2.3. “Поп донмаҳсулотлари” АЖида самарадорликни ошириш омиллари ва заҳираларидан фойдаланиш кўрсаткичлари таҳлили
“Поп донмаҳсулотлари” АЖи фаолиятини мақсадга мувофиқ ташкил этиш ва рентабелликни оширишни режалаштириш моддий ресурслардан фойдаланиш ва уни ташкил этишнинг турли норма ва нормативларини тузишга асосланади. Норма ва нормативлар асосида ишлаб чиқаришга керакли хом-ашё ва материаллар, жиҳоз ва асбоб-ускуналар миқдори аниқланади, ишлаб чиқариш жараёнида ходимлар жойлаштирилади ва ишлаб чиқариш ресурсларининг рационал заҳиралари режалаштирилади. Маҳсулот сифати бўйича қўйиладиган шартлар ҳам нормаларнинг бир тури ҳисобланади.
Ишлаб чиқаришнинг турли томонларини чегаралаб турувчи норма ва нормативлар йиғиндиси ҳар бир ишлаб чиқариш бўлимининг нормалаштириш асоси бўлиб хизмат қилади.
Прогрессив техник-иқтисодий норма – маҳсулот бирлиги ёки иш турига сафрланиши мумкин бўлган жонли ва буюмлашган меҳнатнинг максимал миқдори ёки сарфланаётган ресурс бирлигидан олиниши мумкин бўлган фойдали самаранинг минимал миқдоридир.
Хом-ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёқилғи ва энергиялардан фойдаланиш нормалари ўз ичига қуйидаги нормаларни олади:
а) хом-ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёқилғи ва энергиянинг маҳсулот ёки иш бирлигига сарфланиш нормалари;
б) хом-ашё, материаллар ва ёқилғиларни тайёрлаш ва уларни ташиш харажатларининг норма ва нормативлари. Бу нормалар корхонанинг хом-ашё ва энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ва маҳсулот таннархига кирувчи моддий бойликларга қилинадиган харажатларни аниқлашда қўлланилади.
Нормалаштиришнинг вазифаси ҳақиқатда керак бўлган фойдали сарфланадиган хом-ашё ва материал миқдори ҳамда минимал йўқотиш миқдорини аниқлашдан иборат. Корхонада бу уч йўл билан аниқланади: а)тажриба-лаборатория усули; б) техник-аналитик усул; в) ҳисобот-статистик усул.
Бу усуллар орасида техник-аналитик ҳисоблаш усули нормалаштиришнинг асосий усули бўлиб, у нормаларни элементлар бўйича ҳисоблашга асосланади, яъни нормани ташкил қилувчи ҳар бир элементи таҳлил қилишга имкон яратади. Бу усул илғор тажриба, фан ва техника ютуқларини чуқур ўрганишга ёрдам беради.
“Поп донмаҳсулотлари” АЖи ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда ишлаб чиқаришнинг барча бўғинларида моддий харажатларни тежаш катта аҳамиятга эга. Маҳсулот бирлигига кетадиган хом-ашё ва материаллар миқдорини унинг сифатига зарар етказмасдан камайтириш, бир хил миқдордаги материаллар ва хом-ашёдан кўпроқ маҳсулот олиш ва тармоқлараро ишлаб чиқариш алоқаларини такомиллаштириш имконини беради. Донни қайта ишлаш ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришда хом-ашёдан яъни буғдойдан унни чиқиш миқдори муҳим аҳамият касб этади. Шундай экан буғдой сифатини ошириш тадбирларини олиб бориш зарур бўлади. Албатта бу мураккаб жараён ҳисобланади. Чунки ишлаб чиқариш хом-ашёси корхонанинг ўзида эмас, балки қишлоқ хўжалик тармоқларида етиштирилади.
Моддий ресурсларни тежаш учун кураш янги техникани жорий қилиш ва технологияни такомиллаштиришга шароит яратади, ишлаб чиқаришнинг техник даражасини ошириш эса ўз навбатида бошқа иқтисодий кўрсаткичларни яхшилашга шароит яратади. Маҳсулот бирлигига сарфланадиган хом-ашё ва материаллар миқдорининг камайиши ижтимоий меҳнат унумдорлигини ошириш демакдир, чунки хом-ашё ва материаллар таркибидаги моддийлаштирилган меҳнат ҳамда материалларни ташиш, ортиш, тушириш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган “тирик” меҳнат миқдорини камайтириш имконини беради. Шу билан бирга асосий ишчилар сарфлайдиган меҳнат миқдори камаяди.
Моддий ресурсларни тежаш маҳсулот таннархини камайтиришнинг ва рентабелликни оширишнинг энг асосий омилларидан биридир. Хўжаликка тўғри раҳбарлик қилишда хом-ашё ва материаллар сарфлашни чуқур таҳлил қилиш катта аҳамиятга эга. Таҳлил ишлаб чиқариш хусусиятига қараб ўзгарувчи моддий ресурслардан фойдаланиш кўрсаткичлари асосида олиб борилади.
Бошланғич хом-ашёни биринчи бор қайта ишловчи тармоқларда хом-ашё бирлигидан тайёр маҳсулот чиқиши кўрсаткичидан фойдаланилади.
Баъзи бир тармоқларда маҳсулот бирлигига сарфланадиган хом-ашё миқдори кўрсаткичидан фойдаланилади.
Қайта ишловчи бир қатор тармоқларда хом-ашё ва материаллардан фойдаланиш коэффициенти аниқланади. У маҳсулотнинг соф оғирлигини унга сарфланган хом-ашё миқдорига ёки сарфлаш нормасига бўлиш йўли билан аниқланади. Бу коэффициент бирга қанча яқин бўлса, шунча яхши, чунки материалдан шунча тўлиқ фойдаланилади.
Материаллардан фойдаланиш даражасини тўғри таҳлил қилиш учун ишлаб чиқаришнинг барча техник-иқтисодий шароитларини кўриб чиқиш керак бўлади.
Моддий ресурслар резервларини ишга солиш манбалари ва йўлларини аниқлаш мақсадида таҳлил методи амалга оширилади.
Хом-ашё ва материалларни тежашнинг асосий манбалари қуйидагилардан иборат:
машина ва бошқа маҳсулотлар сифати ошгани ҳолда оғирлигининг камайиши;
ишлаб чиқариш йўқотишлари ва чиқиндиларини ҳар тарафлама камайтириш;
хом-ашё ва материаллардан комплекс фойдаланиш;
хом-ашёнинг қимматбаҳо камёб турлари ўрнига тежамли, янги материаллар қўллаш;
хом-ашёдан қайта фойдаланиш.
“Поп донмаҳсулотлари” АЖида моддий ресурсларни тежаш ва улар асосида рентабелликни ошириш тадбирларини амалга ошириш қўшимча пул харажатлари билан боғлиқ. Бундай харажатлар икки хил хусусиятга эга:
1. Капитал харажатлари сифатида – материаллар харажатини камайтиришни қоплаш учун зарур бўлган янги ускуналарни ўрнатиш учун.
2. Хом-ашё ва материаллар сифатини ошириш учун сарфланадиган харажатлар сифатида.
Қўшимча пул харажатлари маҳсулот таннархини камайтиради ва шунинг ҳисобига тежаш имконини беради. Материалларни тежаш, шунингдек, ускуналардан фойдаланишни яхшилаш ва меҳнат унумдорлигини ошириш имконини беради. Шунинг учун харажатлар самарадорлигини аниқлашда фақатгина хом-ашёдан олинган тежамгина ҳисобга олинмай, балки ускуна ва иш ҳақидан олинган тежамни ҳам аниқлаш керак бўлади.
“Поп донмаҳсулотлари” АЖининг фаолиятида хўжалик маблағлари ва уларнинг манбалари холати муҳим аҳамиятга эга. Ушбу кўрсаткичлар тахлилини 4-жадвалдан кўриш мумкин.
“Поп донмаҳсулотлари” АЖининг хўжалик маблағлари ва уларнинг манбалари холати тахлили
4-жадвал
№
|
Кўрсаткичлар
|
2017 йил
|
2018 йил
|
2019 йил
|
Ўтган йилга нисбатан ўзгариши (+,-)
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |