2.17 – расм. Германия федератив республикасидаги тоннел
2.18 – Франция республикасидаги тоннел
1 – кабеллар (8 дона); 2 – d = 3.5 м газ қувури; 3 – оқова сув тармоғи; 4 – d = 3 м ичимлик сув тармоғи; 5 – d = 4 м ичимлик сув тармоғи; 6 – электр ёритиш тармоғи; 7 – якка темир йўлак.
Франция шаҳарларида кўчанинг кўндаланг кесимида ер ости фазосидан фойдаланишда тежамкорлик биринчи ўринга қўйилган. Бунда юқори ва паст кўчланишли электр кабеллари орасидаги масофа 0.2 м, электр кабеллари билан газ 0.3 м бўлиши белгилаб қўйилган. Айниқса, ер ости муҳандислик тармоқларини умумий коллекторларда жойлаштириш жуда яхши йўлга қўйилган. Коллекторларга имкониятлар топилмаган ҳолатлардагина умумий ер ости муҳандислик тармоқларини жойлаштириш қўлланилган. Якка ҳандакда жойлаштириш усули бу мамлакатда қўлланилмаган. Коллекторлар ва коллектор тонеллари асосан кўча бўйлаб жойлаштирилган. Мутахассислар тарафидан хизматни сифатли олиб борилиши мақсадида кўчаларнинг ҳар бир кесишмасида кўча тагидаги коллекторлар тўғрисида маълумот берувчи махсус кўрсаткичлар ўрнатилган. (2.18-расм). Парижда қўлланилган коллекторларда ичимлик ва техникада фойдаланиладиган сувлар учун тақсимловчи қувурлар, телефон ва телеграф кабеллари, сиқилган ҳаво қувурлари, кучли босим билан ишлайдиган қувурлар, бошқарув ва кўча ҳаракатини тартибга солишни амалга оширувчи сигнал кабеллари жойлаштирилади. Француз тонелларининг кесими бўйича технологик хусусияти шундан келиб чиқадики, уларда газ қувурлари билан кучланишли кабеллар биргаликда жойлаштирилмайди. Агарда тонелда газ қувури жойлашган бўлса, қуйидаги хавфсизлик тадбирларини олиб бориш кўзда тутилади: ҳаво алмашинувини таминловчи туйнуклар ҳосил қилинади, электр кабелларини бўлмаслиги, ёритиш ускуналарини ўрнатганда уларни портлаб кетишдан ҳимоя қилиш воситаларини ўрнатишни кўзда тутиш. Бундай ҳолларда шамоллатиш, ёритиш ва пайдо бўлган сувларни сиқилган ҳаво билан ташқарига чиқариш тартиби қўлланилади. Бу мамлакат тонелларининг кўндаланг кесими эллепс шаклида яхлит-қўйма ҳолдаги темирбетон ва кичик бетонли бўлакчали, ичкари қисми темирбетон қопламали шаклда бунёд этилади.
Англия мамлакатида ер ости муҳандислик тармоқларини пиёдалар йўлаги тагида жойлашишини инобатга олиб уларнинг эни камида 3.2 м бўлишлиги белгилаб қўйилган. Бундай кичик ўлчамли пиёдалар йўлагида ер ости муҳандислик тармоқларини тамирлашда кўплаб мураккабликлар пайдо бўлади (2.19 - расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |