Дентиннинг нам ва қуруқ юзалари афзалликлари ва камчиликлари
Тирик дентинга намлик хос, шу сабабли клиник жиҳатдан унинг юзасининг буткул қуруқ бўлишига еришиш мушкул [164, 165]. Намлик композитнинг дентинга адгезиясига тўсқинлик қилиши сабабли, бу соҳадаги аксарият тадқиқотлар нам муҳитга мосланган дентин адгезивини ишлаб чиқишга қаратилган. Замонавий адгезив тизимлар бир флаконда ҳам гидрофил, ҳам гидрофоб мономерларни сақлайди, улар органик моддада, одатда етанол ёки ацетонда еритилган бўлади. “Нам адгезия” техникаси деминераллашган дентинни қуритганда рўй берувчи коллаген толаларнинг тўкилишининг олдини олади [3.21 расм (3.15 расм билан қиёсланг) ва 3.22 расм]. Тўкилган коллаген толалар мономерларнинг коллаген толалари орасида жойлашган гидроксиапатит кристалларини еритишда юзага келган наноканаллар тармоғига кириб боришига тўсқинлик қилади [89. 178]. Адгезив тизимларни дентиннинг нам юзасида қўлланилиши уларнинг таркибида ацетон ёки етанол каби органик еритувчилар мавжудлиги туфайли мумкин бўлди. Бу еритувчилар, ҳам дентиннинг юзасидан, ҳам коллаген толалар юзасидан намликни кетказиб, мономерларнинг наноканалчаларга кириб боришига хизмат қилади [2, 164. 165, 240]. “Нам адгезия”нинг самарадорлиги бир неча марта исботланган [61, 231].
Бундан ташқари, кўндаланг куч ҳақиқий кўринишида ишлаб чиқила олмайди. Шу тариқа, ин витро тадқиқотлари дентин адгезив тизимлар самарасини аниқлашнинг анчайин ноаниқ усул саналади [207. 334]. Бироқ, улар янги материалларни синовдан ўтказиш ва турли адгезив тизимларнинг бир хил ўлчамларини солиштириш учун жуда қўл келади [106]. ин витро тестлари натижалари клиник тадқиқотлар билан тасдиқланади. Чунончи, иккинчи авлоддан тўртинчи авлодгача адгезив тизимларнинг яхшиланиб бориши ин витро кузатилган ва клиник тадқиқотларда муваффақиятли тасдиқланган [329, 333]. Композитнинг дентин билан бирикиши чегараларининг ултраморфологик таҳлили, адгезия кучи ҳақидаги маълумотлар билан уйғунликда дентин адгезив тизимларнинг тиш тўқималари билан ўзаро алоқаси тўғрисида қўшимча фойдали ахборотни тақдим етади [168].
Адгезия кучини лабораториявий тадқиқ етиш билан боғлиқ енг катта муаммолардан бири бир хил материални, лекин турли лабораторияларда тадқиқ етишда олинган маълумотларнинг жуда тарқоқлигидир. Кўп ҳолларда бир тадқиқот маълумотлари адгезив тизим уланиши кучи 20 МПа деб кўрсатади, шу билан бирга, шу тизимдаги бошқа тадқиқотда у 10 МПадан ошмайди [17, 88].
Адгезия кучи ва адгезивнинг гибрид қатламга кириб бориши чуқурлиги ўртасидаги корреляцияни ўрнатиб бўлмайди [228, 345). Чунончи, масалан, деминераллашган дентин қатламининг бутун қалинлигига адгезив кириб бориши мавжуд бўлмаганда, бу тизим билан уланиш кучи 20 МПадан ошган [90, 305). Бундай ҳолларда реставрация ретенсияси, микросилқишга хизмат қилувчи терли бўлмаган чекка жипслашувга қарамай, яхши чиқади [265]. Ҳолбуки, фикримизча, адгезия кучи ва микросилқиш даражаси ўртасида қарама-қарши алоқа бўлиши лозим. Бироқ бу ўзаро алоқа ҳозирча етарлича тасдиққа ега бўлмади [105].
Дентин адгезив тизимлар клиник тадқиқотлари қимматбаҳо бўлиб, камида 18 ой вақт талаб қилади, бу катта аҳамиятга ега, чунки адгезив тизимлар мунтазам такомиллашиб ва тезда ескириб боради. Ишлаб чиқарувчи янги материал бўйича клиник тадқиқотларга маблағ тикишдан молиявий манфаатдор емаслиги тушунарли, чунки у якуний натижалар олинмагунча бозорга чиқарилмаслиги мумкин. Шу сабабли ишлаб чиқарувчилар аксарият ҳолатларда ўз материалларини синаш учун лаборатория тадқиқотлари билан кифояланадилар.
Бироқ, қатор омиллар материалларнинг клиник хатти-ҳаракатини баҳолаш учун ин витро тадқиқотларини қўллашни шубҳа остига қўяди. Улар қаторида – тадқиқот учун ишлатиладиган тишлар ёши ва сақланиш шароити, дентин чуқурлиги, склероз даражаси, адгезия учун тиш юзаси, дентин қаттиқ юзаси, қўлланилаётган тест тури ва бошқа ўзгариши мумкин бўлган омиллар мавжуд, зеро уларни назорат қилиш қийин [103, 217, 262, 286). Баъзи муаллифларнинг хабар беришларича, лаборатория тадқиқотларининг камчилиги яна ин виво кузатилаётган пулпа босимининг мавжуд емаслиги ҳам бўлади (217). Тўғри, бошқа бир қатор муаллифлар дентин адгезияда пулпанинг босими салмоқли рол ўйнаймайди [214].
Охирги пайтда адгезия кучини тадқиқ етишнинг янги услублари ишлаб чиқилди [267]. Бу услуб микромустаҳкамликка тестдан иборат бўлиб, адгезия кучини бир тишнинг кўндаланг кесмалари (қалинлиги 0,5-1,5 мм) ёрдамида адгезия кучини баҳолаш имконини беради (3.26 расм). Янги услуб анъанавий услубга қараганда қуйидаги афзалликларга ега:
1) бир неча намуналар олиш учун битта тишдан фойдаланиш имконини беради;
2) турли субстратлар (кариоз дентин, тиш ости склерозланган дентини, емал)ни тадқиқ етиш имконини беради, бу катта клиник аҳамиятга ега [203];
3) намуна кичик ўлчамга ега бўлгани сабабли, унда камроқ нуқсонлар учрайди, бу адгезия учини оширади [243];
4) бир тишнинг турли қисмларида адгезия кучини аниқлаш ва улар орасидаги фарқни белгилаш имконини беради [279].
Do'stlaringiz bilan baham: |