Полиплоидия ва гетЕроплоидия


Маҳсулдор аллополиплоидлар олиш



Download 47,28 Kb.
bet4/10
Sana30.06.2022
Hajmi47,28 Kb.
#719854
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Полиплоидия ва гетероплоидия

Маҳсулдор аллополиплоидлар олиш. Амфиплоидлар олиш, дурагайлаш ва дурагайларда хромосомалар сонини икки марта кўпайтириш йўли билан янги констант формаларни олиш имконини берди. Аллополиплоидлар, жумладан, амфидиплоидлар олишда ва улардан фойдаланиш соҳасида генетик олимлардан Г.Д.Карпеченко, М.С.Навашин ва Б.Л.Астауровларнинг хизматлари катта. Г.Д.Карпеченко ва М.С.Навашин биринчи марта ўсимликларда амфидиплоидлар олган бўлса, Б.Л.Астауров тут ипак қуртининг (Bombyx mori x Bomdyx mandarina) турларини чатиштириш орқали ана шундай амфидиплоидларни олди.
Янги формаларни олишнинг классик мисолларидан бири бу Г.Д.Карпеченко томонидан ХХ асрнинг 20-йиллар бошларида турпни (Raphanus sativus) карам (Brassica oleracea) билан чатиштириш орқали олинган туркумлараро маҳсулдор дурагайларнинг олиниши ҳисобланади. Бу ҳар икки тур 18та диплоид сондаги хромосомаларга эга. Турп карам билан чатиштирилганда жуда кучли ривожланган дурагай ўсимлик олинган. Бу ўсимлик ҳужайралари бошланғич ўсимликлар каби диплоид тўпламдан иборат 18 та хромосомага эга бўлган. Уларнинг 9 таси турп R.sativus ва 9 таси карам B.oleracea нинг хромосомаси бўлган. Дурагай ўсимлик қийғос гуллаган бўлса ҳам уруғ тугмаган, чунки мейоз нотўғри кечган. Бу дурагай ўсимликлардан ҳосил бўлган гаметалар турли сондаги (0 дан 18 тагача) хромосомаларга эга бўлган ва улар ҳаётчан бўлмаган. Аммо айрим эркак ва урғочи жинсий ҳужайралар ҳар икки турга хос хромосомаларнинг 9R+9B тўпламига эга бўлган. Бундай диплоид жинсий ҳужайраларнинг ўзаро қўшилишидан уруғ ҳосил бўлган ва улардан туркумлараро маҳсулдор (9R+9R)+(9B+9B) аллотетраплоид ўсимликлар ҳосил бўлган. Бундай ўсимлик ҳар икки турнинг белгиларини ўзида мужассамлаштирган ҳолда турғун ва маҳсулдор бўлган, унинг соматик ҳужайраларида 36 тадан хромосомалар бўлиб, унинг 18 таси турпга ва 18 таси карамга тегишли бўлган. Иккита тур геномларининг қўшилишидан ҳосил бўлган бу янги ўсимлик турпкарам (Raphanobrassica) дурагайи деб аталди. Турпкарам дурагай ўсимлиги ва унинг дуккаги 103-расмда (иловада) кўрсатилган. Бу ўсимликда дуккак кўриниши комбинирланган ҳолатда, яъни дуккак меванинг юқори қисми турп ва пастки асос қисми эса карам дуккагига ўхшаш бўлган.
Турпкарам дурагай ўсимлигида гаметогенез жараёнида баъзан турли хилдаги гаметалар – диплоид (9R+9B), тетраплоид (18R+18B) каби гаметалар ҳосил бўлади. Бундай гаметалар бошланғич формалар бирининг нормал гаметаси билан қўшилса ёки турпкарам тетраплоид гаметалари билан қўшилса, соматик ҳужайраларида ҳар хил хромосомалар тўплами бўлган формалар ҳосил бўлади (9R+9R)+(9B+9B) - тетраплоидлар, (18R+18B)+9R - пентаплоидлар, (18R+18B)+(18R+18B) - октаплоидлар.
Шуни таъкидлаш керакки, аллополиплоидларда белгиларнинг фенотипда ривожланишига хромосомалар тўпламларининг қандай нисбатдалиги ҳам таъсир қилиши мумкин. Аллополиплоидлар бошқа ўсимликларда ҳам, масалан, тамаки ўсимлигида ҳам олинган. Тамакининг диплоид турларида хромосомалар тўплами 2n=24 бўлса, тетраплоид турида 2n=48 га тенг. Бу турларнинг қўшилишидан ҳосил бўлган аллогексаплоидда хромосомалар тўплами 2n=72 га тенг. Ҳозиргача кўплаб бошқа ўсимликларда ҳам аллополиплоидлар олинган. Экспериментал тажрибалар полиплоид қаторлар табиатда турларнинг ўзаро чатишишлари натижасида ва кейинчалик ота-она хромосомалар тўпламининг мартага ортиши туфайли келиб чиққанлигини кўрсатади. Табиатда мавжуд айрим турларни ресинтез қилиш йўли билан ҳам олиш мумкинлиги исбот этилган.
Буғдой, ғўза, кўпгина мевали дарахтлар айрим турларининг шундай йўл билан келиб чиққанлиги аниқланган. Қуйида шулар устида тўхталиб ўтамиз. Ўсимликларнинг аллополиплоид турлари беқиёс бой ирсий ахборотга эга бўлади. Чунки уларнинг генотипидаги генлар сони ва улар функциясининг ҳар хиллиги қуйидаги иккита муҳим босқичда амалга ошириладиган генетик ва цитогенетик тадбирлар натижасида кўпаяди, бойийди:
1) Ўзаро генетик узоқ бўлган ўсимлик турларини ўзаро чатиштириб олинган дурагайда ота-она турлари генотипидаги генлар бирлашиб F1 генотипи бой генетик ахборотга эга бўлади;
2) Турлараро дурагайлаш натижасида олинган F1 авлоди наслсиз бўлади. Уларнинг хромосомалар сони аллополиплоидия методи билан икки ҳисса кўпайтирилиб аллополиплоид ўсимликлар олинади. Бундай ўсимликларда насл бериш қобилияти тикланади, ҳаётчанлик, маҳсул-дорлик ва ҳар қандай шароитга мосланиш хусусиятлари намоён бўлади.
Шундай қилиб, жамланган ота-она турларининг генетик ахбороти аллополиплоидия натижасида икки ҳисса кўпаяди. Оқибатда улар бойити-лган ирсиятга эга бўладилар. Шунинг учун аллополиплоидия дурагайлар-даги гетерозис ҳодисасини уларнинг авлодлариаро сақлаб қолишнинг муҳим генетик методидир.
Юқорида баён этилган сабабларга биноан ўсимликларнинг аллополи-плоид турлари табиий шароитда, ҳатто экологик ноқулай муҳитда ҳам кенг тарқалган бўлади. Ўсимликларнинг сунъий шароитда экиб ўстириладиган аллополиплоид турлари ҳам дунё ўсимликшунослигининг асосий майдон-ларини эгаллайди. Чунки улар ҳосилдор, юқори сифатли маҳсулот берувчи агроэкологик технология тадбирларига мослашган бўладилар. Академик П.М.Жуковский бу масала ҳақида шундай деган эди: «Инсоният, асосан аллополиплоид маданий ўсимликларнинг маҳсулоти ҳисобига овқатланади ва кийинади».
Маданий ўсимликларда аллополиплоидиянинг қанчалик муҳим ўрин эгаллаганини буғдой (Triticum L.) ва ғўза (Gossypium L.) туркумларидаги турлар ичидаги полиплоид қаторлар ва уларнинг келиб чиқишидаги генетик ва цитогенетик жараёнлари билан танишамиз.
Triticum L. туркумидаги турлар орасида қуйидаги полиплоид қатор борлиги аниқланди:
1) Диплоид тур - Triticum monococcum 2n=14 (2х), геном АА.
2) Тетраплоид тур - Triticum durum 2n=28 (4x), геном ААВВ.
3) Гексаплоид тур - Triticum aestivum 2n=42 (6x), геном ААВВDD.
Triticum туркумидаги полиплоид қаторни ташкил этувчи турларнинг келиб чиқишининг генетик ва цитогенетик асосини қуйидаги схемада келтирамиз:

Download 47,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish