Полвонов, Ж. Ражабов, А. Одилов ўзбекистон тарихи


Мустақиллик йилларида фан ва маданиятнинг ривожланиши



Download 0,81 Mb.
bet42/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#32131
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Муртазоева 2000 ўзбек тилида

Мустақиллик йилларида фан ва маданиятнинг ривожланиши
Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудудида қадимдан бошлаб айниқса астрономия, математика, тиббиёт, кимё, меъморчилик, маъданшунослик, фалсафа, мусиқа, тилшунослик, адабиётшунослик ривожланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон олимлари ота-боболари яратиб кетган илмий меросни чуқурроқ ўрганиб янада бойитдилар. Ўзбекистон олимлари ўз илмий асарлари ва кашфиётлари билан жаҳон илм-фани ва маданиятига муносиб ҳисса қўшдилар. Республикамизда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалик фанлари академияси, Давлат ва жамият қурилиши академияси, Банк-молия академияси, Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти, Ислом тадқиқотлари маркази ва бошқалар фаолият кўрсатмоқда. Нукус ва Самарқандда Ўзбекистон Реcпубликаси ФАнинг бўлимлари очилган. Илмий тадқиқот ишлари халқ хўжалигининг турли тармоқларида фаолият кўрсатадиган илмий тадқиқот институтлари, илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари, илмий марказлари, шунингдек, университетлар ва бошқа олий ўқув юртларида ҳам олиб борилади. Илмий кадрлар Фанлар академиялари тизимида ҳам, олий ўқув юртлари, халқ таълими тизимида ҳам тайёрланади. Фақат Олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги ўқув юртларида 600 дан зиёд фан докторлари ва деярли 6 мингга яқин фан номзодлари ўқитувчилик ва илмий фаолият билан шуғулланадилар.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг мамлакатда илм-фанга алоҳида эътибор берилди. Халқ хўжалиги ва маданий ҳаётнинг тобора ортиб бораётган талабларидан орқада қолаётган илмий тадқиқот институтлари тугатилди. Турмуш тақозо этган янги институтлар очилди. Республикамиз Вазирлар Маҳкамасининг 1995 й. 3 апрелидаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси ФАнинг янги Низоми тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 й. 8 июлдаги фармони ҳамда уни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг «Фанлар ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тадбирлари ва инновация фаолияти ҳақида»ги қарори мамлакатда фанни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга бўлди. Республика олимларини хорижий мамлакатларга тажриба оширишга юборишга алоҳида эътибор берилди. Илмий ечимларни ички ва ташқи бозорда тарғиб этиш ва тарқатиш, мақсадида ФА негизида «ЎзФАНТ» Республика илмий ишланмалари инновация тижорат маркази ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Олий аттестация комиссияси ташкил этилиши муносабати билан ФАнинг мавқеи ортди.
Ўзбек олимларининг фан-техника соҳасидаги ютуқлари нафақат Ўзбекистон балки жаҳон ҳамжамиятида ҳам тан олина бошланди ва кўпчилик олимларимиз давлатимиз мукофотларига сазовор бўлдилар ва хорижий давлатлар академияларига ҳақиқий ҳам фахрий аъзоликка сайландилар. Ўзбекистон Республикасининг Фанлар Академияси ал-Хоразмий номидаги, Заҳириддин Муҳаммад Бобир номидаги олтин медалларни таъсис этди. 1993 йилда Ўзбекистон Республикаси ФАнинг академиги Ҳ.Ф. Фозилов табиий ва техникавий фанлар соҳасида катта ютуқларга эришгани учун ал-Хоразмий номидаги Олтин медалнинг биринчи соҳиби бўлди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобир номидаги Олтин медаль биринчи бўлиб шу йили ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасида катта ютуқларга эришгани учун филология фанлари доктори Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси У.И. Каримовга насиб этди.
1992 йил октябр ойида эса геология минералогия фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси ФАнинг академиги И.Ҳ. Ҳамрабоев геология ва геофизика соҳасида эришган муваффақиятлари учун Ҳабиб Абдуллаев номидаги Олтин медалнинг биринчи соҳиби бўлди.
«Фан ва техникада ким ҳақиқатан ким?» деб номланган жаҳон фан ва техникасининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган энг буюк олимларнинг ҳаёти ва илмий фаолияти тўғрисидаги асосий маълумотларни ўз ичига олган қомусга Ўзбекистон Республикаси ФАнинг академиги П.Қ. Ҳабибуллаев киритилган. Ўзбек олими бу шарафга ўзининг қаттиқ ва юмшоқ жисмлар иссиқлик физикасининг катта муаммоларини, энергетиканинг физикавий-техникавий муаммоларини ишлаб чиққани учун муяссар бўлган.
Мустақиллик йилларида (1996) ФАнинг 40 га яқин илмий маркази ва тадқиқот лабораторияларида 48 академик 96 мухбир аъзо фаол меҳнат қилмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси ФА институтлари олимлари муассасалари олимлари билан ҳамкорликда илмий алоқаларни кенгайтириб бормоқдалар. Натижада, 1992 йил декабр ойида техника фанлари доктори Қ.Қ. Умаров, К.Э. Циолковский номидаги Космонавтика Халқаро Академиясининг аъзоси бўлди. У мазкур Халқаро Академиянинг аъзоси бўлган биринчи ўзбек олимидир. Шунингдек халқаро архитектура академиясининг Москва бўлимига Ўзбекистонлик М.С. Булатов, С.М. Сутягин, И.И. Ноткинлар, 1993 йилда Иордания Ислом Фанлар Академияси аъзолигига М.С. Салоҳиддинов, ЮНЕСКО Информация Халқаро академиясининг ҳақиқий аъзолигига 1994 йил октябрь ойида Худоёр Оллоёров, 1995 йил февраль ойида Азамат Шамсиев Нью-Йорк ФАнинг фахрий аъзолигига, экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги халқаро академиясининг ҳақиқий аъзолигига З.С. Салимов, А.А. Азамхўжаев, 1997 йил октябрида У. Тожихонов ва З. Зариповлар табиат ва жамият фанлари Халқаро академиясининг ҳақиқий аъзолигига, академик Э. Юсупов эса Туркия фанлар академияси ҳақиқий аъзолигига сайландилар. Булар Ўзбекистон фанининг халқаро миқёсда тан олинишининг яққол мисолидир. Юртбошимиз И.А. Каримов айтганларидек, ХХI асрда қуроли, қўшини кучли бўлган давлатгина эмас балки турли соҳалар бўйича кучли мутахассислари бўлган давлатгина қудратли давлат ҳисобланади. Зероки, ҳар бир халқ фан соҳасида катта ютуқларни қўлга киритган машҳур фарзандлари билан ҳам буюкдир.
Мустақиллик йилларида маданият соҳасида ҳам тубдан ўзгаришлар рўй берди. Бу аввало театр санъати, миллий мусиқа, меъморчилик, адабиёт соҳаларида яққол кўзга ташланади. 1991 йилда Фарғонада, 1993 й Хивада Давлат Қўғирчоқ театрлари иш бошлади. 1994 йилда Қашқадарё ва Наманган вилояти театрлари қошида қўғирчоқ гуруҳлари очилди. 1993 йил август ойида Тошкент шаҳрида иш бошлаган «Туркистон» саройи нафақат меъморчиликнинг ёрқин намунаси, балки саҳна гуруҳлари ва атоғли артистларнинг чиқишлари бўладиган даргоҳга айланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов «Туркистон» саройи очилиши маросимида нутқ сўзлаб, «Ушбу саройда халқимизниннг, шунингдек, жаҳон халқларининг, Марказий Осиё халқларининг анъанавий анжуманларини, санъат байрамларини ўтказишни ният қилганмиз. Бу кошона, иншоолло, миллатлар, эл-элатларнинг дўстлик биродалик, қалъасига айланди», – деган эди.
Республикада 36 та театр фаолият кўрсатмоқда. 1998 й 26 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг «Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди. Бу фармонга мувофиқ Ўзбекистон томоша санъатининг кўп асрлик анъаналарини ўрганиш, бойитиш ва тарғиб қилиш, театр санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, унинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизда маънавий-маърифий ислоҳотларни амалга оширишда театр арбобларининг фаол қатнашишини таъминлаш мақсадида «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этилди.
Ўзбекистонда мусиқа ва рақс санъатини ривожлантириш мақсадида «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси ташкил этилди. Унда мусиқа-рақс санъатини ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш масалалари кўзда тутилди.
Мустақиллик ўзбек бадиий адабиёти ривожида, адабиётшунослик фани тараққиётида ҳам янги босқични бошлаб берди. Асарлари зарарли, ўзлари миллатчи деб ноҳақ баҳоланган Чўлпон, Отажон Ҳошим, Вадуд Маҳмуд, Мунавварқори сингари миллатпарвар ёзувчи, маърифатпарварлар ижоди холисона ўрганила бошланди. Уларнинг асарлари чоп этилди, саҳна юзини кўрди.
Жадидчилик ҳаракатининг асл моҳиятини, адабий, маданий, сиёсий ҳаётдаги ўрнини рўйи-рост кўрсатиш бошланди. Бир вақтлар диний ва сарой адабиёти вакили деб ноҳақ қораланган Аҳмад Яссавий, Боғирғоний, Қаззолий, Ҳожа Аҳрор, Баҳоуддин Нақшбанд, Ҳусайн Бойқаро, Феруз сингари буюк шоир ва мутафаккирлар ҳаёти ва ижоди ўрганилиб, асарлари халққа қайтарилди.
А. Навоийнинг юксак инсоний ғояларни диний манбалар асосида ёритувчи «Муножот» «Арбаъин» «Тарихи анбиё ва ҳукамо» («Пайғамбарлар ва ҳокимлар ҳақида») каби асарлари нашрдан чиқди. Мустақиллик шарофати боис мўътабар Қуръон ва ҳадислар чоп этилди. Истеъдодли олим Ҳамидулла Караматовнинг «Қуръон ва ўзбек адабиёти» номли китоби нашр этилди. Айтиш мумкинки, бундай асарларнинг халқимиз қўлига етиб бориши бутунлай янги, соғлом, соф миллий ғояларимизнинг, мақсад ва интилишларимизнинг сифат даражасини белгилайди. Мазкур тадқиқот ва унга ўхшаган бошқа асарлар миллий истиқлол мафкурасининг тантанасини кўрсатади.
Атоғли олим Б.Б. Аҳмедовнинг «Амир Темур», Т.Маликнинг «Шайтанат» романлари, Э. Воҳидов, О. Матжон, О. Ҳожиева, Х. Султонов, А. Суюн, Й. Эшбек, Ҳ. Дўстмуҳаммад, Ш. Салимова сингари шоир ва адибларнинг бадиий баркамол, ғоявий етук асарлари туфайли ўзбек миллий истиқлол адабиёти шаклланди.
Шарқ ва Қарб меъморчилиги уйғунлашган бинолар юртимиз пойтахти ва вилоят марказларида қад кўтариб шаҳарларимиз ҳуснига ҳусн қўшмоқда Миллий банк, меҳмонхона бинолари, бозорлар қурилиши, кўприклар ва йўллар, спорт саройлари ҳамда маданият ва истироҳат боғларининг бунёд этилиши бунинг ёрқин мисолидир. Ҳайкалтарошлик, амалий безак санъати, тасвирий санъат, рақс, кино санъатларида ҳам анъанавий ва замонавий усуллар уйғунлашиб етук асарлар яратилди ва яратилмоқда.
Хуллас, Мустақиллик йилларида фан ва маданият соҳасида ҳукуматимиз раҳбарлигида ва ҳомийлигида қисқа 9 йил мобайнида улкан ютуқлар қўлга киритилди.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish