Тўртинчи авлод дентин адгезивлари. Мойланган қатлам дентин ўтказувчанлигини камайтирувчи “диффузияли барер” саналса ҳам [226],
материал пастдаги дентин билан улана олиши учун олиб ташланиши лозим бўлган тўсиқ сифатида қабул қилиш мумкин. бу тамойилга тўртинчи авлод дентин адгезив тизимлари асосланган, улар кислота билан ишлов берилган дентин юзасига қўйилади [92]. Кислотали ишлов бериш воситасида мойланган қатламни ёъқотиш, ин витро тадқиқотлари натижаларига кўра, композитнинг дентин билан уланиши кучини анчайин ошириш имконини беради [22,161,164, 304].
Алл-Бонд 2 (Бисcо, Инc., Счаумбург, Иллиноис), ОптиБонд ФЛ (Керр Cорпоратион, Оранге, Cалифорниа) ва Сcотчбонд Мулти-Пурпосе (3М ЕСПЕ, Ст. Паул, Мин¬несота) каби тўртинчи авлод адгезив тизимлари: (1) дентин юзасидан ювилиб кетадиган ишлов бериш учун кислотадан ва (2) етанолда еритилган реактив гидрофил мономер бўлган суюқ праймердан иборат бўлади.
Алл-Бонд 2 (Бисcо, Инc., Счаумбург, Иллиноис), ОптиБонд ФЛ (Керр Cорпоратион, Оранге, Cалифорниа) ва Сcотчбонд Мулти-Пурпосе (3М ЕСПЕ, Ст. Паул, Мин¬несота) каби тўртинчи авлод адгезив тизимлари: (1) дентин юзасидан ювилиб кетадиган ишлов бериш учун кислотадан; (2) етанол, ацетон ва/ёки сувда еритилган реактив гидрофил мономер бўлган суюқ праймердан ва (3) асосан Бис-ГМА каби гидрофоб мономерлардан иборат, кўпинча НЕМА каби гидрофил молекулалар билан уйғунликдаги тўлиқ бўлмаган ёки тўлиқ адгезив (бонд) иборат бўлади.
Кислотанинг дентин юзасига аппликацияси мойланган қатламнинг қисман ёки тўлиқ кетказилишига ва тагидаги интер ва перитубуляр дентиннинг деминерализациясига олиб келади [88]. Бундан ташқари, дентин қувурчалари очилади ва коллаген толалар очилади (3.7 ва 3.14 расмлар), бу еса интертубуляр дентиннинг микроғоваклигини оширади (3.15 расмга қар.) [235, 329]. Дентин қўлланилаётган кислота, унинг консентрацияси ва ишлов бериш вақтига қараб, 7,5 мкм.гача чуқурликда деминераллашади [65, 108, 330].
Дентин минерал компонентининг жароҳатланиши ҳам унинг юза еркин енергиясини ўзгартиради [92, 96]. Адекват юзалараро контакт учун адгезив юқори юза кучланишига, субстрат еса, еркин юза енергиясига ега бўлиши лозим [88, 93, 96]. Барча субстратлардан фақат гидроксиапатит ва стеклоиономер семент тўлдиргичининг бўлакларигина юқори юза енергиясига ега бўлади [3]. Коллаген ва композитлар паст юза енергиясига ега [3]. Дентин икки турли субстратдан иборат, улардан бири юқори (гидроаксиапатит), бошқаси паст юза енергиясига ега (коллаген). Шу тариқа, кислотали ишлов беришдан кейин очилиб қолган коллаген толаларнинг зич тармоғи паст юза енергиясига ега субстратдан иборат бўлади [93]. Дентин юзасида адгезивнинг тарқалиш қобилияти ва бу юзада калсийнинг миқдори ўртасида бевосита алоқа мавжуд [216]. Уланиш кучи дентин юза енергиясига бевосита боғлиқ бўлгани боис, адекват адгезия учун дентиннинг юза кучланишини юза-фаол моддалар (праймерлар) ёрдамида ошириш талаб етилади [30].
Праймер ва бонд (адгезив)нинг ишлов берилган дентин юзасига аппликациясида улар интертубуляр дентинга кирадилар, интердиффузия ҳудудини юзага келтирадилар, бу гибрид қатлам деб аталади. Улар яна дентин каналчаларига киради ва полимеризациядан кейин тасмалар ҳосил қилади.
Бешинчи авлод дентин адгезивлари. Дентинли бондинг-тизимлар ривожланиши жўшқин кечмоқда. ин витро тадқиқотларига кўра, дентин адгезияининг кучи ниҳоятда ўсиб, емал адгезияси кучига тенг келиб қолди [303, 316]. Шу сабабли бугунги кундаги аксарият ишланмалар адгезив услубиётни соддалаштиришга қаратилган. Амалда бугунги кунда стоматология бозорида тақдим етилган барча дагезив тизимлар биркомпонентлидир. Улар праймер ва бонд (адгезив)ни бир агентда уйғунлаштиради, бироқ аксарият тизимлар ҳануз дастлабки ишлов беришга муҳтожлар. Турли ишлабчиқарувчиларнинг адгезив тизимлари ин витро бир хил самарадорликка ега бўлиши тушунарли, лекин ин виво аппликацияда турлича вақт, куч ва маблағлар сарфини талаб етадилар, бунда истеъмолчи соддароқ тизимни афзал билади.
Шу сабабли, ишлаб чиқарувчилар тизимни қўллашда талаб етиладиган қадамлар сони ва вақт миқдорини камайтиришга интиладилар. Кейинги йилларда кўп миқдорда соддалаштирилган адгезив тизимлар чиқарилди: Оне-Степ (Бисcо, Инc., Счаумбург, Иллиноис), Приме & Бонд, Приме & Бонд 2.1 и Приме & Бонд НТ (Денцплй Cаулк, Милфорд, Делаwаре), Приме & Бонд 2.0 (Денцплй ДеТрай, Констанз, Германй), Сингле Бонд (3М ЕСПЕ, Ст.Паул Миннесота), ОптиБонд Соло ва ОптиБонд Соло Плус (Керр Cорпоратион, Оранге, Cали¬форниа). П+1 (Ултрадент Продуcц, Соутҳ Жордан. Утаҳ), Сйнтаc Сингле Cомпонент, Сйнтаc Спринт ва Ехcите (Ивоcлар Вивадент, Счаан, Лиечтенстеин), Бонди (Женериc/Пентрон, Wаллингфорд, Cоннеcтиcут), Оне Cоат Бонд (Cолтене/Wҳаледент Инc., Маҳwаҳ. Неw Жерсей), Глума Оне Бонд (Ҳераеус Кулзер, Соутҳ Бенд, Индиана) ва бошқалар.
1970- йилларнинг охирларида яна бир материал дентин адгезия хусусиятига егалиги аниқланди, бу шиша-иономер сементдир (ШИЦ). Шиша-полиалкен семент деб ҳам юритиладиган бу материаллар кислотасабаб реаксия таъсирида қотадилар [187]. +айд етиш ўринлики, замонавий ШИЦларнинг адгезия кучи ва кимёвий ҳхусусиятлари бешинчи авлод адгезив тизимлариники билан кўп умумийликка ега [187, 316]. +олаверса, баъзи адгезивлар (масалан, Сингле Бонд ва Оне Cоат Бонд) ҳосила полиалкен кислоталарга ега.
Do'stlaringiz bilan baham: |