1988 йил – Банк 1 январ 1988 йилда Агропромбанк УзССР номи остида республика бўйлаб 155 та филиаллар тизимига эга банк ЎзССР Давлат банкининг бошқармаси сифатида ташкил этилди.
1990 йил – 18.07.1990 йилдаги СССР Вазирлар Маҳкамасининг №703 сонли қарорига асосан Агропромбанка СССР тизимидан ажралиб чиққан ҳолда мустақил ёпиқ акционерлик жамияти сифатида янги Ўзбек акционерлик тижорат банк "Узагропромбанк" ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
1993 йил – мамлакатимизда биринчи марта "Узагропромбанк" томонидан Туркия "Зироат Банки" билан биргаликда "ЎТ Банк - Ўзбекистон – Туркия қўшма банки таъсис этилди.
1994 йил - "Узагропромбанк"и биринчи марта номинал қиймати минг сўмлик бўлган 100 млн. сўмлик акцияларини чиқарилди.
1995 йил – 27.07.1995 йилдаги СССР Вазирлар Маҳкамасининг №294 сонли қарорига асосан ёпиқ акционерлик тижорат банки "Узагропромбанк" асосида янги очиқ акциянерлик тижорат банки “Агробанк” ташкил этилди.
1997 йил - "Пахта Банк" SWIFT жаҳон банклараро молиявий телекоммуникациялар ҳамжамияти аъзолигига қабул қилинди
1998 йил – ОАТБ "Пахта Банк" Осиё тинч Океани қишлоқ хўжалигини кредитлаш Ассоциацияси (АПРАКА)га аъзо бўлди
1999 год - "Пахта Банк" қишлоқ хўжалигини кредитлаш Халқаро Конфедерацияси (КИКА)нинг тенг ҳуқуқли аъзолигига киритилди.
2000 йил – Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредит линиясини жалб этиш бўйича битим имзоланди.
2001 год - "Пахта Банк"нинг биринчи пластик карточкаси жорий қилинди.
2001 йил - Хитой Халқ Республикаси Эксим Банкининг кредит линияси очилди.
2003,2004,2007,2008,2009 йиллари – Британиянинг «FT Business Financial times» газетаси ва «The Banker» журнали фикрига биноан банк Узбекистан Республикасида “Йил Банки” сифитада тан олинди.
2007 йил - “Пахтабанк” Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари ичида биринчи бўлиб Fitch Ratings халқаро рейтинг компаниясининг тўлиқ халқаро рейтингини олишга муваффақ бўлди. 2008 йил - Аҳолининг омонатларини жалб қилиш бўйича банклараро танловда “Энг яхши эмитент банк” номинацияси бўйича Пахтабанк 1-ўрин соҳиби бўлди ҳамда “Қишлоқ жойларда жойлашган аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши банк филиали” номинацияси бўйича ОАТБ “Пахтабанк”нинг Чуст филиали 1 ўрин соҳибига айланди ҳамда диплом ва бош соврин “Дамас” автомобили билан тақдирланди.
2009 йил - 30.03.2009 йилдаги Президентнинг №ПП-1084 сонли қарорига асосан ОАТБ "Пахта Банк" асосида очиқ акционерлик тижорат банки “Агробанк” ташкил этилди.
2010 йил - Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун Ислом хусусий секторни ривожлантириш ассоциациясининг 5 млн.АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилди ва лойиҳаларни молиялаштириш бошланди.
2013 йил -Туркиянинг Зироат банкидан 5 млн.АҚШ доллари миқдорида кредит линия маблағлари жалб қилиниши бўйича шартнома имзоланди.