Композит полимеризациясидан кейин юзага келувчи
кучланишга қаршилик қилиш ва реставрациянинг чекка жипслашуви бузилишининг олдини олиш учун баъзи ҳолатларда адгезиянинг бошланғич кучи 17 МПага етиши керак [81,199]. Композит томонидан сувнинг абсорбсияси полимеризациявий чўкишни компенсациялаши мумкин, чунки бунда композит кенгаяди ва чекка жипслашувлардаги юзага келган нуқсонларни тўлдиради. Бироқ, бу фақат муайян вақт ўтганидан кеийнгина юз беради [138]. Сув абсорбсияси бевосита композит тарикбига боғлиқ бўлади [212].
Композитнинг емал билан уланиш кучи одатда полимеризациявий чўкиш натижасида реставрациянинг чекка жипслашуви бузилишининг олдини олиш учун етарли бўлади. Бироқ, кўп ҳолларда кучланиш анчайин юқори бўлиши ва бу реставрация чеккаларида емал нуқсонлари юзага келишига олиб келиши мумкин
Реставрация чеккалари бўйлаб емал адгезиясини яхшилаш учун тайёрлаётганда емал фалсини кенг қилиш тавсия етилади [43. 137].
Оғиз бўшлиғида ҳароратнинг турлича ўзгариши таъсири остида (масалан, қайноқ кофе ва музқаймоқдан кейин), реставрация тишнинг қаттиқ тўқималарида учрамайдиган чегараларда ҳажман ўзгаради. Бунинг рўй беришининг сабаби шундай: композитнинг термик кенгайиши чизиқли коеффициенти тиш қаттиқ тўқималари терик кенгайиши коеффициентидан 4 баробар каттадир. Бу ҳол реставрация четларидан дентин суюқлигининг микросилқишига сабаб бўлади [12].
. Дентинли бондинг-тизимларни ишлаб чиқиш
Бошланиши. 1950- йилларда ГПДМдан иборат композит туз кислотаси билан ишлов берилган дентин юзасига уланиши мумкинлиги маълум бўлди (3.2 жадвалда ушбу бобда қўлланиладиган кимёвий аббревиатураларнинг тўлиқ рўйхати берилди) [55]. Бу примитив адгезив тизимнинг уланиш кучи сувга солинганда сезиларли даражада камайди. Бундан бир нча йил олдин Др. Ҳаггер худди шу мақсадда шу мономерни кимёвий фаол сулфин кислота билан қўллаганди [185, 186]. Бу комбинация кейинроқ Севритон Cавитй Сеал (Амалгаматед Дентал Cомпанй, Лондон, Енгланд) тижорат номи остида чиқарила бошлади.
Биринчи авлод дентин адгезивлари. Биринчи авлод Дентин адгезив тизими деб Cервидент [17] (С.С.Wҳите, Лакеwоод, Неw Жерсей) саналади. Унинг асосида юзафаол комономер - НПГ-ГМА ётади [41]. Назарий жиҳатдан у тиш юзасида калсий билан хелат бирикмалар яратишга қодир, бу билан композитнинг дентин калсийи билан сувга чидамли кимёвий алоқасини таъминлайди [4, 5]. Бироқ, ин витро тадқиқотлари кўрсатдики, бу тизимнинг дентин билан уланиш кучи 2-3 МПадан ошмайди [256]. Cервидентнинг тишости соҳасидаги ерозияларни реставрация қилиш учун механик ретенсияларсиз клиник қўлланилиши ҳам яхши натижалцыфар бермади [156].
ВАС
|
Беизолкониум хлорид
|
Бс-ГМА
|
Бисфемол-А-диглицидилметсхрилот
|
БПДМ
|
Бифенилдиметокрилат
|
ЕДТА
|
Этилемдиоминтетр уксусная
кислота
|
ГПДМ
|
Дигиетакратглицерофосфориои
кислотў
|
НЕМА
|
2-гидосжсиэтилметакрилат
|
10-МОР
|
10- метакрллоилоксидецил-
диги дрог енфос фат
|
4-МЕТА
|
4^/етакрилоксиэтилтримеллитат
ангидрид
|
НПГ-ГМА
|
Ў-фенилглицилглицидилмеюкрилат
|
ПЕНТ А
|
Аипентаэритритолпентаакрилот
мснофосфат
|
Пҳенйл-П
|
2-(метакрилокси)этилфенил
гидрогонфосфат
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |