Reja
Pogonoforalarning tashqi tuzilishi va oziqlanishi?
Qon aylanish, nerv va jinsiy sistemasining tuzilishi haqida
Ayirish organi va rivojlanishi
Filogeniyasi haqida
Foydalanilgan Adabiyotlar.
Elektron resurslar
Погонофоралар типи - pogonophora
Погонофоралар денгиз ва океанларнинг остида ўтроқ ҳолида яшовчи ўзига хос чувалчангсимон тузилишга эга бўлган иккиламчи тана бўшлиқли ҳайвонлардир.
Погонофоралар тўғрисидаги дастлабки маълумот ХХ аср бошларида пайдо бўлган. Кейинчалик 50 – йилларда Санк-Петербург университетининг профессори А.В.Иванов уларнинг эмбрионал тараққиёти ва морфологик хусусиятларини ўрганиб погонофораларни бошқа целомли ҳайвонлардан кескин фарқ қилишини аниқлаган ва янги тип сифатида фанга киритган.
Ташқи тузилиши. Танаси ингичка тузилган унинг узунлиги 1,5 см дан 1,5 м ва тўрт қисмга ажратилган. Биринчи қисми қисқа бўлиб, унда пайпаслагичлар жойлашган, иккинчи қисми бироз узунчоқ, учинчи ва тўртинчи қисмлари жуда ҳам чўзиқ. Погонофоралар тери безларидан ҳосил бўлган кенг най ичида жойлашган, найнинг икки учи очиқ. Тананинг охирги қисмида қиллар мавжуд, улар ёрдамида погонофоралар сув остки қисмидаги лойни ковлайди. Ҳаракатланиш пайтида най деворларига ёпишиб туриш учун тананинг жуда ҳам узун бўлган учинчи қисмида махсус пластинкалар жойлашган. Най, пластинкалар ва қиллар хитинли моддадан ташкил топган. Қиллар полихеталар танасидаги қилларни эслатади.
Нерв тизими. Тери эпителиясида жойлашган ва жуда содда тузилган. Бош тугуни ва ундан чиққат қорин нерв томири кучсиз тараққий этган. Сезги органлари жуда суст ривожланган.
Харакат тизими. Тери эпителияси, халқасимон ва бўйлама мускуллардан ташкил топган тери мускул халта бирмунча яхши ривожланган. Бу орган погонофораларнинг харакатини таъминлайди.
Тана бўшлиғи. Целом тана қисмларига мос равишда тўрт бўлимга ажралган. Унинг биринчи бўлими яхлит бўшлиқдан иборат, қолган бўшлиқларида у иккига жуфтга ажралади.
Қон айланиш системаси Қон айланиш тизими ёпиқ, у елка ва қорин бош қон томирларидан тузилган. Елка тананинг биринчи қисмида кенгайган томир кенгайган бўлиб у қонни пайпаслагичларга ҳайдайди, пайпаслагичлардаги майда томирлардан қон қорин томирига ўтади. Шундай қилиб елка қон томирининг бош қисми юрак вазифасини бажаради.
Овқат ҳазм қилиш органлари ривожланмаган. Погонофораларда айрим камқилли чувалчанглардаги сингари ичак редукцияга учраган. Улар лойқадаги чириган органик бирикмаларни тананинг орқа қисми билан шимиб олади. Нафас олиш органларига эга эмас, газ алмашинуви. пайпаслагичларнинг юза қисми орқали амалга оширилади
Айириш тизими. Диссимиляция махсулотлари тана бўшлиқ орқали ташқарига чиқариб юборилади. Биринчи тана бугимида бир жуфт яхши ривожланган буйраклар жойлашган. Иккинчи бугимининг айириш органлари булмайди. Учинчи тана бугимида бир жуфт айириш органлари жинсий безларининг чикариш юли базифасини бажаради.
Кўпайиши. Погонофоралар айрим жинсли, жинсий йўл билан кўпаяди.
. Оталанган тухум ҳужайралари нотекис спирал усулда бўлиниб, улардан майда ва йирик бластомерлар ҳосил бўлади. Майда блостомерлардан муртакнинг эктодермаси, йирик блостомерлардан унинг эктодермаси пайдо бўлади. Гаструла даврида эктодермадан кичик блостопорли ичак шаклланабошлайди. Ичакнинг олдинги қисмида пайдо бўлган иккита халтачадан целом ҳосил бўлади. Целомик халтачалар ҳосил бўлгач қолган бирламчи ичак ҳужайралари эмбрионал тараққиётнинг сўнгги деворларида сўрилиб кетади, блостопор йўқолади. Шундай қилиб, ҳалқали чувалчанглар, моллюскалар, бўғимоёқлилардан фарқли ўлароқ погонофораларда иккиламчи тана бўшлиқ телобластлардан эмас балки энтроцелли, яъни ичак энтодермасининг бўртиб чиқиши йўли билан ҳосил бўлади.
Танаси қисмларга бўлинган сувга ажралиб чиқади, сузиб юрмасдан сув остига чўкиб ин ҳосил қилади ва вояга етади.
Филогенияси. Утроқ хаёт кечириши туфайли погонофораларнинг ташқи куриниши утроқ яшовчи халқали чувалчангларга ухшаш булади. Бундай конвергент ухшашлик туфайли айрим зоологлар погонофораларни утроқ яшовчи куп тукли халқалиларга киритишган.
Погонофоралар тузилишидаги айрим белгилар, хусусан хитин хосил қилиши ва пайпаслагичларнинг булиши уларни куп тукли халқалилар, ехиуридлар, моллюскалар, пайпаслагичлилар ёхуд қилжаглиларга яқинлаштиради.
~ ~
Do'stlaringiz bilan baham: |