Археоциатлар типи - Археоциатлар типи
- Археоциатлар қуйи ва ўрта кембрий даврларда саёз денгизларда якка – якка ёки колония бўлиб яшаган ҳайвонлардир. Танаси юмшоқ қисмларнинг тузилиши маълум эмас. Уларнинг фақат оҳак склети сақланиб қолган бўлиб, унинг тузилиш вояга етган археоциат субстратга ёпишиб, ўтроқ ҳаёт кечирирганлигидан далолат беради. Археоциатларнинг оҳак склети сертешик, энг содда шаклларда девори бир қават. Юксак даражада ривожланган шаклларнинг склети қўш деворли бир – бирига кириб турадиган ички ва ташқи девори тешикли бўлиб,одатда ички деворидаги тешиклар йирик.
Деворлар орасидаги интерваллюм деб аталадиган бўшлиқ вертикал тўсиқлар септалар билан бўлинган ёки турли склет ҳосилалари билан тўлган бўлади. Склетнинг пастки қисми пуфаксимон оҳак парда – пуфакли тўқима билан тўла бўлади. - Деворлар орасидаги интерваллюм деб аталадиган бўшлиқ вертикал тўсиқлар септалар билан бўлинган ёки турли склет ҳосилалари билан тўлган бўлади. Склетнинг пастки қисми пуфаксимон оҳак парда – пуфакли тўқима билан тўла бўлади.
- Якка ҳолда яшайдиган кўпчилик археоциатларнинг склети тўнтарилган конус ёки коса шаклидадир. Колониялар склети ката, сершох бўлиб, цилиндрсимон алоҳида – алоҳида найчалардан тузилган.
- Археоциатлар склетининг тузилишига кўра булутларга ва моржонларга бир мунча ўхшаб кетади.
Октогенези. Археоциатлар куртакланиш йўли билан кўпаядиган, жинсий йўл билан кўпайган бўлиши ҳам мумкин. Археоциатларнинг личинкалари планктон ҳолда яшаган бўлса керак, чунки уларнинг географик жиҳатдан кенг тарқалганлигини фақат шу билан тушунтириш мумкин. Улар етук организм даражасига етгач кейин субстратга ёпишиб яшаган. Деворлари сони билан, интерваллюмнинг тузилишига қараб, ички бўшлиғининг шаклига қараб системаларга ажратилган ҳозирги кунда археоциатлар 2 та синфга бўлинади. Regulare – тўғри ва Jrregulares – нотўғри археоциатлар. - Октогенези. Археоциатлар куртакланиш йўли билан кўпаядиган, жинсий йўл билан кўпайган бўлиши ҳам мумкин. Археоциатларнинг личинкалари планктон ҳолда яшаган бўлса керак, чунки уларнинг географик жиҳатдан кенг тарқалганлигини фақат шу билан тушунтириш мумкин. Улар етук организм даражасига етгач кейин субстратга ёпишиб яшаган. Деворлари сони билан, интерваллюмнинг тузилишига қараб, ички бўшлиғининг шаклига қараб системаларга ажратилган ҳозирги кунда археоциатлар 2 та синфга бўлинади. Regulare – тўғри ва Jrregulares – нотўғри археоциатлар.
Тўғри археоциатлар синфи. Regulare - Тўғри археоциатлар синфи. Regulare
- (лат. regulares — тўғри)
- Тўғри археоциатлар синфи ўз ичига қуйи, балки ўрта кембрий даврида яшаган бир деворли ва икки деворли археоциатларни ўз ичига олади.Бир деворли археоциатларга кубиксимон оғиз тешикли қопқоқ билан ёпилган, ички бўшлиғи склет элементларидан бўш бўлган якка ва колония ҳолда яшовчи шакллар киради. +уйи кембрийда яшаган.Икки деворли археоциатларга цилиндир симон, ёки конуссимон, кўринишдаги якка ва колония ҳолда яшовчи шакиллари киради. +уйи ва ўрта кембрийда яшаган.
- Нотўғри археоциатлар синфи Irregulares
- (лат. irregulares — нотўғри)
- Бу синфга тўғри археоциатлардан мураккаброқ тузилган бир ёки икки деворли археоциатлар киради. Бир деворли археоциатлар якка ҳолда яшовчи, ички бўшлиғи ҳар хил скелет эхлементлари Билан тўлган: пуфакли тўқима, стерженли, фолия ва табулалар. +уйи кембрий.
- Икки деворли археоциатлар интерваллюмининг тузилишига кўра учта группага бўлинади: стерженли, тешикли ва трубкасимон. Баъзи бўшлиқЛар ҳам скелет элементлари билан тўлган бўлади
- ҳаёт тарзи ва яшаш шароитлари
- Археоциатлар кубокининг пастки қисми билан ёпишиб ҳаёт кечирган ҳайвонлардир. Ёпишиш, ўсиш пошнаси ёки илдизсимон ўсимталар ёрдамида амалга оширилган. Баъзи ҳолда кубоклари ёнбошлаб ётади. Уларни кўпайишда личинка ҳосил бўлиб аввал сузиб юрган, сўнгра етилгач денгиз тубига ўтириб ҳаёт кечира бошлаган. Уларнинг кўпайишида температура, шўрлик, яшаш чуқурлиги ва субстрактнинг мавжудлиги муҳим омил бўлиб хизмат қилган. Археоциатларнинг кенг тарқалиши у ерда оҳактошларнинг ҳосил бўлиши учун хизмат қилган. Бу оҳактошлар метаморфик ўзгарган бўлиб, ҳозир безаш ишларида, қурилишда кенг қўлланилмоқда.
Геологик аҳамияти - Геологик аҳамияти
- Археоциатлар қуйи кембрийни стратиграфияси учун муҳим роль ўйнайди. Археоциатларнинг кенг тарқалганлиги ва риф ҳосил қилганлиги учун денгиз билан қруқлик чегарасини қайта тиклашда ёрдам беради, ҳамда қуйи кембрийда иқлимий зоналарни ажратишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |