«Преклиник реставрацион стоматология» Фанининг 2019/2020 ўқув йили учун мўлжалланган



Download 1,22 Mb.
bet12/21
Sana24.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#220685
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
2 5265018318732920218

Интертубуляр дентинда микроканалчалар мавжуд, улар орқали тубуляр суюқлик ва толалар бир қувурчадан иккинчисига ўтадил. Шу тариқа, микроканалчалар интертубуляр анастомозани шакллантиради.
Дентин – бу юксак гидратланган тўқима, чунки у диаметри 1-2,5 мкм.ли, суюқликка тўла қувурчалар тармоғи билан тўлган. Дентин қувурчалардаги суюқликнинг пулпадан емал-дентин бирикмаси томонга ҳаракатланиши лулпар босим натижасидир [50]. Пулпа камерасидаги босим симоб устунининг 25 мм. дан 30 мм.гача ёки сув устунининг 34 мм.дан 40 мм.гача бўлади [312, 327].
Дентин қувурчалар одонтобластлар ўсимталарига ега, шу сабабли бевосита пулпа билан бирикади (3.11 расм).
Дентин каналчаларида ҳам бошқа фиброз органик тузилмалар (ламина лимитонс) кузатилади, бу қувурчаларнинг функсионал диаметрини анчайин қисқартиради.
Дентин қувурчалар егаллаб турган майдон пулпага 1мм. яқинлашгандаги 45 000 дан емал-дентин чегарасига 1 мм яқинлашганда мм.гача камаяди [111]. Шу тариқа, улар пулпа ёнида дентин майдонининг 22%ини, емал-дентин бирикмаси соҳасида еса, фақат 1%ни егаллайди [218]. +увурчалар ўртача диаметри чекка жойлардаги 0,63 мкм.дан пулпа яқинида 2,37 мкм.гача ўзгаради [181]. Тайёрлаш жараёнида дентин қатлами қалинлигини сақлаб қолиш орқали дентин адгезиясини ошириш мумкин, чунки адгезия дентиннинг чуқурлигига боғлиқ бўлади. Чуқур дентинга нисбатан, юза дентинда уланиш кучи каттароқ бўлади [ 192,296]. Бироқ, баъзи дентин адгезивлар, масалан, 4- МЕТА мономерига асосланганлар, дентиннинг ҳар қандай чуқурлигида бирдек самарали таъсир кўрсатади [306].
Дентинни бор ёки бошқа асбоб билан тайёрлашда “мойланган” қатлам юзага келад, у органик ва ноорганик қолдиқлардан ташкил топади [42, 154
].
У тиқинлар ҳосил қилиб, дентин қувурчаларини ёпиб қўяди (3.12 расм) ва дентиннинг ўтказувчанлигини 86%га камайтиради [226]. Мойланган қатлам таркибига, асосан, гидроксиапатит ва зарарланган денатураланган коллаген толалар киради. Механик ва ҳарорат таъсрида тайёрлашда коллаген толалар кўпинча гел тахлит консистенсияга ега бўлади |88]. Бироқ, мойланган қатламнинг субмикрон ғоваклиги, барибир, дентин суюқлигига ўзи орқали сизиб ўтишга имкон беради [219].
Мойланган қатлам ва тиқинларни кислоталар ёрдамида олиб ташлаш дентин суюқликларининг каналчалардан диффузияси ортишига олиб келади. Бу адгезияга тўсқинлик қилади [42], чунки гидрофоб композит гидрофил субстрат билан ҳатто дентин қувурчаларида композит тасмалари шаклланганда ҳам улана олмайди [313].
суюқлигининг ёпишувчанлиги ва молекулалари ўлчами, босим градиенти, пулпа қон томирлари орқали моддаларнинг чиқариб ташланиши тезлиги ва бошқалар киради. Анестетикларни вазоконстрикторлар билан қўллаш пулпа босимини, бинобарин, дентин суюқлиги оқимини ҳам пасайтиради [220, 251]. Бу омилларнинг барчаси дентинни адгезиялаш учун мураккаб бўлган динамик субстратга айлантиради [218, 286].
Композитнинг дентин билан чегарасидаги кучланиш. Композитларга полимеризацияли чўкиш хос, у, пломбанинг ўлчами ва шаклидан келиб чиқиб, композит ичида 7 МПагача кучланишни ҳосил қилади [43, 81.82, 144]. Агар композит фақат бир юзага туташса (масалан, тўғри винирлар билан реставрацияда), ички кучланиш реставрациянинг еркин юзалари орқали ташқарига чиқади. Уч ўлчамли реставрацияларда кучланишнинг ташқарига чиқиши конфигурациявий омил туфайли чекланади (С-омил) [98]. Чунончи, масалан, ковакни И тоифа бўйича реставрациялашда композит ковакнинг бешта – медиал, дистал, вестибуляр, орал ва ковак ости юзасида туташади. Фақат окклюзион юза бўш қолади. (3.13 расм). Бу ҳолда С-омил 5га тенг бўлади (туташувчи юзалар сонининг бўш юзалар сонига нисбати). Бундай вазиятда кучланишнинг ташқарига чиқиши анчайин чекланган, чунки у фақат бир юзадан рўй беради [80. 98]. Композитдаги кучланиш уланишнинг ички узилишларига, шунингдек, реставрациянинг чекка жипслашувиннг бузилишига олиб келиши мумкин, бу еса, микросилқишларни сезиларли даражада оширади [234].

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish