Полвонов, Ж. Ражабов, А. Одилов ўзбекистон тарихи


Фашизмни тор-мор келтиришда Ўзбекистон халқларининг қўшган ҳиссаси



Download 0,81 Mb.
bet34/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#32131
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   47
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Муртазоева 2000 ўзбек тилида

Фашизмни тор-мор келтиришда Ўзбекистон халқларининг қўшган ҳиссаси
1939 йилда бошланган иккинчи жаҳон уруши сабабли вужудга келган халқаро вазиятга СССР билан бирга Ўзбекистон ҳам тортилди. Халқимизнинг ботир фарзандлари «кичик урушлар» деб ном олган Хальхинголь, Ўасан кўли, Финляндия урушларида иштирок этганлар.
1941 йил 22 июнь куни гитлерчилар Германиясининг СССРга тўсатдан қилган ҳужуми ўзбек халқининг ҳам тинчини бузиб, қалбини нафратга тўлдирди. Ўтказилган митинг ва йиҚилишларда ариза берган кўнгиллилар сони дастлабки ойлардаёқ 32 мингдан кўпроқни ташкил этди.
Фронт орқасини мустаҳкамлаш, халқ хўжалигини қайта қуриб, ҳарбий изга тушириш мамлакатни ягона ҳарбий лагерга айлантиришга доир умумий дастурнинг энг муҳим таркибий қисми бўлди. Бу дастурни амалга оширишда Ўзбекистон қизил Армиянинг фронт орқасидаги мустаҳкам базасига айланди. Ўзбекистон Қарбдан келтирилган 100тадан ортиқ корхоналарни қабул қилиб олди ва бу заводлар халқимизнинг фидокорона меҳнати билан қисқа вақт ичида маҳсулот бера бошлади. «Ростсельмаш», «Краснўй Аксой», «Москва», «Подъемник» ва «Электростанок» заводлари шулар жумласидандир. «Ташсель-маш» заводи, Чирчиқ электрокимё заводи ва бошқа республика саноати корхоналари ҳам фронт эҳтиёжи учун ишлай бошлади.
Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикалари аҳолиси ва моддий ресурсларини сафарбар қилиш ва жанговар тайёр ҳолга келтиришда Ўрта Осиё ҳарбий округи муҳим рол ўйнади. Бир ярим йил ичида бу округ 109 қўшилма тузди. Ўзбекистон меҳнаткашлари миллий ҳарбий қўшилма тузиш ташаббуси билан чиқдилар. 1941 йил ноябридан 1942 йил мартигача Ўзбекистонда 14 та миллий бригада, жумладан, 9 та алоҳида ўқчи бригада, 5та отлиқ дивизия тузилди. Уруш йилларида бир миллион тўрт юз минг ўзбекистонликлар фронтларда жанг қилдилар. Улардан тўрт юз эллик минг киши қайтиб келмаган. Урушнинг дастлабки кунларида Республика мудофаа фондига 30 млн. сўм миқдорида пул тўпланди. Жисқа вақт ичида Ўзбекистон халқ хўжалиги ҳарбий изга ўтказилди. Бутун халқ, жамиийки моддий ресурслар ватан ҳимоясига сарф қилинди.
Собир Раҳимов, Мамадали Топиволдиев, Р. Абзалов, О. Раҳимов, Халлоқ Аминов, Жўчқор Турдиев, Назар Ражабов каби ўзбекистонликлар жанговор жасоратлари учун Совет Иттифоқи Жаҳрамони унвонига сазовор бўлган бўлсалар, бутун Ўзбекистон аҳли халқ хўжалиги меҳнат фронтида юксак жасорат намуналарини кўрсатдилар. 280 дан ортиқ ўзбекистонликлар фронтдаги жасоратлари учун Совет Иттифоқи Жаҳрамони унвонига, минглаб жангчиларимиз эса уруш йиллари таъсис этилган орден ва медалларга ўз жасурликлари сабабли сазовор бўлдилар.
Мамлакатнинг турли районларидан кўчириб келтирилган аҳолини Ўзбекистонда ҳурмат-эътибор ва Қамхўрлик билан кутиб олинди. Бу ерга бир миллионга яқин одам, жумладан, 200.000 бола кўчириб келтирилди. Ўзбекистонда улар бошпана ва меҳр топишди. Уларга 135 минг квадрат метрдан кўпроқ турар жой берилди, уларни ишга жойлаштириш юзасидан доимий иш олиб борилди. Ўзбекистон аҳолиси ўзининг сўнгги бурда нонини, кийим-кечагини, турар жойини кўчиб келганлар билан биргаликда баҳам кўрди. 15 нафар етим болани фарзандликка олган Шомаҳмудовлар оиласининг номи бутун жаҳонга маълум. Бу халқлар дўстлигининг буюк намунаси бўлиб, халқларни бир-бирига яқинлаштирса-да, бу йилларда миллий сиёсатда кечириб бўлмайдиган хатоларга ҳам йўл қўйилди. 1943-44 йилларда қалмиқлар, қрим татарлар, чеченлар, ингушлар, немислар, қорачойлар, месхети турклари ўзларининг тарихий ватани ва доимий жойларидан мамлакатнинг шарқий районларига кўчириб юборилди. Ўзбекистонга 15 мингдан ортиқ қрим татарлар, 175 минг чеченлар, 157 минг ингушлар ва бошқа халқлар кўчириб келтирилди. Уруш йилларида ва ундан кейин омон қолган ҳарбий асирларнинг ҳам аҳволи оғир кечди.
Маъмурий буйруқбозлик тизимининг уруш йилларидаги хунук кўринишларидан бири «талафотлар билан ҳисоблашиб ўтирмай, ҳар қандай қилиб бўлса ҳам ҳарбий мақсадларга эришиш зарур» деган принцип бўлди. ўалаба ниҳоятда қимматга тушди. Совет кишиларининг 27 миллионга яқин нафари урушнинг алангаю оташида ҳалок бўлди. 18 миллиондан ортиқроқ жангчилар ярадор бўлдилар. Уларнинг кўпчилиги меҳнат қоби-лиятларини йўқотиб, ногирон бўлиб қолишди.
Юртбошимиз айтиб ўтганларидек, бу уруш кимлар томонидан қандай мақсадларда, қаерларда бўлиб ўтганлигидан қатъи назар, унда ўзбекистонликлар қатнашиб, ўз оиласи, бола-чақаси, ота-онаси, муборак заминни ҳимоя қилдилар. Уларнинг жасорати эса ҳеч қачон унутилмайди.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish