2.19 – расм. Англия шахарларида пиёдалар йўлаги тагида ер ости муҳандислик тармоқларини жойлаштириш усули
1 - электр кабели; 2 - газ тармоғи; 3 - ичимлик сув қувури; 4 - телефон коллектори; 5 - ташқи ёритишнинг таянч ускунаси.
Бу мамлакатнинг шаҳарсозлик тартиб қоидалари бўйича ер ости муҳандислик тармоқларини ўрнатиш тартиби қурилиш чизиғидан кўчанинг ўқига қараб қуйидагича амалга оширилади: электр кабеллари, газ қувурлари, ичимлик сув қувурлари ва алоқа кабеллари. Оқова сув тармоғи эса кўчанинг катта қисми тагида жойлаштирилади. Умумшаҳар миқёсида хизмат қиладиган қувурлар силсиласи: сув, газ ва иссиқлик таъминоти кўчанинг қатнови қисмида тагида жойлаштирилади. Ер ости муҳандислик тармоқларини коллектор тонеллларида жойлаштириш Лондон, Гласко, Эденбург, Аберден ва бошқа шаҳарларда жуда яхши ривожланган.
Японияда кўчаларнинг ўта торлиги ва ер нархининг ҳаддан ташқари қимматлиги талабларидан келиб чиққан ҳолда ер таги фазосида муҳандислик тармоқларини жойлаштириш талаблари Европа шаҳарларидан иктисодий нуқтаи - назардан катта фарқ қилади. «Токио кўчаларида ер ости иншоотларини жойлаштиришнинг шакллар стандарти»да кўчанинг кўндаланг кесимининг эни 3 метрдан 44 метргача белгиланган. (2.20-расм).
2.20–расм. Токио кўчалари тагида ер ости муҳандислик тармоқларини жойлаштирилиши.
Америка Қўшма Штатларида ер ости муҳандислик тармоқларини жойлаштириш бўйича умумдавлат меъёрлари ва стандартларида кўплаб эркинликлар берилган. Унинг сабаби бу мамлакат шаҳарлари ҳудуди жиҳатидан катталиги ва шаклланишидан маҳобатли бино ва иншоотларнинг ўрни алоҳида касб этади. Худди шундай усуллардан бири Бостон шаҳридаги 11 метрлик кўча энида жойлашган коммуникацияларнинг жойлашиш шакли 2.21 - расмда кўрсатилган. Бунда қувурлар силсиласи ва кабеллар кўчанинг транспорт қатнови қисмида жойлаштирилади.
2.21 – расм. Бостон кўчасининг кўндаланг кесимида ер ости муҳандислик тармоқларини намунавий равишда жойлашиши
1 – телефон коллектори; 2 – газ тармоғи; 3 – оқова сув тармоғи; 4 – ичимлик сув тармоғи; 5 – юкори кучланишли кабел
Кўриниб турибдики, янги ер ости муҳандислик тармоқларини қадимги кўчаларда жойлаштиришда «Ким биринчи бўлиб келса, шу биринчи биринчи ковлайди» тамойили бўйича иш олиб борилган. Америка шаҳарларининг ер ости хужалигини қайта таъмирлашни режа асосида олиб борилишини фақатгина Нью-Йорк, Чикаго, Бетройд ва бошқа шаҳарларда кўриш мумкин. Америка шаҳарларининг ҳар бирида ер ости муҳандислик тармоқларини турлича усулда жойлаштириш амалга оширилганлигига қарамасдан уларни умумий бир тартибда жойлаштириш тамойиллари белгилаб қўйилган. Ушбу меъёрий ҳужжат асосида 20-25-30 м энига эга бўлган янги қурилаётган шаҳарнинг ҳудудларидаги кўчаларда ва уларнинг келажакдаги ривожланишини инобатга олиб ер ости муҳандислик тармоқларини жойлаштириш тартиби 2.22 - расмда кўрсатилган.
Шаҳарнинг қадимдан шаклланган ҳудудларида ер ости муҳандислик тармоқларини жойлаштиришда муаммоларни мукаммал ҳал қилишда қуйидаги тадбирларни инобатга олиш қаттиқ талаб қилинади:
1. Ер ости муҳандислик тармоқларини умумий коллектор тонелларида биргаликда амалга ошириш (2.23-расм);
2. Умумшаҳар миқёсига эга бўлган барча турдаги ер ости муҳандислик тармоқларини шаҳарнинг асосий кўчалари тагидан эмас, балки маҳаллий кўчалар тагидан ўтказиш;
3. Кўча кўндаланг кесимида муҳандислик тармоқларини жойшатиришда транспорт ҳаракатига таъсир этишни имконияти борича камайтириш, масалан, бир тармоқдаги қувурни жойлаштириш ишлари кўча қатнов қисмининг фақатгина битта йўлаги бўйича олиб борилиши талаб қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |