Поп донмаҳсулотлари



Download 221 Kb.
bet4/6
Sana21.02.2022
Hajmi221 Kb.
#49072
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Шухратга Попдон махсулот 2-боб

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2017 йил

2018 йил

2019 йил

Ўтган йилга нисбатан фарқ

Миқдорда

% да

1.

Сотишдан олинган соф тушум

М.сўм

53427238

65029183

84053703

19024520

129,3

2.

Сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи

М.сўм

48278146

58177185

75796689

17619504

130,2

3.

Сотишдан тушган ялпи фойда (1қ-2қ)

М.сўм

5149092

6851998

8257014

1405016

120,5

4.

Соф фойда

М.сўм

21587

75404

247498

172094

328,2

5.

Асосий фондларнинг йиллик ўртача қиймати

М.сўм

8865245

10934436

13297881

2363445

121,6

6.

Айланма фондларнинг йиллик ўртача қиймати

М.сўм

55809866

72425659

78133812

5708153

107,8

7.

Жами ишлаб чиқариш фондлари (5қ+6қ)

М.сўм

64675111

83360095

91431693

8071598

109,6

8.

Маҳсулотни сотиш рентабеллиги (3қ:2қХ100%)

%

10,7

11,8

10,9

-0,9

-

9.

Корхонанинг умумий рентабеллиги (3қ:7қХ100%)

%

8,0

8,2

9,0

+0,8

-

10.

Корхонанинг соф рентабеллиги (4қ:7қХ100%)

%

0,03

0,09

0,27

+0,18

-

Жадвал муаллиф томонидан корхона маълумотлари асосида тузилган


Жадвалдан кўриниб турибдики корхонанинг ишлаб чиқариш фондларининг йиллик ўртача қиймати 2017 йилда 64675111 минг сўмни 2018 йилда 83360095 минг сўмни ва 2019 йилда 91431693 минг сўмни ташкил этган. Бу миқдор жорий йилда ўтган йилга нисбатан 8071598 минг сўмга ёки 109,6%га ўсган.


Юқоридаги маълумотларга асосланиб маҳсулотни сотиш рентабеллигини ҳисоблаганимизда 2017 йилда 10,7%га, 2018 йилда 11,8%га ва 2019 йилда 10,9%га тўғри келди. Корхонанинг умумий рентабеллиги ўтган йилга нисбатан 0,8 бирликка кўпайиб жорий йилда 9,0 %га тўғри келган.
Корхонанинг соф рентабеллиги оҳирги уч йилда ҳаттоки бир фоизга ҳам етмаган. Соф рентабеллик 2018 йилда 0,09%га тенг бўлган бўлса, 2019 йилда бу миқдор 0,18 бирликка ортган ва 0,27 %га тушиб қолган.
“Поп донмаҳсулотлари” АЖида рентабелликни оширишда асосий омиллардан бири моддий ресурслардан самарали фойдаланишдир. Чунки корхона махсулоти таннархи таркибида моддий ресурслар, хусусан хом-ашё (буғдой) ҳаражатлари салмоқли ўрин тутади. Корхонада моддий ресурслардан фодаланишни назорат қилишда аввал субъектга тегишли бўлган товар-моддий захиралари, шу жумладан, йўлдаги ва қайта ишлашга берилган, ишланадиган, қайта ишланадиган, ишлаб чиқариш ва бошқа хўжалик мақсадлари учун ишлатиладиган меҳнат буюмлари, хом ашё ва материаллар, айланма маблағларнинг таркибига киритилган меҳнат буюмларининг таркиби, миқдори, ҳаракати, уларни тайёрлаш, сотиб олиш, қайта баҳолаш жараёнлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиришнинг тартиб ва қоидалари ўрганилади.
Ўрганиш жараёнида товар-моддий захираларининг таркиби, ҳолати, ҳаракати, микдори, сотиб олиниши ёки ишлаб чиқарилиши, баҳолаш ва қайта баҳолаш тартибларига эътибор бериш лозим. Бухгалтерия ҳисобининг маълумотлари ўзида маҳсулотнинг таннархини камайтириш имкониятларини-моддий бойликлардан унумли фойдаланиш, сарфлар меёрини пасайтириш, товар-моддий қийматликларнинг талабга жавоб берадиган даражадаги сақлаш ва қўриқлаш ва бошқалар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириши лозим.
Ушбу талабни бажариш жараёнида бухгалтерия ҳисобининг олдига қуйидаги вазифалар қўйилади:
- саклаш ва уларга ишлов бериш жойларида моддий қийматликлар ва тайёр маҳсулотларнинг сақланиши устидан назорат қилиш;
- моддий қийматликлар ва товарларнинг ҳаракати билан боғлиқ муомалаларни тўғри ва ўз вақтида ҳужжатлаштириш;
- маҳсулотларни ишлаб чиқариш, товар ва моддий қийматликларни тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни ажратиб олиш ва қайд қилиш;
- ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва сарфланган хом ашё ва материалларнинг, қолдиқ маҳсулот ва материалларнинг таннархини тўғри ҳисоблаш ва сақлаш жойлари ва баланснинг тегишли моддалари бўйича ёритиш;
- товар-моддий бойликларнинг сарфи бўйича белгиланган меъёрларга амал қилиш ва ортиқча товар-моддий захираларни сотиш устидан назорат қилиш;
- товар-моддий қийматликларини етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан бўладиган ҳисоблашишларни келишилган вақтда амалга ошириш;
- йўлдаги товарлар, маҳсулотлар ва модций қийматликларнинг ҳаракати ва товар-моддий захираларни етказиб бериш саналари устидан назорат ўрнатиш.
Ушбу вазифаларни бажариш ва назоратни етарли талаб даражасида ўрнатиш учун субъектда маркетинг бўлимини ташкил қилиш заруриятини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, омборхона хўжалигининг ҳолати, унинг жихозлари-ўлчов ускуналари, токчалар, стеллажлар, яшиклар ҳам муҳим ўрин тутади. Чунки хом ашё, материаллар, товар ва маҳсулотлар омборхонанинг махсус жихозларида- яшик, стеллаж-токчаларда тегишли турлари ва гурухлари бўйича сақланиши ва унинг хавоси мутадил сақланиши лозим.
Бундан ташқари, ушбу қийматликларни — товар-моддий заҳиралари қабул қилиб олувчи ва сарфга чиқарувчи жавобгар шахсларни тайинлаш ва ушбу муомалаларни амалга ошириш учун зарур бўлган хужжатларга имзо чекувчи жавобгар шахсларни тайинлаш ва белгилаш муҳим ўрин тутади.
Чунки товар-моддий захираларидан хўжалик фаолиятида ҳар хил мақсадлар учун фойдаланилади:
- товарлар ва тайёр маҳсулотлар истеъмолчиларга сотилади;
- хом ашё ва материаллар ишлаб чиқаришда тўлиқ истеъмол қилинади;
- айрим материаллар — мойлаш материаллари, бўёқлар ва шунга ўхшашлар фақатгина ўзларининг шаклини ўзгартирадилар;
- тайёрланган маҳсулотнинг таркибига ўзгармаган ҳолда киритилади,- эҳтиёт қисмлар, машина ва агрегатларнинг қисмлари;
- маҳсулотларни тайёрлашга ёрдам беради ёки шароит яратади- арзон баҳоли ва тез эскирувчан буюмлар.
Товар-моддий захираларидан фойдаланиш ва йўналиши бўйича улар асосан қуйидаги гурухларга бўлинади:
- товарлар ва сотиладиган хом ашё ва материаллар, тайёр маҳсулотлар ва ортиқча хом-ашё ва материаллар;
- хом ашёлар-буғдой, омухта ем қўшимчалари ва ҳоказо;
- сотиб олинган ярим фабрикатлар — моторлар, қисмлар, бўёқлар ва ҳоказолар;
- чиқиндилар;
- идишлар-картон, ёғоч, пластмасса ва метал идишлар;
- ёқилғилар-қаттиқ-ёғоч, кўмир, суюқ-газ, мазут ёқилғилари;
- эҳтиёт қисмлар-машина ва ускуналарнинг айрим буюмлари;
- арзон баҳоли ва тез эскирувчан буюмлар.
Товар-моддий захираларнинг устидан тезкор ва тизимли назорат ўрнатиш ва уларни ҳисобга олишни ташкил қилиш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш зарур:
- товар-моддий қийматликларининг номи ва баҳосини ўрнатиш;
- хужжатлаштириш ва хужжатларнинг айланиш тартибини аниқ белгилаш ва жавобгар шахсларга биркитиш;
- белгиланган тартибда ва муддатда инвентаризация ўтказиш;
- ҳозирги давр талаби бўлган ҳисобни автоматлаштириш тизимини жорий қилиш ва кенг қўллаш.
Товар-моддий заҳиралар киримини энг аввало маркетинг бўлими назорат қилади, чунки бу бўлим мол етказиб берувчилар билан шарт-нома тузишда фаол қатнашади, кейинчалик таъминланиш графигини назорат қилади, унинг таркиби ва қабул қилаётганда аниқланган камомадлари бўйича мол етказиб берувчиларга даъволар билдиради ва жарима солади ҳамда йўқолган товар-моддий заҳираларни топиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.
Чунки товар-моддий захиралари асосан сотиш учун олинган ва ишлаб чиқарилган товарлар ҳамда ишлаб чиқариш учун зарур бўлган активлардан ташкил топган бўлиб, улар субъектнинг фаолиятида асосий ўринлардан бирини эгаллайди.
Товар-моддий захиралар бу қуйидаги шаклдаги активлардан ташкил топган:
а) реализация учун мўлжалланган маҳсулот ва товарлар, шу жумладан, йўлдаги товарлар;
б) тугалланмаган ишлаб чиқариш, яъни ишлаб чиқариш жараёнининг тугалланмаган сарфлари;
в) ишлаб чиқариш жараёни ёки хизмат кўрсатишга мўлжалланган хом ашё ва материаллар;
Айрим ҳолларда субъектнинг омборхоналарида мавжуд бўлган товар-моддий захираларининг айрим турлари товар-моддий захираларнинг таркибига киритилмаслиги ҳам мумкин.
1-хол. Инвентаризация қилинаётган даврда компаниянинг эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган товарлар топилиши мумкин. Бу мижознинг буюртмасига асосан тайёрланган, у томонидан қиймати тўланган (яъни, олди-сотди битими бажарилган), унга қарашли ва жўнатишни кутаётган товарлардир. Уларнинг реализациясини қайд қилиш зарур.
2-хол. Моддий захираларнинг таркибига кирмайдиган товарларнинг яна бир категорияси бу- консигнациядаги товарлардир. Консигнация- бу комитент ёки консигнант деб аталадиган мулкдорнинг ўз товарларини бошқа компаниянинг омборларида жойлаштиришидир. Консигнатор бундай товарларни ўзининг моддий захираларининг таркибига киритмаслиги керак, чунки реализация давригача бу товарлар жўнатувчи-консигнантнинг мулки ҳисобланади.
Товар-моддий захираларнинг қисобини юритиш жараёнида улар қуйидаги тартибда, яъни товар-моддий захиралар қуйидагиларнинг энг кам қиймати бўйича баҳоланади:
а) таннарх бўйича маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки моддий захираларнинг харид баҳосига транспорт-тайёрлов сарфлари қўшилган ҳолда;
б) соф реализация қиймати бўйича келишилган баҳодан уларни сотишга тайёрлаш ва сотиш билан боғлиқ сарфларни чегиргандан кейин қолган қийматда.
Товар-моддий захираларни таннарх бўйича баҳолаш тартибида товар-моддий захираларнинг таннархи қуйидагилардан ташкил топади:
а) товар-моддий захираларининг сотиб олиш харажатлари, жумладан, харид қиймати (счёт-фактурада кўрсатилган суммадан харид чегирмаларининг айирмаси), божхона тўловлари ва бошқа соликлар (қоплашга мўлжалланганларнинг айирмаси билан), фрахт қиймати (юклаш- тушириш ишлари ва товарнинг йўлдаги суғуртасини ҳисобга олган ҳолда), харид билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлардан;
б) қайта ишлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ харажатлардан, жумладан:
1.хом-ашё ва материалларни тайёр маҳсулотга айлантиришда станок ва асбоб-ускуналарда бевосита банд бўлган ишчиларнинг меҳнат ҳақини тўлаш ва ижтимоий суқурталаш ха-ражатлари;
2. хом ашё ва материалларни тайёр маҳсулотга айланти-риш учун сарфланган доимий ва ўзгарувчан ишлаб чиқаришнинг устама харажатларни доимий тартибда тақсимлашдан иборат.
в) жорий даврда товар-моддий заҳираларни тайинланган жойга элтиб бериш учун транспортировка ёки уларни керакли ҳолатга келтириш жараёнида (тайёр маҳсулотни омборга олиб бориш, товарни ишлаб чиқариш харажатлари ва бошқалар) сарфланган бошқа харажатлар.
Хизмат қилувчи соҳадаги субъектлардаги товар-моддий захираларнинг таннархи қуйидаги харажатлардан ташкил топган:
а) хизмат кўрсатиш билан билвосита боғлиқ (ўрта бўғиндаги раҳбар ходимларни қўшган ҳолда) ходимларга ҳисобланган меҳнат хақи ва ижтимоий суқурта ажратмалари;
б) ёрдамчи хизмат кўрсатувчи тармоклар ва бошқа хўжаликларнинг харажатлари;
в) хизмат кўрсатиш жараёнида бевосита сарфланган устама сарфлар.
Товар-моддий захираларнинг таннархига киртилмайдиган қуйидаги харажатлар (хизмат кўрсатишни қўшган ҳолда, ҳамма соҳаларга қўлланиладиган) мавжуд:
а) меъёрдан юқори бўлган (субъект томонидан ўрнатилган муқобил (оптимал) харажат меъёрларидан) материаллар, ишчи кучи ва бошқа режалаштириладиган ишлаб чиқариш сарфлари;
б) агар технологик жараёнда кўриб ўтилмаган бўлса, ишлаб чиқариш циклининг алоҳида босқичлари ўртасида товар-моддий заҳираларни сақлаш харажатлари;
в) маъмурий-бошқарув харажатлари;
г) реализация билан боғлиқ харажатлар.



Download 221 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish