Полвонов, Ж. Ражабов, А. Одилов ўзбекистон тарихи


Ўлкамиз ҳудудларида дастлабки шаҳарсозлик маданияти



Download 0,81 Mb.
bet11/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#32131
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   47
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Муртазоева 2000 ўзбек тилида

Ўлкамиз ҳудудларида дастлабки шаҳарсозлик маданияти
Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, илк шаҳарларнинг пайдо бўлиши дастлабки давлатчилик шаклланишида энг муҳим ва асосий омил бўлиб, бу иккала жараён узвий боғлиқ ҳолда кечган.
Маълумки, мил. авв. II минг йилликка келиб қадимги Ўзбекистоннинг деҳқончилик воҳаларида ўтроқ қабилалар ривожланиб, аҳолининг алоҳида жойлашув тизими шаклланади. Аҳолининг алоҳида жойлашув манзилгоҳларидаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар-ўтроқ деҳқончиликнинг ривожланиши, аҳоли зичлигининг юқори даражаси, ҳунармандчиликнинг тараққий этиши, ижтимоий табақаланиш ва бошқарув тизимининг мураккаблашиб бориши, ўзаро алмашинув, савдо-сотиқ ва маданий алоқаларининг кучайиши ҳамда ҳарбий-сиёсий вазият Ўзбекистон ҳудудларида дастлабки шаҳарларнинг пайдо бўлишида асосий омиллардан ҳисобланади.
Жамият ҳаётида содир бўлган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар мил. авв. III минг йилликнинг охири-II минг йилликнинг бошларига келиб, Ўрта Осиё ҳудудларида дастлабки шаҳарларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Шаҳар маданиятининг шаклланиши ҳам худди жамият тараққиётида бўлгани каби узлуксиз тараққиёт йўли билан ривожланган. Бу қонуниятга кўра шаҳарсозлик маданиятининг шаклланиши, узоқ, босқичма-босқич даврларни босиб ўтган. Мил. авв. II минг йилликка оид Ўрта Осиёдаги Жарқўтон, Сополли, Дашли, Гонур, Намозгоҳ, Олтинтепа, Улуғтепа кабиларда илк шаҳарсозлик маданиятининг шаклланиши ва ривожланиши учун қуйидаги омиллар муҳим аҳамиятга эга бўлди:

  1. аҳолининг ўтроқ деҳқончиликка ўтиши ва кенг воҳалар бўйлаб ёйилиши;

  2. ҳунармандчиликнинг ривожланиши ва айрим соҳаларга ихтисослашиши;

  3. қадимги савдо йўлларининг ривожланиши натижасида иқтисодий ва маданий алоқалар ҳамда савдо-сотиқнинг тараққий этиши;

  4. табиий-географик ҳамда ҳарбий-стратегик шарт-шароитлар.

Шаҳар маданияти даставвал Ўзбекистоннинг жанубида, Сурхондарё ҳудудида шаклланди, сўнгра эса шимолга Сўғд (Жашқадарё, Самарқанд, Бухоро), Хоразм, Шош ва Фарғона ҳудудларига тарқалди. Бу — айнан юртлар ва халқлар тараққиётидаги нотекислик каби тарихий қонуниятга зид эмас.
Кўп сонли археологик топилмаларнинг далолат беришича, Ўзбекистондаги айрим кўҳна шаҳарларнинг ёши 2700-3000 йилдан кам эмас. Уларга Афросиёб (Самарқанд), Жизилтепа (Сурхондарё), Узунқир, ЕрқўрҚон (Жашқадарё) кабилар киради. Жадимги шаҳарлар — тарихий ривожланишдаги урбанистик жараёнда муҳим аҳамиятга эга бўлган жамият тараққиётининг ижтимоий асоси ҳисобланади. Фикримизча, шаҳарлар тарихини ўрганиш жараёнида даставвал, энг қадимги шаҳарлар шаклланиши ва ривожланиши; аниқ ҳудудлар ва вилоятлардаги тарихий-маданий шарт-шароитнинг таъсири; экологик-географик, ижтимоий, иқтисодий ва демографик муҳитларнинг даражаси ва таъсир доираси; шаҳарларнинг вазифаси; қадимги шаҳар марказларининг тарихий-маданий жараёнлардаги ўрни ва аҳамияти масалаларига кенг эътибор қаратиш лозим.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish