. Бу ноконсентрацияланган кислоталардан емалга ишлов беришда фойдаланишнинг баъзи клиник оқибатлари ҳали теарлича ўрганилмаган. Аммо, клиник тадқиқотлар кўрсатдики, В тоифа ковакларнинг композитлар билан реставрациясидан кейин, емалга ишлов беришда малеин кислота фойдаланилганда, бир йилдан кейин 10 фоиз ҳолда реставрация чеккаларида, тушиб қолиш хавфисиз, ранг ўзгариши кузатилди, 3 йилдан кейин – 30 фоизда кузатилди [334]. Ранг ўзгариши реставрация четларида емал микронуқсонлари юзага келиши билан боғлиқ бўлди, бу, малеин кислота қўлланилгани туфайли рўй берган бўлиши мумкин.
Охирги йилларда Японияда ишлов берувчи агентларнинг бошқа тури ишлаб чиқилди – мустақил кондицияланадиган праймерлар. Бу кислота праймерлари композитнинг фосфорланган молекулаларидан иборат бўлиб, улар бир вақтда иккита функсияни бажаради: дентин ва емал учун кислота ва праймер. Одатий ишлов берувчи агентлардан фарқли ўлароқ, мустақил кондицияланувчи праймерлар емал ва дентин юзасидан ювилмайди. Уларнинг амал қилиш механизми бир вақтда емал ва дентинги ишлов бериш ҳамда шимдиришдан иборат, бунинг натижасида мономер тасмалари юзага келади (3.18 расм) (232. 338).
Иккинчи авлод адгезивлари: 2-4 МПа 
Учинчи авлод адгезивлари: 3-8 МПа 

Тўртинчи авлод адгезивлари: 13-30 МПа 

Бешинчи авлод адгезивлари: 3-25 МПа

Фром Асмуссен Е, Мунксгаард ЕC: ИнтДент Ж 38:97-104, 1988;Баркмеиер WW, Суҳ Бл, Cоолей РЛ: Ж Естҳет Дент 3:148-153,1991; Еиcк ЖД ет ал: +уинтессенcе Инт 22:967:977, 1991; Гwиннетт Ал: Ам Ж Дент 5:127-129, 1992; Гwиннетт АЖ, Канcа Ж: Ам Ж Дент 5:315-317, 1992; Гwиннетт Ал, Канcа Ж: Ам Ж Дент 5:73-77, 1992; Пердигао Ж, Баратиери ЛН, Лопес М: Ж Естҳет Дент 11:23-35, 1999; Пердигао Ж ет ал. Ж Дент Рес 73:44-55, 1994; анд Пердигао Ж, Рамос ЖC, Ламбречц П: Дент Матер 13:218-227,1997
Cлеарфил Линер Бонд 2 (Курарай, Осака, Япония) мустақил кондицияланадиган праймерини клиник қўллаш натижалари В тоифа ковакларнинг реставрациясининг 3 йилдан кейин аъло даражада ретенсиясини кўрсатди, фақат 67% ҳолдагина аъло даражадаги чеккаларнинг жипслаши кузатилди (175). ин витро тадқиқотлар кўрсатдики, ушбу праймернинг қўлланилишда емалга адгезиянинг кучи кислота ва праймернинг алоҳида аппликациясига тенг бўлади (232). Бироқ, емални сканловчи електрон микроскопда кузатилганда, мустақил кондицияланувчи праймер қўланилганидан кейин унинг юзасидаги нотекисликлар одатий ишлов берувчи агентдан фойдаланилганига нисбатан бироз сезиларли бўлди (232). Шунга қарамай, баъзи тадқиқотлар ин витро кўрсатдики, ушбу мустақил кондицияланувчи праймерни ишлатишда адгезия кучи 20-28 МПага тенг бўлади (емалга фосфор кислотаси билан ишлов берилгандаги каби) [19, 117, 232). Бу маълумотлар емал ва дентинга алоҳида анъанавий кислотали ишлов бериш заруриятини шубҳа остига қўяди.
Адгезив услубиётни соддалаштириш ёълидан бориб, компомерлар (модифицияланган полиацид композитлар) - Промпт Л-Поп (ЗМ ЕСПЕ. Ст.ПауЛ Миннесота) ва НCР Нон Ринсе Cондитионер (Денцплй ДеТрай, Констанз. Германй) билан қўллаш учун иккита ювилмайдиган мустақил кондицияланувчи материал ишлаб чиқилди. Биринчиси мустақил кондицияланувчи адгезив бўлиб, иккинчиси – ювилмайдиган кондиционердир, у Промпт Л-Поп биркомпонентли адгезив билан уйғунликда қўлланилади, ишлаб чиқарувчининг тавсифига кўра, “ҳаммаси бирда” адгезив тизими бўлиб, ишлов берувчи агент, праймер ва адгезивни бир аралашмада уйғунлаштиради. НCР кейин Приме & Бонд НТ (Денцплй ДеТра;. Констанз, Германй) адгезиви аппликациясини талаб қилади. Фосфор кислотаси ўрнига НCРдан фойдаланиш композитлар билан қўллашда ҳам, компомерларни ишлатишда ҳам алоҳида афзалликларга ега емас (259). Пронпт Л-Поп, емал адгезиясини фосфор кислотаси алоҳида қўлланилганидагидек таъминласа ҳам, ин витро тадқиқотларга кўра, биркомпонентли адгезивларни буткул ишлов бериш билан уйғунликда қўллашда еришиладиган дентин адгезияга еришиш имконини бермайди.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish