3.5.9. Дентин адгезияда клиник омиллар
Адгезив реставрация муваффақиятига қатор клиник омиллар таъсир кўрсатади. Биринчидан, турли вазиятларда, масалан, ёш ўтган сайин, кариоз ковак ёнида, тиш ости нокариоз нуқсонларда дентиннинг минерал таркиби ўзгаради, дентин очилиб қолади ва бевосита оғиз бўшлиғи билан алоқада бўлади.
Охирги ҳолатда дентин қувурчалар учкалсийфосфат кристаллари билан облитерацияланади [203, 347, 348]. Бу композициявий ўзгаришлар кузатилган дентин (склеротик дентин) кислотали ишлов беришга кўпроқ барқарордир [331]. Бинобарин, адгезивнинг дентинга кириб бориши ҳам чеклангандир (84, 139, 331]. Бундан ташқари, адгезивларнинг клиник самарадорлиги склеротик дентин билан кечувчи тиш ости соҳаси нуқсонларида “меъёрдаги” дентинга нисбатан пасайган бўлади [146, 331]. Шунга қарамай, баъзи дентин адгезивлар меъёрдагига қараганда склеротик дентинда яхшироқ ишлайдилар [325].
Баъзи маълумотлар гувоҳлик беришича, чайнаш кучлари тиш ости соҳасида нокариоз нуқсонларнинг юзага келишигагина емас, балки В тоифа коваклардан пломбаларнинг тушиб қолишига ҳам сабаб бўлади [46, 146, 147]. Бруксизм ёки пастки жағнинг бошқа ҳар қандай парафунксионал ҳаракатлари латерал кучларни тўплайди, улар тишларнинг тиш ости соҳасида юкламалар консентрациясини чақиради. Бу юкламанинг ҳажми сезиларли бўлмаса ҳам, унинг доимий таъсири композитнинг дентин билан уланишининг бузилишига олиб келиши мумкин.
В тоифа коваклар реставрациясининг клиник узоқмуддатли бўлишида қўлланиладиган композит тури ҳам катта аҳамиятга ега бўлади [333]. Ҳар қандай композитларга полимеризациявий чўкиш хос бўлади, лекин унинг катталиги композит таркибида ноорганик тўлдиргичнинг мавжудлигига боғлиқ бўлади. Микротўлдиргичли композитлар тарангликнинг паст модулига (Юнг модули)га ега бўлади, демак, полимеризациявий чўкиш ёки тиш деформацияси туфайли юзага келадиган кучланишни чиқариб юборишга кўпроқ қобилликка ега бўладилар [114, 193, 333].
Тарангликнинг катта модулига ега материаллар полимеризациявий чўкиш сабабли юзага келган кучланишни компенсациялашга қодир бўлмайдилар. Бу кучланиш адгезив бирикмага тарқалиши ва уни бузилишга олиб келиши мумкин [333].
Фотополимеризацияланувчи композитларнинг суст оқувчанлиги ҳам уларнинг полимеризацияланган чўкишни компенсациялаш қобилиятини чеклайди. Композитнинг полимеризацияси ёруғлик манбаига қараган юзадан бошланади, бу мазкур юза орқали кучланишни чиқариб
юбориш имкониятини автоматик равишда ёъққа чиқаради [170]. ИИ тоифа ковакларни реставрация қилишда композитларнинг полимеризациявий чўкишини компенсациялашнинг бир неча усули мавжуд. Улардан бири – асосий композит ва ковак деворлари орасига оқувчан композитни аппликация қилишдир. Оқувчан композит, паст таранглик модулига ега бўлиб, амортизатор вазифасини ўтайди [103, 104) ва бир вақтнинг ўзида бирикма чегарасини ортиқча кучланишдан асрайди [169]. Бундан ташқари, ёпишқоқлиги кам композитлар адгезив тизимнинг бир қисми сифатида миркосилқишни камайтиради [104, 105, 291]. Бироқ, оқувчан композитларнинг ИИ тоифа коваклардаги реставрациянинг милк қисмлари сифатида ишлатилишининг самараси исботланмаган.
3.5.9. Дентин адгезивларда қўллаш учун янги клиник кўрсатмалар
Десенсибилизация. Дентиннинг гиперсезгирлиги – бу даволаниши қийин бўлган кенг тарқалган клиник ҳолатдир. Аксарият мутахассислар бундай ҳолатнинг механизми гидродинамик назария билан яхшироқ изоҳланишини айтадилар [49]. Турли гидродинамик қўзғатувчиларнинг еквивалентилиги ин витро баҳоланади. Бунинг учун сунъий равишда индуцияланган дентин суюқлиги ҳаракати ўлчанади ва у дентиннинг худди шу қисмининг гидроўтказувчанлиги билан қиёсланади.
Дентиннинг ўтасезувчанлигида беморлар ҳарорат ўйнашида, осмотик босим (масалан, ширин ёки шўр таом истеъмол қилиш)да ноқулайликлардан, шунингдек, тактил қўзғатувчилардан шикоят қилишлари мумкин. 40 млн. нафар америкаликда ҳаётининг қайсидир қисмида у ёки бу даражада дентин ўтасезувчанлиги кузатилгани ҳисоблаб чиқилган [272]. Бошқа мамлакатларда бу ҳолатнинг тарқалганлиги 50%ни ташкил етиши мумкин [112, 200]. Енг кўп ҳолларда ўтасезувчанлик тишости соҳасида учраши мумкин. У фақат кимёвий ерозия билан емас, балки механик ейилиш ёки, ҳаттто, окклбзиявий юкланиш туфайли ҳам юзага келиши мумкин [119, 120]. Ацетонли асосдаги сувсиз адгезив тизимлардан фойдаланилганда ишлов берилган дентиннинг юзаси адгезив аппликация қилинишдан олдин намланиши лозим. Дентинни сув ёки махсус сувли намловчи аралашмалар билан такрорий намланиши коллаген тармоғини тиклайди ва адгезия кучини оширади [122, 231, 311]. +атор муаллифлар адгезивлар таркибига сув қўшилиши коллаген толаларнинг намлинишига, бинобарин, мономерлар кириб бориши учун фибрилляр бўшлиқларнинг очилишга хизмат қилади [310, 332]. Шу сабабли адгезив тизимларга органик еритувчилар ва сувнинг қўшилиши, еҳтимол, деминераллашган дентиннинг композит мономерлари билан инфилтрациясига еришишнинг енг самарали усулидир. Бундан ташқари, бу услубиётнинг қўллаш техникасига қатъий амал қилишга сезгирлигини камайтиради [258].
Дентиннинг ишлов берилган юзасини ҳаво билан қуритишда, айниқса ацетон ёки етанол асосли адгезив тизимлар қўлланилганда, адгезия кучи сезиларли даражада камаяди [161, 231, 310]. Сув қолмаслиги баробарида коллагент толалар еластиклиги ёъқолади.
Коллаген толаларининг тўкилишига улардаги молекулалар жойлашувиинг бузилиши сабаб бўлиши мумкин нам ҳолатда коллаген толалардаги молекулалар бир-биридан узоқ масофада туради[269]. Намлик ёъқолганида еса, улар зичроқ жойлашади. И турдаги нам коллаген толалар орасидаги екстрафибрилляр бўшлиқлар сувга тўла, қуриган дентинда адгезив молекулалари кириши учун очиқ екстрафибрилляр бўшлиқлар камаяди (3.22 расм) [270]. Бундан ташқари, намнинг қочиши аввалда сув молекулалари билан боғлиқ бўлган коллаген молекулалари ўртасидаги қўшимча водород алоқаларининг юзага келишига хизмат қилади. Бунда фибрилляраро бўшлиқлар ёъқ бўлади [260]. +уритишда фибрилляраро бўшлиқлар (олдин гидроксиапатит кристаллари билан тўлган)ни егаллаб турган сув буғланади, бу коллаген тармоғи ҳажмини таҳминан уч баробарга камайишига олиб келади [61]. Деминераллашган дентиннинг қуриган юзаси такрорий намланганда толалар ўртасидаги бўшлиқ яна сув билан тўлади ва коллаген тармоқ кенгаяди, ўзининг бирламчи ҳажмини тиклайди [61.178, 323]. Бу И турдаги коллаген толаларнинг қайта намланганда кенгайиш хусусияти туфайли рўй беради [86]. Дегидратацияда (кимёвий – махсус еритувчилар таъсирида ёки жисмоний – ҳаво таъсирида) деминераллашган дентин зичлиги ортади [178]. Регидратацияда дентин зичлиги қайта тикланади. Шу тариқа, ишлов беришни назорат қилиш учун ковакни қуритиш мумкин, бироқ. Кейин дентин юзасини қайта намлашни талаб етади.
Адгезия кучининг дентин юзасини қуритиш билан боғлиқ камайиши мавзуига оид кўп сонли тадқиқотларга қарамай [161, 162. 178],
лтратузилма даражасида қуритиш самараси етарли ўрганилмаган. Сканловчи електрон микроскопда кузатилганда толаларнинг тўлиқ бўлмаган перитубуляр гибридизацияси билан бўлинган қисмларини, шунингдек, адгезивнинг дентин каналчаларига етрлича кириб бормаганлигини кўриш мумкин [231]. Афтидан, адгезив қуритилган ишлов берилган интертубуляр дентинга кириб бормайди. Ёритувчи електрон микроскопда кўринадики, коллаген толалар яхлит ҳолга келиб, фибрилляр бўшлиқлар қолдирмайди, такрорий намлаш толаларни бўлиб, коллаген тармоқни кенгайтиради [178. 231].
Клиник шароитда адгезивни дентин юзасига бир турдаги қатлам қилиб, қуруқ ва ўта нам қисмларсиз аппликация қилиш учун дентин намланишининг идеал даражасини аниқлаш жуда қийин. Шу сабабли дентин юзасини сув-ҳаво ёъли билан қуритиш тавсия етилмайди, чунки бунда сувнинг бир текисда тақсимланишига еришиб бўлмайди. Сўнги тадқиқотлар натижалари кўрсатдики, дентин юзасидан ишлов берувчи агент ювилганидан кейин ортиқча сувларни момиқ шариклари, аппликатор ёки салфетка ёрдамида ёъқотиш композитнинг дентинга адгезиясини бузмайди [115].
Do'stlaringiz bilan baham: |